163
айтишнинг ўзи кифояки, 1956 йил Ерда 2,8 миллиард киши яшаган бўлса, ХХ
аср охирига келиб бу рақам 6 миллиардга етди.
ХХ асрда ер курраси аҳолисининг «демографик портлаш» деб номланган
мислсиз даражада ўсиши биологик қонунларнинг эмас, балки стихияли,
нотекис ижтимоий ривожланиш ва инсоният катта машаққатлар билан
бартараф этишга ҳаракат қилаѐтган чуқур ижтимоий зиддиятлар маҳсули
бўлди
. Бу аввало ривожланаѐтган мамлакатларга тегишли бўлиб, уларга
жаҳон аҳолиси ўсишининг ўндан тўққиз қисмидан кўпроғи тўғри келади. Бу
ердаги вазият ривожланган мамлакатларга ХХ аср бошидаѐқ хос бўлган
ўлим даражасининг юқорилиги ва бутун инсониятга XVIII асрга хос бўлган
туғилиш даражасининг юқорилиги билан тавсифланади. Айни вақтда меҳнат
унумдорлиги даражаси ва аҳоли жон бошига олинадиган даромад миқдорига,
қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлик даражаси ва қишлоқ
хўжалигининг самарадорлигига, аҳолининг саводхонлик даражаси ва умумий
маданий савиясига кўра бу мамлакатлар халқларининг аксарияти ҳали XIX
асрда яшамоқда.
Демографик муаммолар жуда мураккаб ва ўта турғун бўлиб, уларни тез
бартараф этиш мумкин эмас. Уларни ечиш кечга сурилгани сари,
янада
мураккаброқ ва чигалроқ тус олади. Шу сабабли ривожланаѐтган
мамлакатларда барча ҳукуматлар туғилиш даражасини пасайтиришга
қаратилган демографик сиѐсатни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Жумладан Ўзбекистонда 1995 йилда ―Оилани режалаштириш‖ давлат
дастури қабул қилинди. Бу дастурда ҳар бир оилада фарзанд туғилишини
режалаштиришнинг она ва бола соғлигини асрашга йўналтирилган саъй
ҳаракатлардан бири бўлиши билан бир қаторда,
мамлакатда демографик
портлашнинг олдини олиш вазифасини босқичма-босқич амалга ошириш
кўзда тутилган. Бу борада барча вилоятларда, қишлоқ ва овулларда
репродуктив саломатлик бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур муаммо ривожланган мамлакатларда ҳам кескинлашди, лекин бу
ерда унинг акс кўринишига дуч келиш мумкин. Умр узунлигининг ва кекса
одамлар сонининг ўсиши жараѐнида ҳатто аҳолининг оддий кўпайишини ҳам
таъминламайдиган туғилиш даражасининг пасайиши кузатилмоқда. Айни
ҳолда депопуляция, яъни аҳоли сонининг камайиши тўғрисида сўз
юритиладики, (Россия аҳолиси ўртача 54 ѐшни ташкил қилади,) бу ҳам
миллий
манфаатлар, ижтимоий дастурларни амалга ошириш, пенсия
таъминоти ва шу кабиларга тегишли қўшимча қийинчиликларни
юзага
келтиради. Россиядаги сўнгги 20 йилликдаги демографик жараѐнлар бунга
ѐрқин мисол бўлади. Бироқ, кейинги беш йилда бу масалада ижобий
ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан аҳоли сони ортиши ва ўртача
умргузаронлик 4 йилга ошди. Бу муаммо дунѐ миқѐсида ортиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: