2-расм. Кичик саноат зонасини барпо этиш ва ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар тизими.
15
15
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Кичик саноат зона. Ички омиллар
ТАШҚИ ОМИЛЛАР
Бозор омили
Маҳсулотга талаб
Макроиқтисодий
омиллар
Ресурс омилилари:
Хомашѐ
Энергетика
Кредит-молия
Инновацион-технологик омил:
Илмий-техник тараққиѐт
Ишлаб чиқариш технологиялари
Инновацион инфратузилма:
технопарк, бизнес инкубатор
Ташкилий:
Ҳуқуқий таъминот
Инфратузилма билан
таъминлаш
Демографик омил:
Малакали ишчилар
Молиявий-иқтисодий омил:
Асосий капиталга
инвестицилар
Корхоналарнинг
рентабеллик даражаси
Моддий таъминот ва
маҳсулотни сотиш омили
Корхоналарнинг
маҳсулот сотиш
ҳажми
Инновацион-технологик омил
Илғор технологиядан фойдаланиш
Инновацион кооперация (илмий-тадқиқот
ва олий таълим муассасалари билан
алоқа ўрнатиш)
Ишлаб чиқариш жараѐни
Ишлаб чиқариш омили:
Асосий фондлардан
фойдаланиш даражаси
Асосий фондлар ҳолати
Малакали мутахассис кадрлар
билан таъминлаш
45
46
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодиѐт
вазирлигидан
олинган
маълумотларга кўра, 2017 йил ҳолати бўйича қарасак, республика бўйича
фаолият юритувчи КСЗлар сони 87 та бўлиб, уларда жами 588 та лойиҳа амалга
оширилган. Бу лойиҳаларни амалга оширишга 376,3 млрд.сўм миллий валюта
ва атиги 1,07 млн. АҚШ доллари сарфланган. Демак, бу амалга оширилган
лойиҳаларда
илғор
хориждий
технологиялардан
паст
даражада
фойдаланилганидан дарак беради.
Лекин 2018 йилда амалга оширилувчи 556 лойиҳанинг жами қийматида
миллий валютамиз 2218,4 млрд.сўмни ташкил этса, қолган қисми АҚШ пулида
69,72 млн.долларни ташкил этмоқда. Бу жами лойиҳаларнинг технологик
таркиби ижобий томонга ўзгарганлигидан далолат беради, яъни кичик бизнес
субъектларининг
ўз
лойиҳаларида
кўпроқ
илғор
технологиялардан
фойдаланишга эътибори ортиб бораѐтганлигини билдиради.
КСЗнинг ички тизимини ташкил этувчи омилларга рақобатлашув
алоқалари, кооперацион алоқалар, молиявий ва ахборот омилларини киритиш
мумкин.
КСЗлар ривожланишига энг кучли таъсир этувчи омиллар сифатида янги
технология ва инновация омиллари, ахборот, молиявий ва юқори малакали
кадрлар билан таъминлаш омилларини ўрганиш мумкин. Бу ерда, янги
технология
омили
деганда,
ривожланган
хорижий
давлатларда
фойдаланилаѐтган замонавий технологиялардан фойдаланиш тушунилади.
Агар корхона бирор инновацион фаолият билан шуғулланса, уни
инновацион фаол корхона дейиш мумкин. Умуман, инновацион фаол корхона
деганда, корхонанинг фаолияти соҳаларидан бири ишлаб чиқаришга янги
самарали технологиялар, ускуналарнинг янги моделини жалб этиш, келажакда
барқарор талабга эга янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил
этувчи корхона тушунилади. Шумпетернинг фикрига кўра, инновация ‒
ўзгаришлар бўлиб, унинг мақсади янги турдаги истеъмол товарларини ишлаб
чиқариш, янги ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари, бозорлар, саноатда
янги ишлаб чиқариш шаклларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва улардан
фойдаланиш ҳисобланади. Инновация, нафақат ўзгаришлар ҳисобланади, балки
у янгиланишлар кўринишида ҳам содир бўлади.
Портернинг фикрича, инновация ‒ янгиланиш бўлиб, у товар ѐки ишлаб
чиқариш жараѐнини ўзгартиришда маркетингга янгича ѐндашув, товарларни
янгича тарқатиш йўллари ва рақобат соҳасида янги концепцияларда ўз
ифодасини топиши мумкин.
Саноат соҳасида технологик инновациялар икки турга: маҳсулот
инновацияси ва жараѐн инновациясига бўлинади. Технологик инновациядан
фойдаланиш ҳозирги вақтда саноат корхоналари учун, нафақат “яшаб кетиш”,
балки самарали ривожланиш шарти ҳисобланади.
Маҳсулот инновацияси, деганда янги технология ва янги маҳсулотни
ишлаб чиқаришга жорий этилиши тушунилса, жараѐн инновацияси мавжуд
технологияларни такомиллаштириш асосида уларнинг самарадорлигини
ошириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини оширишга олиб келади.
47
Ўзбекистон шароитида илгари фойдаланилмаган янги, унумдорлиги юқори
бўлган хорижий технологиялардан фойдаланишни жараѐн инновацияси дейиш
мумкин. Худди шундай саноат корхоналари технологияси, ускунасини янги,
илғор хорижий қисмлар ѐрдамида модернизация қилишни ҳам жараѐн
инновациясига киритиш мумкин.
Шундай қилиб, республикамизда КСЗларда КБХТ субъектларининг
нафақат барқарор фаолиятини таъминлаш, балки барқарор ривожланишини
таъминлашда инновациянинг иккала туридан ҳам фойдаланиш асосий омил
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |