Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т


Биз ёрдам сўрашга тайёрмиз



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

2. Биз ёрдам сўрашга тайёрмиз.
Биринчи устунликдан кейин иккинчиси вужудга келади: 
аёллар эркаклардан кўра бемалол ёрдам сўрашади.
Бир куни мен дўстларим Мэри ва Карлларникига меҳ- 
монга бордим. Карл меҳмонлар учун ажратилган ваннахо- 
нада ёнига ҳамма керакли асбобларни қўйиб олиб, унитазни 
тузатарди. Унинг олдига Мэри кириб сўради: “Балки бирор 
устага қўнгироқ қилармиз, у муаммоимизни ечиб берар?!”
145


“Керак эмас, - жавоб берди Карл. - Мен ўзим ҳаммасини 
қила оламан!”
Бир соатлардан сўнг ҳорғин ҳолда Карл ёнимизга тушиб: 
“Уста чақирмасак бўлмайди, шекилли, муаммо биз ўйлаган- 
дан мураккаброққа ўхшайди”, деди Мэрига қараб.
Натижада унитазни бутунлай алмаштиришга тўғри келди. 
Карл ўз ўрнида, албатта, вазиятни изоҳлади: “Кўрдингми, 
мен айтдим-ку, муаммо мураккаб, деб”. Кейинроқ бошқа иш 
билан қўшниникига келган уста Мэрининг қўшнисига улар- 
нинг унитазига агар эри қўлини теккизмай, олдинроқ устани 
чақирганида битта кичкина матахини алмаштирса, тузалган 
бўларди, деб айтибди.
Мэрининг биринчи уста чақириш кераклиги ҳақидаги 
фикри тўгри бўлиб чиқди. Бу ҳолатда бир таниқли вазият 
эсга тушади, эр-хотин кўчаларнинг бирида адашиб қоли- 
шади, хотин тўхтаб бирор кишидан сўраб олишни таклиф 
қилади, эр унга жавобан: “Мен ўзим биламан!” дейди. Агар 
сармоялаш ҳақида гап кетса, аёл тўхтаб йўлини сўрайди. У 
атрофдан ёрдам кутади. Бу унга иккита устунликни беради: 
биринчидан, у бирор янгиликни билиб олади; иккинчидан, 
адашиб сарсон бўлиб, вақтини йўқотмайди.
3. Аёллар дўконларни хотиржам айланишни билиша-
ди.
Кўпчилик аёллар - профессионал харидорлардир. Бу ни- 
мага зарур? Чунки улар фойдали битимни қаердан топишни 
билишади. Фойдали сармоялаш бошқа бир олди-сотдидан 
фарқ қилмайди: арзон мол топ ва сотиб ол.
Езувчи, иқтисод бўйича муаллима Рут Хейден айтади: 
“Агар биз аёллар сармоялашни супермаркетда савдо қи- 
лаётганимиздай яхшилаб кўриб чиққанимизда эди, биз бой 
бўлардик. Нархи тушиб кетаётган акцияларни сотиб олиш 
— арзонлаштирилган учта шортини биттасининг нархига 
олган билан баробар ”.
Сармоялаш оламида ҳам айнан шундай. Агар сиз бирор 
компанининг акциясини яхши билсангиз ёки кўчмас мулк 
бўйича бирор ҳудуднинг шароитини яхши ўрганган бўл-
146


сангиз, бу сиз учун фойдали битим бўлади. Лекин маҳсулот 
ҳақида билмасангиз ва нархлардан хабарингиз бўлмаса, сар- 
моялашнинг асил нархини ҳам била олмайсиз. Сифатли, ар- 
зон маҳсулот топ ва уни сотиб ол. Бу ҳаммасидан осон.
4. Аёллар доим харид учун олдиндан тайёргарлик кўри- 
шади.
Аёллар одатда харид учун астойдил тайёргарлик кўриша- 
ди. Улар кам ҳолларда “тўғри маслаҳат” билан сотиб оли- 
шади. Аёллар эркаклардан кўра сармоялашдан олдин жойни 
яхшилаб ўрганиб чиқишади. Бу одатлари уларни нотўғри 
хариддан ҳимоя қилади. Ушбу одатнинг эркакларда йўқли- 
ги кўпинча уларни сармоя портфелларининг ёмонлашишига 
олиб келади.
Аёллар харид қилаётганларида қўшимча маҳсулот сотиб 
олишга иштиёқлари бўлмайди. Улар айни ўзларига керакли 
нарсани олишади, холос.
5. А ёллар камроқ таваккал қилишади.
Тўртинчи устунликдан бешинчисига ҳеч қанча эмас: 
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёллар унчалик таваккалчи 
эмаслар. Баъзилар бу хусусият муваффақиятга халақит бе- 
ради, деб ўйлашади. Лекин таваккалчиликка истак бўлмаса, 
бунинг нимаси ёмон?
Шахсан мен бундай таваккал қилишга тўғри келган пай- 
тда ёки нотаниш сармоядорликка дуч келсам, пул гикиш- 
дан олдин уни жуда яхшилаб текшириб кўраман. Агар аёл 
таваккалчиликдан қочар экан, у сармоя асбобини яхшилаб 
текшириб, ўрганиб чиқади, бу нарса унга келгусида катта 
муваффақият гаровини беради, буни статистика исбот қилиб 
турибди.
Бироқ жуда узоқ ўйланиб қолиш ва ўта эхтиёткорлик ҳам 
ярамайди. Бундай ҳолат одатда “тафтишдаги фалажлик” деб 
аталади. Бу ҳаракатсизликка олиб келади. Таваккалчиликни 
ўз фойдангиз учун қилинг. У сизни фалаж қилиб қўйишига 
йўл қўйманг.
6. Аёлларда иккиланиш камроқ.
Эркаклар бу фикримга нима дейишларини билиб туриб-
147


ман. Аёллар эркаклардан кўра камроқ ўз иккиланишлари- 
нинг қурбонига айланишади. Улар сармоялашга фойда олиш 
илинжида омилкорона ёндашадилар. Сир эмас, эркаклар ўз 
сармояларининг жозибаси билан мақтанишни яхши кўриша- 
ди. Аёллар эса ўз навбатида унинг даромадига қизиқишади.
«С1оЬа1 
1пуе81теп1; ^пзйшт» 
компаниясидан Мика Га- 
мильтон ёзади: “Одамларни фонд биржаларида савдо қи- 
лишга ўргатиш компаниясида ишлаш жараёнимда кўз ол- 
димда қанчадан-қанча аёллар ва эркаклар сармоядорликнинг 
турли соҳалари бўйича ўз йўлларини танладилар. Тахминан 
80 фоиз мижозларимиз эркакларни ташкил қилади. Аммо 
гаров ўйнашим мумкин, 80 фоиз уддабурон сармоядорлар -
аёллар ҳисобланишади.
Аёллар эркакларга қараганда сармоялашда нега яхшироқ 
эканликлари менга қизиқ туюлди. Мен бу ҳақда кўп ўйладим 
ва фактларга аҳамият қарата олмасдан бошқа илож топа ол- 
мадим. Аёллар чиндан ҳам сармоялашда илғорлар.
Аммо нима учун? Ўйлашимча, жавоб оддий — тақдири 
азал. Эркакларга эса ўзларини яхши кўришлари халақит бе- 
ради. Бу ҳиссиёт уларни қарор қабул қилишларида бошқара- 
ди. Улар ўйламасдан харидлар қилиб, катта имкониятларни 
қўлдан бой беришади. Эркаклар савол беришдан уялишади 
ёки қўрққанларида ёрдам сўраб аҳмоқ кўринишдан қочишади.
Бошқача қилиб айтганда, эркаклар кучли, билимдон ва 
омилкор кўринишга интилишади. Улар пулларини фойда 
учун эмас, атрофдагиларга яхши кўриниш (ёки ёмон кўрин- 
маслик учун) бирор ишга сармоялашади.
Аёллар ўз навбатида завқ билан савол беришади, ҳамма- 
сини аниқлаштиришга интилишади, уларни таассурот эмас, 
кўпроқ мақсад қизиқтиради.
Кўпчилигимизда сармоялаш таваккалчиликдек қабул қи- 
линади. Лекин охиригача тушунмаймизки, қайси ҳиссиёт на- 
зари билан қараганимизда вазият биз учун маъқул бўлади? 
Аёлларда бу сифат жуда кучли ривожланган.
Айнан ҳиссиётлар тенглиги яхши сармоядор бўлишга ёр- 
дам беради. Аёллар ютуқ учун эмас, даромад учун пул қўйи-
148


шади. Уларнинг карорлари хафаликлари ёки кувончларига ё 
бўлмаса ҳақ бўлиш ё ноҳак бўлмасликка интилишга боғлик 
бўлмайди.
7. Лёллар эътиборли ва куюнчак бўлишади.
Аёллар ўз сармояларига куюнчаклик билан қарашади. 
Яқинда бир аёл ижарага берадиган кўпхонали уйи ҳақида 
гапириб берди. У шунчалар жонкуярлик билан қилган таъ- 
мирлаш ишлари тўгрисида ғурурланиб гапирарди. Унда 
яшаётган ижарачилар ҳам ундан мамнунлар. Ижарачилар 
шунчалар ундан хурсандликлари учун бошқаларга ҳам шу 
уйни ижарага олишларини даъват қилишар экан. Ҳатто унда 
ҳозир навбат дафтарчаси ҳам бор. Аёл ижарачилар учун 
қайғуради ва оқибатда уйнинг бирорта бўш хонадони йўқ, 
бўшагандан сўнг ҳам кўп бўш қолиб кетмайди. Керакли рен- 
тани ҳам олиб даромад қиляпти. Бунинг оқибатида кўчмас 
мулкининг нархи ҳам ошиб боряпти.
8. Аёллар бошқа аёллардан ўрганишади.
Шунинг учун ҳам аёллар сармоялаш клубларининг омма- 
вийлашуви ўсиб боряпти. Улар дунё бўйлаб пайдо бўляпти 
ва сармоялаш оламини яқиндан танишга, у ҳақида кўп нар- 
саларни билиб олишга имконият яратяпти.
Аёллар бир-бирлари билан билимларини. ўртоқпаши- 
шади. Агар улар сармоялашда бирор омадли ҳаракатларни 
ёки имкониятларни сезишса, у ҳақда дарров дугоналарига 
айтишга шошилишади. Менимча, шу ҳам эркаклар клуби- 
дан кўра аёллар клубининг кўрсатгичи баландлигидан дарак 
берса керак. Аёллар одатдагидай дўстларига муваффақият 
тилашади.
Аммо бир-биридан ўрганишнинг салбий томонлари ҳам 
бор, баъзан аёллар малакасиз одамларни ҳам эшитишла- 
ри мумкин. Сабаби ўша маслаҳат бераётган одам дугонаси 
бўлади (унга ишонади-да). Шуни айтиб кўйишим жоизки, у 
яқин дугонангиз бўлса ҳам, сиз шуғулланмоқчи бўлган ёки 
истаётган нарсангизни у ҳам чин дилдан хоҳлаётганини ол- 
дин аниқлаштириб олинг. Агар акси бўлса, бефойда вақг кет- 
казиб ўтирманг.
149



Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish