ТАЛАБЛАР....................................................................................................
|
7
|
АЛЬБОМ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ .........................................................
|
8
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МАЗМУНИ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ
ТАРТИБИ.......................................................................................................
|
9
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҲИМОЯСИНИ ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ..................................................
|
10
|
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.........................................................................
|
11
|
КИРИШ
“Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади”
Ислом Каримов.
|
Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир. Шу боис мамлакатимизда барча хайрли ишлар, эзгу амаллар, аввало, оилаларни мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда уларнинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадини рўёбга чиқармоқда. Зеро, оилада шаклланган соғлом муҳит фаровон турмуш, осуда ҳаёт тарзимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Ҳар бир одам бу дунёда бахт-саодатни фақат ва фақат оиласидан топади, ҳар кимнинг қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб бориши, аввало, улғайган муҳити ва олган тарбияси ҳосиласига бевосита боғлиқ. Зотан, оилани миллий қадриятларимиз ҳамда замонавий қарашлар уйғунлиги асосига қуриш — кечаги кундан хулоса, бугунидан маъно ва эртанги кунга ишонч билан яшаётган халқимиз танлови, мустаҳкам маънавий илдизларга таяниб яшаш саодатидир.
Мустаҳкам оилада эса меҳридарё оталар ва соғлом оналар ўз ҳаётидан мамнун бўлиб, баркамол авлодни тарбиялайди.
Бинобарин, оталар кўзларидаги ризолик, оналар чеҳрасидаги қувонч, мамнунлик ва шодумонлик ўша оилада тинч, фаровон ҳамда барқарор ҳаёт мужассам эканидан дарак беради.
Ер юзида ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзод мўътабар ота-она сиймоси олдида ҳамиша таъзим қилади. Ота-оналаримизга шарқона эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш — биз учун аждодларимиздан қолган ибратли мерос бўлиб, бундай анъаналаримизга доим содиқ бўлиб яшаймиз. Бугун қатор мамлакатларда иқтисодий инқироз, қирғинбарот урушлар, табиий офатлар, ички можаролар оқибатида фуқаролар ҳимоясиз, ночор ва ғариб аҳволда қолаётган бир пайтда юртимиз оилалари тинч-омон, фаровон турмуш кечирмоқда. Буни барча оилалар ўз тақдири мисолида кўриб, англаб турибди.
Яна бир муҳим масала — оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин, қўни-қўшни ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш — бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартидир.
Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ этиш масаласига давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга изчил тадбиқ этилиши баркамол авлодни тарбиялашга пухта замин яратди.
Дарс машғулотлари давомида талабаларга фан бўйича адабиётларни тавсия этиш билан бирга мустақил ишлаши учун қўлимиздаги услубий қўлланманинг тавсия этилиши, уларда мустақил мушоҳада қилишга имкон яратади ва талаба фикран фан ўқитувчиси билан қўлланма ёрдамида суҳбат қура олади. Ушбу услубий қўлланмада тавсия этилаётган “Менинг оилам – менинг бахтим” мавзуси Маънавият асослари. Диншунослик фанида олинган билимлар асосида шакллантирилади. Мустақил ишда тавсия қилинаётган мавзуга услубий таклиф ва тавсиялар, адабиётлар, сайтлар рўйхати берилган. Мустақил ишда тавсия қилинаётган режага талабалар ижодий ёндашишлари мумкин.
“МЕНИНГ ОИЛАМ – МЕНИНГ БАХТИМ” МАВЗУСИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
Do'stlaringiz bilan baham: |