B. B. Qobilov физикадан заковат дарслари



Download 91,06 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi91,06 Kb.
#252640
Bog'liq
заковат учун КобиловБ.Б.5



B. B. QOBILOV 
Физикадан заковат дарслари. 
Таълим соҳасида олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг туб моҳияти 
таълим моҳияти ва шаклини такомиллаштиришга қаратилган. Фан техника 
тарақиѐти ошиб бориши каби омиллар ўқувчининг шахсий хусусиятига, 
жумладан идрок эта олиш, тасаввур ва тафаккурини, ақлий қобилиятини 
ривожланишига олиб келади. Замонавий таълим олдида турган энг муҳим 
вазифа ўқувчи шахсининг илм олишга бўлган эҳтиѐжини қондиришга 
қаратилган. Бу вазифани амалга ошришда замонавий дарс ва таълимнинг 
ноанъанавий усулларидан фойдаланиш самарали натижа беради.
Ўқувчиларнинг интелектуал қобилиятини ривожлантиришда “Заковат” 
дарслари анча самарали ҳисобланади. Физика фанидан “Заковат” дарсларини 
умумлаштирувчи дарсларда ўтказиш мумкин.
Ўқув гуруҳи 6 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратилади. 
Олдиндан конвертга солиб тайѐрлаб қўйилган саволларга, навбат билан 
жавоб берилади. 
Дарс охирида энг кўп балл тўплаган гуруҳ ҳамда дарсда фаол иштирок 
этган ўқувчилар рағбатлантирилади.
Заковат дарсига тавсия этиладиган саволлар. 
1. Гиннес рекордлар китоби кўплаб қизиқарли фактларни дунѐдаги турли 
соҳаларда эришилган рекордларни ўз ичига олади. Аксарият рекордлар 
янгиланиб туради. Торичелли найлари билан боғлиқ бир қиймат борки у анча 
йиллардан бери ўзгармасдан қолмоқда. Ҳурматли билимдонлар 1 дақиқадан 
сўнг мана шу қийматни айтинг.
Ж: Нормал атмосфера босимида сув 10,3м баландликка кўтарилади. Бундан 
катта қийматга кўтарилмайди.
2. Қадимги балиқчилар негадир кечқурун овга чиқиб, эрталаб қайтишган нега 
улар одатдаги анъанани бузишган? 
Ж: Чунки улар елканли қайиқда сузишган кечқурун шамол денгизга эсади
эрталабга яқин қирғоққа (конвекция ҳодисасига асосланган).
3. У бундан 369 йил олдин Англиянинг Вульстроп шаҳридаги ўрта ҳол 
фермер оиласида туғилган 84 йил умр кўрган. Унинг қабр тошига “Дунѐдаги 
оддий кишилар инсоният оламининг ҳусни бўлмиш шундай зот ўтганлигини 
билиб хушнуд бўлсинлар деган хотира сўзалари ѐзилган”: гап ким тўғрисида 
бормоқда? Ж: И.Ньютон. 
4. Вақт, масофа, масса кабилар асосий физик катталиклар, уларнинг ўлчов 
бирликларини хам биласиз, масофа километр,метр, сантиметрларда 
ўлчанади. Ҳиндистонда шундай ўлчов бирлиги, борки бу “ Му” деб аталади 
“Му” қандай масофа? 
Ж: Маълумки Ҳиндистонда сигир муқаддас ҳисобланади “Му” бирлиги 
сигир билан боғлиқ 1 “Му” сигир маъраганда овози етиб борадиган масофа.
5. Рус шифокори Подвойский уни дипломсиз, муҳрсиз кабинетсиз ва бепул 
шифокорга ўхшатади.
Савол: У нимани шифокорга ўхшатади?


B. B. QOBILOV 
Ж: Қуѐшни.
6. Ер шарида 3 мингдан ортиқ тил 20дан ортиқ тиллар оиласи мавжуд. Инсон 
тўрт беш тилда мукаммал гаплашиши мумкин, лекин шундай “киши ”борки у 
барча тилларда гаплаша олади. Бу нима?
Ж: “Акс садо” 
7. Марҳамат 2 дона товуқ тухуми олиб чиқилсин 1 дақиқадан сўнг уларнинг 
столга айлантириб қайси бири пишган қайси бири хом эканлигини топинг. 
Нега биттаси узоқ айланмаслик сабабини тушунтиринг.
Ж: Пишгани узоқ айланади. Хом тухумнинг оғирлиги маркази кўчиб туради 
айланишга халақит беради.
8. Ҳурматли билимдонлар қадимдан биз ўзбеклар хонадонимизда полга ва 
деворга гилам ѐки қолин тўшаймиз. Қўша-қўша гиламлар бу манманлик 
белгиси дейиш мумкин. Аммо бунинг бир физик хусусияти борки у 
асбобларимизга фойдалидир. Бу шифобахшлик хусусияти нимада? 
Ж: Деворга осилган ѐки полга тўшалган гиламлар товушни ютиш 
хусусиятига эга. демак гиламлар шовқинни камайтириб асабларимизни 
асрайди.
9. 1977 йилда Мурманскда штанга бўйича йирик турнир ўтказилди. 5-6 
вазнда жаҳон рекордалари янгиланди. Бир физик ҳодиса туфайли 
Мурманскдаги рекордлар бекор қилинди. Бу ҳодисани моҳиятини 
тушунтиринг.
Ж: Оғирлик кучи тезланишининг географик кенгликка боғлиқлиги сабабли 
қутбда оғирлик камаяди.
10. 
Туғилган вақтда улар 5 та эди кейинчалик 6 та бўлди. Булар адабиѐт, 
кимѐ, тиббиѐт, иқтисодиѐт,..., тинчлик фанларнинг бундай саналиши нимага 
асосланган ва тушириб қолдирилган фанни топинг.
Ж: Нобель мукофоти бериладиган йўналишлар,фан эса физика.
11. 
Эски қудуқларни тозалашда қариялар қудуқ ичига тушишдан олдин 
товуқни оѐғидан бойлаб қудуққа туширишни маслаҳат берадилар. Бу қандай 
физик ҳодисага асосланган? 
Ж: Узоқ муддат фойдаланилмаган қудуқларда заҳарли газ тўпланиб қолиш 
мумкин. Товуқ қанотларини қоқиб ҳавони ҳайдайди, захарли газлар 
тарқалади.

Download 91,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish