Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

- БУ ЖАРАЁН.
Молиявий мустақилликка эришиш учун вақт керак бўла- 
ДИ- Бу худди чет тилини ўрганишга ўхшайди, бегона тилни 
бир кунда ўрганиб чиқиб бўлмайди. Олдинига бир-иккита 
сўзни ўрганиш керак ва аста-секин сўз бойлиги орттириб 
борилади, янги атамаларга тил ўргатилади ва кўпроқ суҳбат
202


қурилади. Албатта, бу жараёнда хатолар ҳам содир бўлади. 
Ва узоқ амалиётдан сўнггина сиз равон гапиришни ўрганасиз.
Ҳар бир хато сизни ақлли қилиб боради. Мен учун сар- 
моялаш жараёни ҳеч қачон тугамайди. Ҳар куни мен бирор 
янги нарсани ўрганаман. Хато қилиш менга ёқадими? Иўқ, 
албатта, улар мени хафа қилади, аммо мен уларни қилишим 
кераклигини биламан, чунки улар мени ниятим сари олиб 
боради. Агар менинг 1989 йилдаги биринчи сармоялашим, 
яъни офис учун мўлжалланган бинони сотиб олишим му- 
ваффақиятли бўлганида икки карра яхши бўлган бўларди. 
Биринчидан, мен ўзимча ўзимни ақлли ва сармоялашни би- 
ламан, деб ҳисоблаган бўлардим, аслида-чи, шунчаки ома- 
дим келган бўларди. Иккинчидан, иккинчи бор ҳам шундай 
йўл тутган ва ўзимни малакалиман, деб уилаган булардим, 
окибатда ҳеч вакосиз колардим. Чунки мен олдинги илк 
муваффақиятимга қандай эришганимни билмай қолган ва 
ўз-ўзидан олдинги ҳаракатларимни қайтармаган бўлардим. 
Ўқиб-ўрганиб, қадамма-қадам сиз ақлли бўлиб бораверасиз, 
сиз яна ва яна муваффақиятларингизни такрорлайверасиз 
ҳам.
Таниқли актриса Элизабет Тейлор жараённинг моҳияти- 
ни тушуниб шундай деганди; “Ҳамма гап эга бўлишда эмас, 
қабул қилишда!”
САККИЗИНЧИ ҚОИДА
Шахс сифатида юксалиш ва сармоя маблағини кўпайти- 
риш учун ЎҚИБ-ЎРГАНИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИНГ!
Бу муваффақият учун жуда керакли масаллиқ. Унинг ўр- 
нини ҳеч нарса босмайди. Бозор ўзгариб туради ва ўйин қо- 
идалари ҳам. Омилкор сармоядор бўлиш учун доим бозор 
шароитларига мослашиб туриш керак. Бунинг учун эса доим 
ўқиш шарт. Сизда учта илож бор: ўгаришларга улгуриш, 
уларни қувиб ўтиш ёки ортда қолиш.
Дугонамнинг бир таниши у билан биргаликда кўчмас 
мулкни сармоялаш ҳақидаги семинарга боришни таклиф ки-
203


лади, унинг таниши жуда таниқли омилкор сармоядор эди. 
Унинг бу таклифига дугонам ҳайрон бўлган. “Сенга бу се- 
минарнинг нима кераги бор? Сен шундоқ ҳам ҳар куни кўч- 
мас мулк билан шуғулланасан. Муваффақиятга эришгансан. 
Сени у ерда яна нимага ҳам ўқитишарди?” деб ундан сўра- 
ган дугонам. Карен - унинг исми шундай эди - дугонамга 
қуйидагича жавоб беради: “Балки шунинг учун ҳам мен ўр- 
тача сармоядордан кўра катта ютуқларга эришгандирман. 
Мен доим янги билим, янги ахборот қидираман, ҳеч қачон 
ўқиб-ўрганишни тўхтатмайман”.
Дугонам семинарга бормади. У ҳам кўчмас мулк билан 
шуғулланади, лекин у ўтган уч йил ичида бирор нарса со- 
тиб ҳам олмади, сотмади ҳам, чунки унинг олдинги тизими 
натижа бермай кўйганди, бунга жавоб излашни эса бу аёл 
истамайди. У бошқа ўқимасликка карор қилган.
Менинг яна бир танишим бор, исми Френк, ёши саксон- 
дан ўтган. Менимча, у “ўлмайди”, чунки ҳалиям ўқишда да- 
вом этиб келяпти. Ҳар ҳафта у менга иқтисод ва сармоялаш 
ҳақидаги мақолаларни жўнатади. Бир ҳафта Хитойда омма- 
боп акция чиқараётган бўлса, иккинчи ҳафта у Канадада му- 
саввирлик таълимини олаётган бўлади. Френк мени Роберт 
билан шахсий семинарига таклиф қилди, у ҳам кўп бор биз- 
нинг дарсларимизга келиб туради. У компьютер технология- 
сини жуда яхши тушунади ва уни муваффақият билан ўз биз- 
несининг самараси учун қўллаб келади. У доим янгиликка 
интилади ва ўрганади. Менинг у билан бирга ўқишим - мен 
учун бахт!
Бироқ ҳаммасига белгиланган идрок ва шароит керак. 
Марафонда югуришни интернет орқали берилган кўрсат- 
малар бўйича ўрганиб бўлмайди. Бу билимларни амалиётда 
қўллаш ҳам керак: мураббий топиш, қисқа масофаларга югу- 
риб кўриш, аста масофани узайтириш лозим, натижада ўн 
километрга дам олмай югуришга ўрганиш мумкин бўлади. 
Бунга нафақат жисмоний куч, мустаҳкам ирода керак бўла- 
ди. Танани ўзинигина эмас, балки онгни ҳам машқ қилди- 
риш лозим.
204


Шунинг учун ҳам мустаҳкам саломатлик ва молиявий му- 
ваффақият учун ўқиб-ўрганишни давом эттиринг.
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА
- Бу қоидани ҳамиша ёдда сакдаш лозим. Бу энг асосий- 
си бўлса керак. Менга ваъда беринг, доим буни ўзингизга 
эслатиб турасиз. Ваъда берасизларми? — сўрадим мен.
- Ваъда берамиз! - баралла жавоб беришди дугонала- 
рим.
Хуллас, тўққизинчи қоида: РОҲАТЛАНИНГ!
Мен ҳар бир ютуғингизни байрам қилишингизни маслаҳат 
бераман. Ўзингизни ҳар қандай галаба билан - у кичик бўлса 
'а м - табрикланг. Ютуқ - бу даромад олиш, бирор тўсиқни 
енгиб ўтиш, қўрқувдан холи бўлиш, пул масаласида хотир- 
жамлик, ишончни ҳис қилиш ва ҳаётингизни назоратга ол- 
ганингиз бўлиши мумкин. Муваффақиятлар оз бўлмайди, 
уларни байрамга айлантириш керак.
Потенциал битимларни ўрганиб чиқиш, бор маблаглашти- 
ришларни кўриб чиқиш, уларнинг даромадини қандай кўта- 
ришни ўйлаш, бирор янги нарсага ўқиш, келажакда муваф- 
фақиятга тегишли бўлган ҳамма нарсани қўллаш ҳамда энг 
асосийси пул олиш - бу ҳаммаси қизиқ ва ажойиб роҳат 
бағишлайди.
ХУЛОСА
- Мана шу омилкор сармоядорнинг тўққизта қоидаси, - 
дедим мен. - Саволлар борми?
- Ишонаман, юзлаб саволлар бўлади, - деди Лесли. -
Менга охирги қоида ёқиб тушди.
- Ёдингда бўлсин, сен ваъда бердинг, - ҳазиллашдим 
мен.
- Ҳаммаси аста жойига тушяпти, - гапга қўшилди Трей- 
си. - Мен бу жараён давомий эканини тушуниб боряпман. 
Мен сармоялаш билан шуғулланар эканман, бу жараён тўх- 
тамайди ва ҳамиша бирор янги нарсани ўрганса бўлади.
205


Мен ҳамма тўққизта қоидани қисқача ёзиб бордим, бу 
ёзувларимни бойитсам, хурсанд бўлган бўлардим! - таклиф 
киритди Пэт.
ЙИГИРМА ИККИНЧИ БОБ

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish