“МЕН ТАЙЁРМАН!”
Орадан бир ойча вақт ўтди, Мартадан дарак бўлмади.
Мен қўнгироқ қилмоқчи бўлдим-ку, аммо ўйланиб қолдим,
ахир у ўз ҳаётини ўзи ўзгартириши керак ва биринчи қадам-
ни ўзи қўйиши керак, унинг ҳаётига аралашишимга ҳаққим
йўқ. Мен унинг учун қарор қила олмайман.
Ва шу пайт телефон жиринглаб қолди. Бу Лесли эди.
- Мен тайёрман! - шижоат билан қичқирди у.
- Тайёрсан?! Нимаучун тайёрсан? - тушуна олмадим мен.
- Уқиб-ўрганишга ва умрбодга молиявий мустақил бў-
лишга! - деди у. - Биримни биримга улаб яшашдан зерикдим.
Мен тўйдим! Мен ҳаракат қилишга тайёрман. Ва бу шунчаки
қуруқ гап эмас. Мен жиддий айтяпман!
- Кўряпман, - дедим мен. - Бундай тасодифий истак-
нинг сабаби нима?
- Бир неча ой олдин, - бошлади Лесли, - мен Вермонтега
икки кунга мусаввирлик дарсига ёзилдим. Шу икки кунни
очиқ ҳавода мусаввирлик билан шуғулланиб ўтказишимиз
керак эди, сен биласан, бу менинг яхши кўрган машғуло-
тим. Мен ҳаммасини режалаштириб, куз кунларини танла-
дим. Мен бу сафарни жуда кутгандим. Шу пайтда менга бо-
шлиғим қўнгироқ қилиб, бошқа иш чиқиб қолганини айтди,
153
агар рад қилсам, ишдан бўшашимни сўзининг ичида қисти-
риб ўтди.
- Сен нима қилдинг? - сўрадим мен.
-
У давом этди:
- Менда танлов йўқ эди. Бошлиғимнинг айтганини қил-
дим ва Вермонтга бормадим. Тўғри, ҳаётда баъзи вазиятлар
орзуларинг амалга ошишига халақит беради, аммо ўша вақт-
нинг ўзида тушундимки, мен ўз ҳаётим устидан ҳоким эмас
эканман. Ҳаммасига эса пул сабабчи. Менинг кўзим очилди,
энди бундай яшамоқчи эмасман. Мен олдинга бормоқчиман.
- О, зўр-ку, мен сен учун хурсандман! - дедим мен. -
Менимча, сафарга бормаганинг сенинг фойдангга бўлган
кўринади. У сени ўрнингдан силжишингга мажбур қилибди.
- Ҳа, ўйлашимча, сен ҳақсан! - ўйланиб жавоб берди
Лесли.
- Энди нима қилмоқчисан? - сўрадим мен.
У дарров жавоб қайтарди:
- Мана мен нимани ўйладим. Мени эшит, ўйлаб кўр ва
айт, сен розимисан?..
- Сенинг ғоянг менга ёқишига ишонасанми? — ҳар эҳти-
молга қарши сўрадим мен.
- Умид қиламан. Демак, гап бундай, - ҳаяжон билан гап
бошлади у, - иккимиз бирор кунни белгилаймиз ва ҳамма
“Гавайи клуби”даги дугоналаримизни йиғиб, Финиксда се-
никида учрашамиз. Сен бизга сармоялашни қандай бошла-
шимиз кераклигини айтиб берасан. Хўш, нима дейсан?
Бу сафар мен жавоб беришга шошилмадим.
- Қулоқ сол, мен ўзим доим ўқиб-ўрганишдаман. Мен-
да ҳамма саволларга жавоб йўқ ва мен кўпчилик молиявий
“экспертлар” тавсия қиладиган одатий сармоялаш стра-
тегияларини қўлламайман. Мен ажойиб инсонлар қўлида
ўқиб-ўрганганман ва ҳозирда ҳам улардан ўрганишни давом
эттириб келяпман...
- Мен ҳаммасини тушунаман, - сўзимни бўлди Лесли. -
Мени сенинг стратегиянг қизиқтиради ва сендан ўрганмоқ-
чиман. Бундан ташқари, ҳозиргача сендан эшитганларим
154
менга мос тушади. Ҳозирда сенга ёрдам бераётган бошқа
одамларга келсак, улар сен биринчи қадамни қўйганингда
ёнингда бўлишмаган-ку. Ахир, сен ҳам йўкдан бошлаган-
сан-ку. Мен ҳозир шундай ҳолатдаман. Сен ўз малакангни
биз билан ўртоқлашишинг мумкин. Сен аёллар бир-бирла-
ридан ўрганишади, деб айтгандинг, шунинг учун биз тў-
плансак, биргаликда кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Қо-
лаверса, бундай вазиятда менинг савол беришим ҳам осон
бўлади. Мен кўп ўқув дарсларида бўлганман, у ерда асосан
ўзларини ақллироқ деб билганлар савол беришарди. Бу ерда
эса биз бир-биримиздан ўрганармидик?!
Мен кулиб юбордим:
- Яна сен олди-сотдини билмайман, деб ҳам қўясан. Га-
пинг жуда ишончли чиқди.
- Хўш, розимисан? - чекинмади у.
- Розиман, фақат иккита шартим бор, - аниқлаштирдим
мен. - Биринчидан, учрашувга фақат ўрганишни истаганлар
келиши керак. Шунчаки дугоналарча валақлашиб ўтиришни
хохдаганлар, яхшиси, келмасин. Ўқишга иштиёқ юракдан
бўлиши лозим. Ҳеч кимни мажбурлаб кўндириб бўлмайди.
- Яхши огохдантириш! Мен таклифнома жўнатаман ва
кўрамиз: ким келади? Иккинчи шарт-чи?
- Иккинчи шартим шуки, билиб қўйганларинг яхши,
менда сизларни икки кун ичида омилкор сармоядор қилиб
қўядиган ҳеч қандай сирим йўқ. Сармоядорлик - бу жараён,
шунинг учун кўп нарсани ўқиб-ўрганиш ва малака ошириш
керак бўлади. Мен биров бирор мўъжизани кутиб келишини
истамасдим. Сен уларга тушунтирасанми?
Келишдик. Кел, учрашув вақтини белгилайлик, - деди
Лесли.
Мен жилмайиб:
- Яхши, кўндирдинг, - дедим.
Мен Марта билан бўлган суҳбатимиз ҳақида гапириб, уни
ҳам таклиф қилишини айтдим.
- Яхши бўлди, мен у ҳақида жуда ўйлаб тургандим, унга
бир ой олдин китоб жўнатгандим, ундан эса ҳалиям дарак
йўқ, - дедим.
155
ЎН ЕТТИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |