Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Хонликдаги диний ҳамда қозихона унвонлари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Хонликдаги диний ҳамда қозихона унвонлари. Хивада давлатни 
бошқариш бўйича ислом дини мафкуравий асосни ташкил этган. Қонунлар 
шариат тартиб ва йўриқлари асосида амал қилган. Шайх ул-ислом – 
хонликдаги энг юқори мартабали киши эди. У диний маросимларнинг аниқ 
бажарилиши устидан назорат қилган. Маросимлар пайтида шайх ул-ислом 
хоннинг ўнг томонида ўтириш ҳуқуқига эга бўлган. 
Қози ул-қузот (қози калон) – мусулмон ҳуқуқи ва қонунлар 
бажарилишини шариат асосида назорат қилган. Қози калон пойтахтда ўз 
девони ва маҳкамасига эга бўлган. Вилоят марказларида ҳам вилоят қозиси 
бўлган. Улар маҳкамаларининг номи Дор ул-қазо деб аталган. 
Лашкарлардаги қонун-қоидалар кетидан қозии аскар (аскар қозиси) назорат 
қилиб, шаърий масалаларни ҳал этиб турган.
Муфти – қозиларнинг ҳуқуқшунослари ҳисобланган. Улар бирор иш 
кўрилаётган пайтда иштирок этишлари, ҳукмона тузишлари ва ҳукмларнинг 
тўғрилигини тасдиқлаш учун ҳужжатларга муҳрларини босишлари лозим 
эди. Хивада бош муфти еттита бўлиб, барча муфтиларнинг хон ёнида ўрни 
бор эди. Лашкарда ўзининг муфти лашкари хизмат қилган.
Аълам – муфтиларнинг бошлиғи ҳисибланган. Унинг вазифаси 
фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текширишдан иборат 
бўлиб, айрим ривоятларнинг асл нусхасига мослигини аниқлагач, аълам унга 
ўз муҳрини босган.
Раислар – шариат тартиб-қоидалари, диний маросимлар – рўза, беш 
вақт намоз, таҳорат, хайри-эҳсон ишларининг аниқ бажарилиши устидан 
назорат қилган. Ота-оналар болаларини ўз вақтида мактабга юбориши, 
бозорларда сотувчилар харидорларни алдамаслиги тарозиларни текшириб 
туриш ҳам раиснинг вазифаси бўлган. Ҳар бир шаҳар ва катта қишлоқнинг ўз 
раиси бўлиб, қози калон тақдимига мувофиқ хон томонидан тайинланган.
Мутавалли – диний муассасаларда хайр-эҳсон маблағлари ва хўжалик 
ишлари билан шуғулланувчи хўжалик нозири. Мутаваллининг вазифаси вақф 
мулки, ундан фойдаланиш ва келадиган даромадни назорат қилиш, уни 
тақсимлаш, ижарага бериш, охун ва мударрисларга маош тўлаш кабилардан 
иборат эди.
Мударрис – мадраса ўқитувчиси, муайян илоҳиёт фанидан дарс берган. 
Охун-охунд – ваъзхон, нотиқ, дин тарғиботчиси. Мударрис ва охунлар 


467 
ўзлари таълим берган мадрасанинг вақфидан маош олиб турганлар. 
Шунингдек, мадраса уларга ҳужра ҳам берган.
Хива хонлигининг давлат тузилиши ўзининг мукаммаллиги жиҳатидан 
ўз даврининг баъзи бир Ғарбий Европа давлатлари тузилиши даражасида 
бўлмаса-да, бироқ маълум идора қилиш тизими мавжуд бўлиб, етарли 
даражада тартибли эди. Шунга биноан, юқорида эслатганимиздек, давлат 
мансаблари сарой-маъмурий, диний ва ҳарбий лавозимларга бўлинар эди. Бу 
вазифаларни бажарувчиларга давлат хазинасидан тегишли маош ва 
мукофотлар берилган. Санаб ўтилган турли-туман амалдорлар ва 
хизматкорларнинг мавжудлиги Хива хонлигида жуда катта бошқарув 
аппарати бўлганлиги, мукаммал бошқарув сиёсати юритилганлигини 
тасдиқлайди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish