Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet123/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   136
Bog'liq


Ғоваклик. Чўкинди тоғ жинсларидаги ғоваклик жуда катта амалий аҳамиятга эгадир (нефть геологиясида, гидрогеологияда ва муҳандислик геологиясида) ва жуда муҳим ташқи белгилардан бири ҳисобланади.
Ғоваклик бир неча хил омилларга боғликдир. Буларга жинс ташкил қилувчи доначаларнинг катталиги, цемент­нинг миқдори ва зичлиги (айниқса қум-тошлар учун) ва жинснинг айрим қисми ва уни ташкил қилган заррачаларининг айланувчи эритмаларда ювилиши (оҳактошлар, доломитлар ва бошқаларда) муҳим аҳамиятга эгадир. Ғо­ваклик даражасига қараб қуйидаги жинсларга ажратиш мумкин:
а) зич жинслар - ғоваклари оддий, кўзга кўринмайди;
б) майда ғовакли жинслар - ғоваклари майда-майда
кўринади;
в) йирик ғовакли жинслар - ғоваклари 0,5-2,5 мм;
г) илма-тешик (каверноз) ковак жинслар (кўпинча оҳак-
тошларда ва доломитларда кўп учрайди) - катта ковакла­
ри мураккаб бўшлиққа ўхшайди. Улар эриб кетган чиға-
ноқларни ва бошқа организм қолдиқларини, шунингдек
жинснинг айрим қисмларида сақланиб қолган бўшлиқларни эслатади. Жинснинг ҳажм бирлиги, унинг ғовак­
лик даражасига боғликдир.
Ранги. Чўкинди жинсларнинг ранги ва туей ранг-баранг бўлиб, оқдан тим қорагача ўзгаради. Жинсларнинг ранги уларни аниқлашда муҳим белги бўлиб ҳисобланади. Жинсларнинг ранги қуйидагиларга: 1) жинсни ҳосил қилган минералнинг рангига; 2) жинсдаги сийрак аралашмаларнинг ва цементнинг рангига; 3) кўпинча жинсни ташкил этувчи минерал доначаларни ўраб олган жуда юпқа парда рангига боғлиқдир.
Оқ ва оч ранглар одатда чўкинди жинсларни ташкил этган асосий минераллар (кварц, кальцит, доломит, као­линит ва бошқалар) дан келиб чиқади. Бу эса жинснинг маълум даражада тозалигидан далолат беради.
Тўқ-кулранг ва қора ранглар кўпинча кўмирсимон бўёқ моддалар, баъзан марганец ва темир бирикмалари аралашмасидан келиб чиқади. Баъзан қора жинсларнинг ранги минерал таркибий қисмининг рангига боглиқ (масалан, кўмир, қум). Қизил ва пушти ранглар, одатда жинсда те­мир оксиди аралашган бўлишига боғлиқ. Бундай ранглар одатда иссиқ иқлим шароитида нураш натижасида юзага келишидан дарак беради. Яшил ранг темирнинг икки ва-лентли оксиди, глауконит, баъзан хлорит, малахит ва бошқа яшил минералларнинг борлигидан дарак беради. Сариқ ва қўнғир ранглар жинсда лимонит минерали борлигини кўрсатади.
Сунъий ёруғлик ва намлик жинснинг тусини ўзгартиради. Шунинг учун ҳам жинснинг рангини кундуз куни аниклаш керак. Ўрганилаётган жинснинг намлигини ҳамма вақт аниқ кўрсатиш ёки намлигида қандай, қуриган вақтда қандай рангда бўлишини кўрсатиш керак.
Кўпинча жинсларнинг рангини аниқлаш учун қўшимча белгиларни қўллаш керак. Масалан, яшил-кулранг, лимондек сариқ, шишадек кўк, жигарранг, қўнғир, гўштсимон қизил, ҳаворанг ва ҳакозо. Шунинг билан бир вақт­да асосий рангини иккинчи ўринга қўйиш керак.
Масалан, гўштсимон қизил қумтош, бунинг маъноси қумтош қизил бўлиб, гўштдек тусда деган сўздир.
Жинсларнинг рангини учта сўз билан (масалан, кўкимтир-яшил-кулранг деб) белгилаш тўғри эмас, бундай таъриф тўлиқ тушунча бермайди ва кўпинча ўқувчини адаштиради. Рангларнинг тасвири кўп бўлмаслиги, лекин етарли даражада мукаммал аниқ бўлиши керак, чунки бу нарсалар кейинчалик жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish