Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Сариқ доғланиш.
 
Буғдой баргларида аввал кичкина, 
думалоқ, сарғиш қўнғир, кейин катта доғлар кўринишида 
ривожланиб тарқалади. Ҳавода нисбий намлик 100% бўлиб, 
ҳарорат 20-25 
0
С даражани ташкил этса, замбуруғлар тез 
ривожланиб тарқалишига қулай шароитни вужудга келтиради 
ва майсаларга кучли зарар етказади. Касаллик эрта 
тарқалганда ҳосилдорлик 20-40% гача камаяди.
1.12.3. Ғаллазорлардаги бегона ўтлар 
Кеч куз, қиш ва баҳор ойларида ѐғингарчиликнинг кўп 
бўлиши, ғаллазорларда бошоқли ва кенг баргли бегона 
ўтларнинг жадал ўсиб ривожланишига олиб келади. 
Республикамиз ғаллазорларида бегона ўтларнинг 200 га 
яқин тури учрайди. Бошоқли бегона ўтлардан: ѐввойи сули, 
тулки дум, курмак, шамак, мастак, бир йиллик кенг баргли 
ўтлардан: жағ-жағ, шўра, лолақизғалдоқ, юлдуз ўт, олабута, 
итузум, семизўт, қумриўт, қўйтикан, исмалоқ, кампирчопон, 
туяқорин, талхак, мойчечак, қоқиўт, совун ўт, чақамиқ, ит 
петрушка, ѐввойи перко, тирноқгул, кўп йиллик кенг баргли 
бегона ўтлардан: отқулоқ, печак, латта тикан, пушти какра, 
тугмачагул ва бошқа бегона ўтлар учрайди. Уларга қарши 
механик, агротехник тадбир чоралар билан биргаликда ичдан, 
системали таъсир қиладиган гербицидларни қўллаш тавсия 
этилади. Гербицидларни ишлатишдан олдин даладаги бегона 
ўтларнинг тури ва миқдорини аниқлаш лозим.


56 
Ғалла майдонларида кенг тарқалган бегона ўтлар буғдой 
ва арпа майсаларига нисбатан сувни 330-1900 марта кўпроқ 
ўзлаштиради. Бегона ўтлар озуқа моддаларни ҳам маданий 
экинларга нисбатан кўп ўзлаштиради, бегона ўтлар уруғи 
аралашган ғалланинг сифати 20-25% гача пасаяди. Айрим 
бегона ўтларнинг уруғи ѐки пояси аралашган ғалла инсон 
саломатлигига ва чорва ҳайвонларига зарар етказиши ѐки 
уларни заҳарлаши мумкин. Какра уруғлари бўлган дондан 
янчилган ун истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади, туяқорин 
уруғи бўлган ғалладан олинган ун гепатит, асцит, 
кампирчопон уруғи токсик энцефалит, тухмак (сафора) уруғи 
элементар токсикоз касалликлари келиб чиқишига сабаб 
бўлади. Саримсоқ ва шувоқ еган моллар сутининг сифати 
бузилади. Какра пичанини ва ѐш ғумай поясини еган моллар 
касалланади. Қўйпечак ва қумри ўт пояга чирмашиб, ғалла 
пояларини ѐтқизади, ўрим-йиғим техникаси самарадорлигини 
30-40% га пасайтиради ва ғалла ерга тўкилиб, исроф бўлади. 
Кўп йиллик тажрибаларга кўра, бегона ўтлар босган 
далаларда ғалла ҳосили ўртача 15-18% нобуд бўлади. 
Республикамиз шароитида кузги буғдойни касаллик, 
зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтлардан мажмуий ҳимоя 
қилиш тизими ишлаб чиқилган ва унга агротехник, кимѐвий 
ва биологик кураш усуллари киритилган (4-жадвал). 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish