3.5. Музликнинг геологик иши
Музлик Ер юзасида асосан қорнинг йиғилишидан ҳосил бўлади. Муз йиғилишининг асосий шарти қалин қор қатлами кўп миқдорда қаттиқ ёғининг ёғиши ва паст ҳароратдир. Ҳозирги вақтда қуруқликдаги музликнинг сатхи 11% ни ташкил этади, майдони 16,2 млн км2. Унинг умумий ҳажми 30000000 км3 дир. Музлик ҳамма баланд тоғларда, қутуб мамлакатларида Антарктида ва Гренландияда тарқалган. Музликни ўрганувчи фан глациалогия деб аталади.
Сув фақат суюқ ҳолда эмас, қаттиқ ҳолатда - муз ҳолати-да ҳам катта геологик иш бажаради. Сув сингари, муз ҳам Ер юзаси рельефини ўзгартиради, унга ўзига хос музлик ландшаф-ти тусини беради, илгари емирилиб тушган тоғ жинсларидан ўзига хос ётқизиқлар вужудга келтиради. Муз фаолиятйни геологик агент сйфатида ўрганиш Ер юзасининг ҳозирги ҳола-тини анча тўлиқ билиб олишга, шу билан бирга у пайдо бўлга-нидан бери турли даврларда қандай ўзгариб келганлигини аниқлашга ёрдам беради.
Музлик. Тоғ жинсларини бир жойдан иккинчи жойга кўчи-рувчи ҳамда уларни ётқизувчи, яъни Ер юзасида ҳаракатланувчи энг кучли агентлардан бири музликдир. Музликлар ё баланд тоғларда, ёки қутбларга яқин ерларда учрайди. Музлик одатда қор чизиғидан юқорида, рельефнинг ясси ва пасткам жойлари-да вужудга келади, музликнинг вужудга келиши асосан иқлим шароитига боғлиқ. Тоғли ўлкаларда музликнинг қалинлиги чет-ларига қараганда марказий қисмида катта бўлади. Музлик до-имий қор чегарасидан пастда бўлиши ҳам мумкин, бунда муз-лик водийга силжиб тушган бўлади.
Расм 62. Отяйлов тоғ ён бағридаги ғор.
Ҳозирги вақтда Ер шаридаги барча музликларнинг умумий майдони қуруқликнинг ўндан бир қисмидан кўпроғини ёки 16 миллион 215 минг км2 ни ташкил этади. Бу Австралия майдонидан икки марта каттарокдир. Агар бу музлик эриса, Дунё океанининг сатҳи 50 метрдан ортиқроқ кўтарилар эди.
Ер шаридаги барча музликларнинг 99,5 фоизи қутбларга ва қутб яқинидаги ўлкаларга (материк қоплама музлик) фақат 0,5 фоизи ўртача ва тропик минтақалардаги баланд тоғли ўлкаларга тўғри келади.
Музликлар классификацияси. Ер юзидаги барча музликлар шаклига ва ҳаракатининг ҳарактерига кўра икки группага бўлинади. Булар - материк музликлари ёки қоплама музликлар ва тоғ музликларидир.
Материк музликлари қутб ўлкаларида тарқалган бўлиб, улар тоғларни ҳам, текислик ва пасттекисликларни ҳам ёппасига қоплаб ётади. Бунга сабаб қутбларда ва қутб атрофидаги жойларда температуранинг йил бўйи жуда паст бўлишидир. Антарктидани ва Гренландияни қоплаб ётган муз қалқони бунга яққол мисолдир.
Тоғ музликлари материк музликларига қараганда анча кичик бўлиб, шакли ҳам хилма-хилдир. Тоғларда музликларнинг пайдо бўлишига сабаб юқорига кўтарилган сари ёғин-сочин миқдори ортиб, температура эса пасая боришидир. Тоғ музликларининг шакли асосан тоғлардаги рельеф шаклларига боғлиқдир. Улар кўпинча тоғ водийлари ва чўкмаларининг юқори қисмини эгаллайди.
Морфологик белгиларига кўра тоғ музликлари қуйидаги асо-сий типларга бўлинади: осилма музликлар, кар музликлари, водий музликлари, ясси чўққилар музликлари, янги пайдо бўлган музликлар, музлик шапкалари ва ҳ.к. Осилма музликлар тоғларнинг юқори қисмларидаги тик ён бағирларнинг билинар-билинмас чуқурлашган қисмларида вужудга келади. Улар кичик бўлиб, жуда нишаб ерда жойлашганлигидан тўйиниш шароитининг салгина ўзгаришини ҳам ўзида акс эттиради ва кўпинча музлик кўчкилари ҳамда қуламаларини вужудга келтиради. Тоғларнинг юқори қисмидаги совуқдан нураш жараёнида вужудга келган чуқурликларда (карларда) жойлашган музликлар кар музликлари дейилади. Улар кўп жиҳатдан осилма музликларга ўхшаб кетади.
Водий музликлари - тоғлардаги энг катта музликларни ву-жудга келтиради. Улар дарё водийларининг юқори қисмларида жойлашади. Водий музликлари оддий (Альп типида) ва мураккаб ёки сертармоқ (Ҳимолай типида) бўлади. Оддий водий музлиги битта яхлит музлик оқимидан иборатдир. Баъзан бир қанча музликлар бир-бирига қўшилиб сертармоқ ёки дарахтсимон музликларни ташкил этади. Бунда иккита тоғ тизмаси орасидаги асосий музликка ҳар икки ёндан кичик музликлар келиб қўшилади. Сертармоқ тоғ музликларига дунёдаги энг катта водий музликларидан Қорақурум тоғлигидаги Сиачен музлиги (узунлиги 75 км), Помир тоғидаги Федченко музлиги (98 км дан ортиқ), Тяншань тоғларидаги Инилчик музлиги (узунлиги - 80 км) мисол бўла олади.
Баъзан водий музликларининг бир қисми пастга синиб туши-ши ва қор кўчкилари натижасида ҳам музлик вужудга келади. Бундай музликлар янги пайдо бўлган музликлар дейилади.
Тоғ тепаларининг яссиланиб қолган жойларида пайдо бўла-диган музликлар ўзига хос тоғ музлиги типини ташкил этади.
Тоғ музликлари вулқон конусларида ҳам жойлашади. Улар вулқон конусидан атрофга катта-катта тил ҳосил қилиб тарқалади. Вулқон конусидаги музликлар - музлик шапкалари деб ҳам аталади.
Тоғ музликлари Ер юзида муз билан қоплаяган барча терри-ториянинг салкам 2% ини эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |