Б. М. Умаров, Ш. С. Шойимова



Download 11,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/240
Sana20.03.2022
Hajmi11,32 Mb.
#504309
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   240
Bog'liq
kasbij psixologiya Shoyimova

Мутахассислик
 
- касбий таълим, тайёргарлик йули билан иш 
жараёнидаги махсус билимлар, куникма ва малакалар комплекси булиб, 
улар у ёки бу касб доирасида маълум фаолият турини бажариш учун 
зарурий хисобланади. Шундай килиб, мутахассислик - касб ичдаги касбий 
фаолият тури булиб, у шахеий ютукларга ёки узига хос вазиятлар оркали 
умумий натижаларга эришишга йуналтирилган булади.
Инсоният ривожланишида касбий фаолият турлари эрамизгача 
Мисрда кадимий Греция (Юнонистон), Рим империяси ва бошка 
ривожланган давлатларда кузда тутилган. Бугунги кунда мехнатнинг пайдо 
булиши саноат инкилоби давридан бошланди. Кейинги, илмий-техник 
ривожланиш касблар руйхатини янгилашга ва кенгайишига олиб келади 
АКШ расмий маълумотларида 1965 йилда алифбо тартибида 21741 та 
касбга ва 400 мутахассисликларга таърифлар келтирилади. Хапкаро 
касоларни тизимлаш стантарти буйича 1988 йилда 9333 касб руйхатга
42


олинган. Ягона таъриф малака маълумотномаси 7000 га я^ин касб ва 
мутахассисликларни бирлаштиради. Бу махсус хужжатлар уларнинг 
тизимли пайтидаги касбий вазияти акс эттирилади. Нашрдан чиккан 
маълумотномалар эса корректировкага мухгож булади, чунки касблар 
дунёси доим узгариб туради. Янги касблар пайдо булади, касбларнинг 
характери мехнат мазмуни янгиланиб туради, паст малакали мехнат 
касблари йуколиб боради.
Касб номи купинча утган йилларда шаклланган мехнат характерини 
акс этади. Расмий маълумот нашрлари эса мехнат ресурсларининг 
ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. Масалан “фаррош” касбнинг 
номи урнига “интерьер буйича техник” номини киритиш мумкин, шунда 
касбнинг кадри, унинг малакавий даражаси кутарилади, асосийси, ишлаб 
чикариш ривожланиши тезлашади. Таъкидлаш мумкинки, касблар ва 
мутахассисликлар одатда технология ва мехнат воситаларининг эскириб 
колган холатини акс эттиради. Бошка томондан, расмий номенклатурасиз 
хам кадрлар сиёсатини амалга ошириб булмайди, бунда кандай йул тутиш 
мумкин.
Аникки, куп касблар ва мутахассисликлар номини узгартирмаса хам 
булади: шифокор, укитувчи, мухандис, мухаррир, заргар, аграном ва 
хоказо. Уларнинг мехнат мазмуни узгаради, аммо касбнинг номи унинг 
мохиятини 
англатади 
ва мехнат 
махсулдорлигига 
салбий 
таъсир 
к5фсатмайди, уйлаймизки, айнан шу касблар ва мутахассисликлар 
маълумотларнинг расмий руйхатини ташкил этиш лозим.
Ижтимоий ривожланиш жараёнида янги касблар номини киритиш 
зарурияти келиб чикади. Янги касблар руйхати кечикиш билан расмий 
маълумотномаларга киради “Менежер” касби бугунги кунда кенг таркалган 
аммо расмий руйхатга киритилмаган, 1979 йилдан буён Екатеринбург 
шахрида касб билим юртлари учун мутахассислар тайёрланади, яъни 
мухандис - педагоглар аммо расмий маълумотномаларда бундай касб ёки 
мутахассислик мавжуд эмас. Бундай масалаларни куп келтириш мумкин.
Касбий фаолиятнинг самарадорлиги шартларидан бири мутахассис- 
нинг касбий тайёргарлиги хисобланади. 
Касбий тайёргарлик
деганда 
унинг рухияти ва жисмоний соглиги хамда холати, ундаги мавжуд 
сифатларнинг бажараётган фаолияти талабларига мослиги даражаси 
тушунилади.
Машхур рус психологи К.К.Платонов мутахассиснинг касбий 
тайёрлиги бу узининг муайян касбий фаолиятини бажаришга кодир ва 
тайёргарлик курган деб хисобловчи ва уни бажаришга интилувчи шахснинг 
субъектив холатидир - деб хисоблайди.
Мутахассиснинг касбий тайёргарлиги мураккаб куп даражали ва 
куринишли тизимли психик шаклга эга булиб, биринчи навбатда одамнинг
43


шахсий куриниши асосий урин эгаллайди. Шу билан бирга, касбий 
тайёргарлик мугахассисда керакли даражада жисмоний согликни касбий 
фаолият учун зарур булган жисмоний сифатлар шаклланганлиги ва 
ривожланганлигини талаб килади. Чунки хар кандай касбий фаолият 
инсоннинг кандайдир куч жисмоний энергия сарфлашини кузда тутади.
Мутахассиснинг касбий тайёргарлигида иккита узаро боглик булган 
томонларни курсатиш максадга мувофикдир. Бу узаро боглик томонлар 
психологлар 
М .И Дьяченко ва А.М.Столяренколар томонидан ишлаб
чицилган булиб, улар куйидагилардан иборат:
1. 
Шахснинг касбий фаолиятга дастлабки салощятли тайёрлиги.
Мутахассиснинг статик компонентлар касбий фаолиятнинг психик 
асослари, билим, куникма, малакалар касб учун мухим хисобланган, 
шахснинг 
сифатлари 
унинг 
муносабати, 
мазмун 
ва кадриятлари, 
афзалликлари хамда умуман шахснинг зарур булган касбий имкониятлари 
даражаси.
2. 
Шахснинг касбий фаолиятга бевосита айни вацтдаги тайёрлиги.
Мутахассиснинг 
касбий 
тайёрлигининг 
ушбу 
томони 
тезкорлиги, 
узгарувчанлиги, хар кандай холат ва шароитда аник масалаларни ечиш, 
мутахассиснинг рухий ва жисмоний холати, жамоадаги маънавий 
психологик мухитга богликлиги билан ифодаланади.
3. 
Мутахассиснинг бевосита психологик тайёргарлиги
дастлабки 
тайёргарликни 
фаоллаштириш 
натижаси сифатида иштирок этади. 
Мутахассиснинг касбий фаолиятга дастлабки салохиятли тайёрлиги 
бевосита айни вактдаги тайёрлигининг асоси хисобланади. Шунинг учун 
мутахассисни олий укув юртида тайёрлашда унда касбий фаолият учун 
етарли булган сифатларни шакллантириш лозим. Баъзи вактларда хатго 
касбий масалаларни хал этишга яхши тайёргарлик курган мутахассис хам 
зарур пайтда керакли фаолият учун тайёр булмай колиши мумкин, яъни 
касбий хулки ва фаолиятини рухий бошкариш етарли даражада булмайди. 
Бундай холатда фаолиятни муваффакиятли амалга ошириб булмайди ёки 
самарасиз булади.
Куриниб турибдики, мутахассиснинг касбий тайёрлиги унда касбий 
билимдонликнинг керакли даражасини касбий махоратини хамда узини 
бошкариш, узини керакли фаолиятга йуналтириш, узининг 
касбий 
(.маънавий шахсий ва жисмоний)
имкониятларини хал этишга йуналтира 
билиш кобилияти мавжудлигини назарда тутади.
Мутахассиснинг касбий тайёрлигининг асосий ва энг мураккаб 
томони 
(психологик 
томони)

мутахассис 
рухиятининг 
касбий 
тайёргарлиги хисобланади. Бу мутахассис психикаси рухий кучларининг 
касбий масалаларни хал этишга узининг вазифаларини бажаришга 
тайёрлиги ва йуналганлиги даражасидир.
44



Download 11,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish