“Ҳаракатлар стратегияси”
Ўзбекистон тараққиѐтининг навбатдаги
босқичида концептуал аҳамиятга эгалиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур ҳужжатнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари, айниқса, фуқаролик
жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган сиѐсий партияларнинг
фаоллари, қолаверса, жамоатчилик вакиллари томонидан муҳокама этилиши
мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг амалдаги ҳаѐтий кўриниши,
деб эътироф этиш ўринли бўлади. Бир сўз билан айтганда, ―Ҳаракатлар
стратегияси‖нинг муҳокамага чиқарилиши — халқ билан мулоқотнинг
ниҳоятда ҳаѐтий, ѐрқин ифодасидир.
Қадрият тушунчаси.
Бу тушунча
турли
соҳаларда
кенг
қўлланилади.
Кундалик
ҳаѐтда
кўпчилик
назарида
нарсалар, табиат ҳодисалари, ижтимоий воқеалар, жамиятдаги талаблар,
орзу- умидлар, анъана ва маросимлар, маданий бойликлар қадрият сифатида
тушунилади.
Қадрият
нарса ва буюмларнинг қимматига нисбатан
қўлланилмасдан, балки инсон учун бирор аҳамиятга эга бўлган воқеликнинг
шакллари, ҳолатлари, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, жараѐнлар, сифатлар,
талаб, тартибларнинг қадрини, ижтимоий аҳамиятини ифодалаш учун
ишлатиладиган
фалсафий категориядир.
Қадрият миллий мерос тузилмасининг муҳим таркибий қисми
сифатида миллий урф-одат ва анъаналарнинг узоқ муддат давомида нисбатан
сақланувчанлиги ва айни пайтда, кундалик турмуш ва ҳаѐтида
такрорланувчанлик миллий мероснинг таркибий қисми бўлишини
таъминлайди. Уларнинг нисбатан узоқ вақт амал қилиши, кундалик турмуш
ва ҳаѐтда кўп иштирок қилиши миллат бирлигини мустаҳкамлашга ижобий
таъсир кўрсатади. Улар орқали миллат вакиллари ўзаро маънавий яқинлашиб
боради ҳамда бошқа миллатларга хос бўлмаган, фақат ўзларига хос бўлган,
ўз замонига мос келадиган янги-янги урф-одат ва анъаналарни шакллантириб
боради. Шу орқали урф-одат ва анъаналарнинг қадри ортиб миллий
қадриятга айланади. Шу маънода миллий мерос тузилмасининг муҳим
таркибий қисмлари урф-одат, анъана ва қадрият тушунчаларини бир-бири
билан алоқадорликда қараш ва уларнинг бир-бирига таъсирини ўрганиш
зарур. Қадриятларнинг шакллари ниҳоятда кўп бўлиб, улар моддий ва
маънавий, миллий ва умуминсоний, ахлоқий, диний ва бошқа шаклларда
намоѐн бўлади.
Қадрият ҳақидаги қарашларнинг генезисини антик давр фалсафасидан
излаш ўринлидир. Европа ва жаҳон фалсафасида сезиларли из қолдирган
барча мутафаккирлар «қадр», «қадрият», «қадрли» каби категорияларга
мурожаат этиб, улардаги ижтимоий мазмунни, инсон ҳаѐти ва фаолиятига
бевосита тааллуқли жиҳатларни очиб берганлар.
«Қатағон сиѐсати ва тузуми даврида, - деб ѐзади профессор Ж.Туленов,
- бу атамаларни ишлатиш у ѐқда турсин, уларни ҳатто ўзбекча луғат
Do'stlaringiz bilan baham: |