Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


-жадвал КСЗга танлов асосида жойлаштиришнинг экологик, ижтимоий ва



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/52
Sana05.04.2023
Hajmi1,65 Mb.
#925269
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

3.7-жадвал
КСЗга танлов асосида жойлаштиришнинг экологик, ижтимоий ва 
иқтисодий мезонлари тизими 
Экологик мезонлар 
Ижтимоий мезонлар 
Иқтисодий мезонлар 

Ҳавонинг 
ифлосланиши 
даражаси: 
зарарли 
моддаларни 
ҳавога 
чиқаришнинг 
чегаравий нормаси. 

Оқава 
сувларни 
ифлослантириш 
даражаси. 

Транспорт 
тирбандлигига олиб 
келиш. 

Шовқин даражаси. 

Ишлаб 
чиқаришларни ѐнма-
ѐн 
жойлаштириш 

Яратилган 
иш 
ўринлари сони, 1 
квадрат 
метр 
фойдаланиладиган ер 
майдонига 
тўғри 
келадиган 
иш 
ўринлари сони. 

Ишчиларнинг 
иш 
ҳақи. 

Марказий 
ва 
маҳаллий 
бюджетларга 
тушадиган тушум. 

Лойиҳа эгаллайдиган 
ер майдони. 

Инвестиция ҳажми, 
бир метр квадрат 
фойдаланиладиган ер 
майдонига 
тўғри 
келувчи инвестиция 
ҳажми. 

Бир метр квадрат 
фойдаланиладиган ер 
майдонига 
тўғри 
келувчи 
даромад, 
фойда. 

Жами бир йилда 
ишлаб чиқарилувчи 
маҳсулот 
ҳажми, 


108 
Экологик мезонлар 
Ижтимоий мезонлар 
Иқтисодий мезонлар 
бўйича 
чекловлар, 
масалан, озиқ-овқат 
ишлаб 
чиқариш 
билан 
кимѐ, 
фармацевтика 
корхоналарини яқин 
жойлаштирмаслик.

КСЗни 
атроф-
муҳитга 
интеграл 
таъсир даражаси. 
унинг 
таркибида 
экспорт ҳажми ва 
инновацион 
маҳсулот 
ҳажми, 
маҳсулотга талаб ва 
унинг 
истиқболлилиги. 

Технология 
(хорижий илғор ва 
маҳаллий). 

Лойиҳани 
амалга 
ошириш ва қоплаш 
муддати. 

Лойиҳа 
самарадорлиги. 

Лойиҳанинг 
маҳаллий 
саноат 
корхоналари билан 
кооперациялаш
имкониятлари.

Бизнеснинг 
истиқболлилиги.
КСЗларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш миқдори тўғрисида 
ахборот кам бўлгани учун, зоналарнинг республика саноат ишлаб 
чиқаришидаги ўрнини баҳолаш қийин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт 
ва саноат Вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йилда республика 
КСЗларида 1206,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 
Ижтимоий ва иқтисодий объектлар асосан, Нукус шаҳрида, Тошкент 
шаҳрида ҳамда вилоят марказларида жойлашганлигини эътиборга олганда, бу 
шаҳарларнинг саноат ишлаб чиқариш, илмий-техник ва кадрлар салоҳиятидан 
келиб чиқиб, КСЗларни ривожлантириш йўналишларини белгилаш мумкин ва у 
қуйидаги 5-расмда келтирилган. 
3.8-жадвал
Ҳудудларнинг саноат ишлаб чиқариш мутахассис кадрлар ва илмий-
техник салоҳиятига кўра, кичик саноат зоналарни турларга ажратиш ва 
инновацион ривожланиш йўналишларини белгилаш
Ҳудудлар 
Биринчи ўринда зонага 
жойлаштириладиган 
маҳсулот турлари 
Саноат тармоқлари 
Тошкент шаҳри 
Илмсиғимли, 
инновацион, экспертбоп, 
Электр 
техникаси, 
робототехника, ахборот 


109 
Ҳудудлар 
Биринчи ўринда зонага 
жойлаштириладиган 
маҳсулот турлари 
Саноат тармоқлари 
импорт ўрнини босувчи 
товарлар, 
ахборот 
технология 
(дастурий 
маҳсулот) 
технологиялари, 
электроника, 
машина-
созлик, кимѐ ва бошқа 
тармоқлар, 
технопарк, 
бизнес инкубатор.
Навоий, Андижон, 
Самарқанд 
шаҳарлари 
Инновацион, 
экспортбоп, 
импорт 
ўрнини 
босувчи 
товарлар
Электр 
техникаси,
машинасозлик, 
кимѐ, 
қурилиш маҳсулотлари, 
озиқ-овқат саноати ва 
бошқа тармоқлар, бизнес 
инкубатор.
Фарғона, Бухоро 
ва 
Нукус 
шаҳарлари 
Инновацион, 
экспортбоп, 
импорт 
ўрнини 
босувчи 
товарлар
Машинасозлик, 
электр 
техникаси, химия, озиқ-
овқат саноати, қурилиш 
материаллари ва бошқа 
тармоқлар, 
бизнес 
инкубатор. 
 
Гулистон, Қарши, 
Наманган, Жиззах, 
Хоразм, 
Термез 
шаҳарлари 
Инновацион, 
экспортбоп, 
импорт 
ўрнини 
босувчи 
товарлар
Электр 
техникаси, 
машинасозлик, 
кимѐ, 
озиқ-овқат 
саноати, 
текстиль, 
трикотаж, 
тикув, 
қурилиш 
материаллари, 
чарм- 
пойабзал, газни қайта 
ишлаш 
ва 
бошқа 
тармоқлар.
Туманлар 
Истеъмол 
товарлари, 
қурилиш товарлари ва 
бошқа товарлар 
Кимѐ, 
қурилиш 
материаллари, 
текстил, 
чарм-пойабзал, 
озиқ-
овқат саноати ва бошқа 
тармоқлар. 
 
Тошкент шаҳрида барпо этиладиган КСЗлар тўғрисида алоҳида тўхталиш 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Тошкент шаҳрининг ЯҲМ, саноат 
маҳсулоти ишлаб чиқариш, кадрлар ва фан-техника салоҳияти бошқа 
ҳудудларга нисбатан анча юқори. Шу сабабли, Тошкентда инновацион, илм- 
сиғимли ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган 
КСЗларни барпо этиш ўринли ва истиқболли деб ҳисоблаймиз. Фан-техника 
тараққиѐтини белгилаб берувчи тармоқлардан ‒ электроника, электр техникаси, 
ҳисоблаш техникаси, телекоммуникация, машинасозлик, кимѐ ва бошқа саноат 
тармоқларига қарашли кичик корхоналарни ривожлантиришга эътиборни 


110 
кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ерда янги илмий-техник 
ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишда муҳим ўрин тутувчи 
инновацион бизнесни ривожлантириш, яъни технопарк, инновацион марказ ва 
бизнес инкубаторларни ташкил этиш ҳам истиқболли йўналиш деб қараш 
мумкин. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда рақобатнинг кучайиши 
инновацион маҳсулотга талаб ошишига олиб келади. Патентлар бозори ҳам 
инновацион ривожланиш омилларидан бири ҳисобланади. Бу борада патентлар 
бозорини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини яратишни муҳим масалалардан 
деб ҳисоблаш мумкин. Америка қўшма штатларида патент эгасининг эгалик 
ҳуқуқи 17 йилгача сақланади. Патентдан фойдаланган корхона фойдасининг 
маълум бир қисмини, 17 йил давомида, патент эгасига ўтказади. 
Ҳудудларнинг ҳокимият органлари КСЗларни барпо этишдан манфаатдор 
бўлиши керак деб ўйлаймиз. Чунки КСЗларни барпо этиш ҳудудда янги иш 
ўринларини яратиш, ҳудуд бюджетига тушум тушиши, аҳоли даромадларини 
ортиши ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига олиб келади. 
Ҳудудларда зарар кўриб ишлаѐтган, паст рентабелли ташкилотлар чекланган, 
айрим туманларда бундай ташкилотлар деярли йўқ десак ҳам бўлади. Масалан, 
Самарқанд вилоятининг Оқдарѐ, Иштихон, Пастдарғом ва бошқа туманлари 
шундай туманлар жумласига киради. Бунга ўхшаш туманларни бошқа 
вилоятларда ҳам учратиш мумкин. Шу сабабли айрим ҳудудларда КСЗларнинг 
гринфилд (ҳеч нарса қурилмаган бўш майдонларда) турини ташкил этиш 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 
Туман ҳудудида гринфилд КСЗларни барпо этиш босқичлари 
қуйидагилардан иборат: 

туман ҳудудида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш 
имкониятлари йўналишларини баҳолаш; 

саноатни ривожлантириш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда вилоят 
ва туман ҳокимиятининг мазкур ҳудудда саноатни ривожлантириш 
стратегиясидан келиб чиқиб, КСЗ йўналишини белгилаш; 

КСЗ барпо этиладиган бўш ер майдонларини аниқлаш ва уларни 
расмийлаштириш бўйича юқори ҳокимият органлари билан келишиш; 

КСЗни муҳандислик коммуникацияси ва инфратузилмаси билан 
таъминлаш бўйича лойиҳаларни тайѐрлаш; 

зона ҳудудида ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини қуриш бўйича 
лойиҳаларни тайѐрлаш; 

молиялаштириш манбаларини аниқлаш; 

КСЗ дирекциясини ташкил этиш; 

қурилиш ишларини амалга ошириш; 

зонада жойлаштириладиган кичик корхоналар ва танлов талаблари 
тўғрисида эълон бериш; 

КСЗ да КБХТ субъектларини жойлаштириш бўйича танлов ўтказиш; 

танловдан ўтган КБХТ субъектлари билан давлат шерикчилиги асосида 
қуриладиган бинолар ва хусусий сектор томонидан қуриладиган бинолар 
бўйича келишув шартномаларини тузиш; 


111 

дирекция ва КБХТ субъектлари ўртасида ижара шартномасини тузиш. 
КСЗни барпо этиш ва ривожлантириш ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш стратегияси, саноатни ривожлантириш стратегиясига мос ҳолда 
амалга оширилиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасида КСЗлар томонидан ишлаб чиқарилган
саноат маҳсулоти ҳажми динамикаси тўғрисида маълумотлар деярли йўқ 
бўлганлиги сабабли ва уларнинг маҳсулоти КБХТ саноат маҳсулотида ҳамда 
республика саноат маҳсулоти такибига қўшилишини эътиборга олиб, КБХТ 
саноат маҳсулоти ва республика саноат маҳсулотини прогнозлаш моделлари
ишлаб чиқилди. Кўп омилли эконометрик моделда қатнашган омиллар КБХТ 
субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми ошишига 
таъсир этувчи омиллар олинди. 
Кўп омилли эконометрик моделда қатнашувчи омиллар сифатида – 
натижавий омил – кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилган саноат 
маҳсулоти ҳажми (млрд. сўм (Y) ва унга таъсир этувчи омиллар сифатида 
саноат соҳасидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари асосий 
капиталига киритилган инвестициялар (млрд. сўм (Х
1
) ва саноат соҳасидаги 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд бўлган ишчилар сони (минг 
киши (Х
2
) олинди. 
Ўзбекистон Республикаси саноат тармоғининг ялпи маҳсулоти ва унга 
таъсир этувчи омиллар ўртасида қуйидаги кўринишда корреляцион матрица 
ҳисобланди (3.9-жавдал).

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish