Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


йўнувчи (дурадгор), девон (мирза), мушриф (озуқа йиғувчи), божбон



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

йўнувчи (дурадгор), девон (мирза), мушриф (озуқа йиғувчи), божбон 
(закотчи) ва бошқ. Уларнинг барчаси сарой хазинасидан маош олганликлари 
ҳақида маълумотлар бор. Саройдаги умумий тартибни арбоб назорат қилган.
Хонликдаги ҳарбий унвонлар ва мансаблар. Давлатдаги энг олий ҳарбий 
амалдор хоннинг ўзи эди. Кўп ҳолларда шахсан хон бошчилигида, айрим 
ҳолларда таниқли саркардалар бошчилигида бошқа ҳудударга юришлар 
уюштирилган. Энг юқори ҳарбий-маъмурий лавозим амир ул-умаро эди. 
Ундан кейинги расмий равишда юқори саркарда ясовулбошилик мансаби 
эди. Хонликда улар икки киши бўлиб, бири ёвмуд туркманларига, иккинчиси 
эса човдирларга қўмондонлик қилар эди. Хон ҳузуридаги расмий қабул 
маросимларида ясовулбошиларнинг доимий ўринлари бўлмас эди. Лекин 
улар хон ҳузурида бўладиган тор кенгашда меҳтар, қўшбеги ва девонбеги 
билан бир қаторда қатнашар эдилар. Ясовулбошига ясовуллар, миршаблар, 
шотирлар, эшикоқолари итоат этганлар. 
Ясовулбошидан кейинги ҳарбий унвон мингбоши эди. Ҳарбий юришлар 
пайтида мингбошиларга катта маъсулият юкланган. Яъни, улар қўшинни 
айтилган ерга тўплаши, уларнинг тайёргарлик даражасини назорат қилиши, 
жанг пайтида қўшиннинг маълум гуруҳига йўлбошчилик қилиши лозим 
бўлган. Шунинг учун ҳам архив ҳужжатларига кўра, мингбошилар яхши 
инъомлар олганлар.
Хива хонлигида ҳарбий истеҳкомлар-қалъалар алоҳида аҳамиятга эга 
бўлиб, улар маъмурий-мудофавий вазифани бажарган. Бундай қалъалар 
кутвол (қалъабон) қўлида эди. 


466 
Хива қўшинларида саркардалар муҳим аҳамиятга эга бўлган. 
Саркардалар бир неча юздан бир неча минггача бўлган навкарга бошчилик 
қилганлар. Юришлар пайтида саркарда бошчилигида туғ (байроқ) қўтариб 
борилган. Байроқ кўтариб борувчиларга туғбеги бошчилик қилган. Қўшинда 
юзбоши, панжшоҳбоши (элликбоши), даҳбоши (ўнбоши), қоровул, маҳрам, 
навкар каби вазифалар бўлган.
Навкарлар солиқлар ва турли мажбуриятлардан озод қилинганликлари 
боис катта ер эгаларини қаттиқ ҳимоя қилганлар. Хива қўшинида 
деҳқонлардан 
олинадиган 
навкарлардан 
ташқари, 
туркманлар, 
қорақалпоқлар, қозоқлар ва бошқа кўчманчи халқлар аскарлари ҳам бўлиб, 
улар хонга мажбурий равишда маълум миқдорда аскарлар берганлар. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish