Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Шаҳарлар. Хоразм ҳунармандчилиги 
ихтисослашган бўлишига қарамай, ярим кўчманчи хўжаликларда уй 
ҳунармандчилиги 
устунлик 
қилган. 
Ҳунармандчиликнинг 
асосий 
соҳаларидан бири тўқимачилик эди. Кўчманчи аҳолининг турли матоларга 
бўлган талаби ва қисман ташқи бозор учун маҳсулот етказиб берувчи 
тўқимачилик саноати ривожини тақозо этган. Хонликда ипак, ярим ипак ва 
пахта матолар ишлаб чиқарилган. Матолар асосан қўлда тайёрланган.
Ундан ташқари хонликда кулолчилик, мисгарлик, дегрезлик, 
темирчилик дурадгорлик каби анъанавий ҳунармандчилик турлари ҳам 
ривожланган. Манбалар шаҳар ва қишлоқларда ер ҳайдайдиган мослама 
тайёрловчилар (пазачи), от абзали тайёрловчилар (кучанчи), мисгарлар, 
заргарлар, пичоқчилар, қинчилар, бўёқчилар, телпакдўзлар, қулфгарлар, 
жувозчилар, шамчилар, совунчилар, новвойлар, ошпазлар кабилар махсус 
касб-ҳунарга ихтисослашганликлари ҳақида маълумотлар беради. 
Хивада гилам тўқиш ўзининг қадимий аҳамиятини хонлик даврида ҳам 
сақлаб қолди. Илгаригидек, гилам тўқиш билан туркманлар ҳам 
шуғулланганлар. Хива гиламлари ички ва ташқи бозорда машҳур бўлган. 


470 
Умуман олганда, маҳаллий ҳунармандларнинг маҳсулотлари ички ва ташқи 
бозор учун ишлаб чиқарилган. 
XVI асрнинг охирига келиб Амударё асосий ўзанинг ўзгариши 
Хоразмнинг ташқи савдо алоқаларига ҳам таъсир этди. Хоразмнинг илгариги 
савдо марказлари ўз аҳамиятини йўқота бориб, Россия билан савдо 
алоқаларида Волганинг қўйи оқимлари орқали ўтган йўллар катта аҳамият 
касб эта бошлади. Астраханда хивалик савдогарларга имтиёзлар берилган 
бўлиб, улар рус савдо ярмаркаларида иштирок этиб турганлар. XVIII асрнинг 
ўрталаридан бошлаб, Оренбург шаҳрига асос солингач Хива савдогарлари 
Уралбўйи орқали савдо-сотиқни янада жонлантирдилар. Хивадан Россияга 
пахта матолар, мевалар, қимматбаҳо тошлар, қоғоз маҳсулотлари, парча ва 
буюм шаклидаги ипак ва ярим ипак матолар, гиламлар, туя жунидан матолар, 
қисман қоракўл, гуруч, сайғоқ (кийик) шоҳи, кашмир матоси каби 
маҳсулотлар олиб борилган. Россиядан эса Хивага олтин ва кумуш тангалар, 
мис, чўян, темир ва бошқа металлар, пахта, ипак ва юнг матолар, бўёқлар, 
шакар, чой, биллур идишлар, ошланган тери каби маҳсулотлар келтирилган. 
Хива хонлиги савдогарлари қўшни Бухоро ва Қўқон хонликлари билан, 
шунингдек, Хитой, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон билан ҳам савдо 
алоқалари олиб борганлар. Бу давлатларга Россиядан келтирилган 
маҳсулотлар билан бирга маҳаллий маҳсулотлар (заргарлик буюмлари, 
гиламлар, отлар) ҳам олиб борилган. Чет давлатлардан асосан турли матолар, 
металл, зираворлар, бўёқлар, фил суяги, шакар (қанд) каби маҳсулотлар 
келтирилган.
Хива хонлигининг Янги Урганч, Кичик Вазир, Қиёт, Хонқа, Тирсак, 
Гурлан, Хазорасп, Қўнғирот, Шоҳаббоз каби шаҳарлари ҳунармандчилик ва 
савдо-сотиқ марказлари эди. Манбаларнинг маълумотларига кўра, XIX 
асрнинг биринчи ярмида Янги Урганч ҳимоя деворлари билан ўраб олинган 
савдо маркази бўлиб, унда бир ярим мингта хонадон бўлган. Урганчилик 
савдогарларни нафақат Бухоро, Қўқон ва Туркистон бозорларида, балки 
Астрахан, Оренбург, Нижний Новгород, Москва, Қашғар, Машҳад, Қобул 
бозорларида ҳам кўплаб учратиш мумкин бўлган. Урганч бозорлари асосан 
ички савдо маҳсулотларига мўлжалланган бўлса-да, ташқи савдо учун 
маҳсулотлар йирик савдогарларнинг уйларидаги устахоналарда тайёрланган. 
Шаҳарда 300 га яқин савдо дўконлари бўлган. 
XVII- XVIII асрларда Қиёт шаҳри саройлари, мачит ва мадрасалари 
билан шуҳрат қозонган бўлиб, XIХ асрнинг биринчи ярмидан ўз аҳамиятини 
йўқота бошлайди ва 50-60 хонадондан иборат қалъага айланади. Бу ерда 30 га 
яқин дўконлар бўлиб, сешанба ва шанба кунлари бозор бўлган. 
Жувархас каналининг Амударёдан сув оладиган жойида жойлашган 
Хазорасп шаҳри барча қўлайликларга эга эди. Шаҳарда саккизта мачит ва 
шунча мадраса бўлиб, 450-500 та хонадон истиқомат қилган ҳамда 400 га 
яқин савдо дўконлари мавжуд бўлган. Ҳунармандчилик маҳсулотлари асосан 
дўконларда ва қисман уйларда тайёрланган. Ҳазораспда катта бозор душанба 
ва жума кунлари бўлган. 


471 
Хонликдаги йирик савдо-ҳунармандчилик марказларидан бири Гурлан 
эди. Манбаларга кўра, XIХ асрнинг ўрталарида шаҳарда, атроф ҳудудлар 
билан қўшиб ҳисоблаганда уч мингтагача хонадон истиқомат қилган. 
Шаҳарда кўплаб мачит ва мадрасалар, боғлар тутзорлар бўлиб, далалардаги 
шоли, пахта ва буғдойдан яхши ҳосил олинган. 
Маълмуки, XVII асрнинг бошларига келиб Хива бутун хонликнинг 
пойтахтига айланган эди. Арабмуҳаммадхон даврида Хивада йирик мадраса 
бунёд этилган бўлса, Абулғозихон давридан бошлаб шаҳарнинг сиёсий – 
маъмурий ва иқтисодий мавқеи янада кўтарилди. Пойтахт шаҳар сифатида 
шаҳарнинг мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида XIХ асрнинг охирларига 
қадар Хивада кўплаб мачит ва мадрасалар, бозорлар ва карвонсаройлар, 
сарой ва миноралар, ҳаммомлар бунёд этилди. Манбаларга кўра, Хива 
бозорлари ҳафтанинг деярли барча кунлари ишлаб, раислар томонидан 
бошқарилган. Рус сайёҳлари Хива бозорларини гавжумлиги ва маҳсулотларга 
бойлиги, ажнабий савдогарларнинг кўплиги билан Бухоро ва Қўқон 
бозорларидан қолишмаслиги ҳақида маълумотлар қолдирганлар.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish