Б. Сапаров ф а л с а ф а


Иккинчи гуруҳ жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири натижасида



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Иккинчи гуруҳ жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири натижасида 
юзага келадиган муаммолар 
бўлиб, улар одамларни энергия, ѐнилғи, чучук 
сув, хом ашѐ ресурслари ва шу кабилар билан таъминлаш кабилардир. Бу 
гуруҳга экологик муаммолар, шунингдек Жаҳон океани ва космик фазони 
ўзлаштириш ҳам киради. 
Учинчи гуруҳни «инсон – жамият» тизими билан боғлиқ муаммолар 
яъни
демография муаммоси, соғлиқни сақлаш, таълим, халқаро терроризм 
таҳдиди маънавият масалалари ва шу кабилардир. 
У ѐки бу муаммонинг муайян гуруҳга киритилиши маълум даражада 
шартли хусусият касб этади ва муҳим омилларга, уларни ажратиш 
асосларига боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳар қандай тасниф масала ечимининг 
узил-кесил варианти сифатида эмас, балки мураккаб тизимни қайта 
тузишнинг глобал муаммолар ўзаро алоқаси табиатини яхшироқ тушунишга 
кўмаклашадиган усулларидан бири сифатида қаралиши лозим.
Энди бутун инсониятга жиддий хавф туғдираѐтган энг муҳим 
муаммоларга қисқача тавсиф берамиз.


162 
Асосий глобал муаммолар тизими
. Ҳозирги даврнинг глобал 
муаммолари ўз ҳолатини замонда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва 
очиқ тизим ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган 
янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига қараб, 
йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи Президенти 
А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният қаршисида кўндаланг 
бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан маҳкам чирмашиб олди, улкан 
спрут чангали янглиғ бутун сайѐрани ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган 
муаммолар сони ўсиб бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, 
уларнинг чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса 
сайѐрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда»34, 
1
деб ѐзган эди.
Аммо глобал зиддиятлар тугуни қанчалик чигал бўлмасин, уни фан ва 
фалсафа ѐрдамида ечиш, яъни сабабни оқибатдан, муҳим тафсилотларни 
иккинчи даражали тафсилотлардан, объективни субъективдан фарқлаш учун 
назарий жиҳатдан англаб етиш лозим. Дунѐ миқѐсидаги жараѐнларга таъсир 
кўрсатиш учун одамларнинг имкониятлари ва ресурслари чекланганини 
ҳисобга олиб, муаммоларнинг қайси бири дарҳол ечишни талаб қилиши ва 
қайси бири иккинчи даражали аҳамият касб этишини ҳам фарқлаш 
муҳимдир. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish