Амал қилиш соҳаси
9. Ушбу БҲМС умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий
ҳисоботларни тайёрлаш чогида қўлланилади, улар ушбу Стандар-
тнинг 12- бандида келтирилган. Айрим хўжалик юритувчи субъ-
ектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш чогида ҳам, жамлан-
ган молиявий ҳисоботни тузиш чогида ҳам шу Стандартга амал
қилиш зарур.
10. Ушбу БҲМС қуйидагиларга қўлланилади:
10. 1. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида - мулкчилик ша-
клидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга;
10. 2. Ҳисоб сиёсатини очиб бериш бобида - қонунга, таъ-
сис ҳужжатларига мувофиқ ёки ўз ташаббуси билан молиявий
ҳисоботини эълон қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга.
11. Ушбу БҲМС банклар, бюджет ва сугурта ташкилотларининг
молиявий ҳисоботни тузиш тартибига нисбатан амал қилмайди.
Молиявий ҳисобот таркиби
12. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Респу-
178
бликаси Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги
ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади.
12. 1. Бухгалтерия баланси – 1- шакл;
12. 2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2- шакл;
12. 3. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот – 3-
шакл;
12. 4. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот – 4- шакл;
12. 5. Ўз сармояси тўғрисидаги ҳисобот – 5- шакл;
12. 6. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
13. Даврий (уч ойлик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан
ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин.
Қўшимча ахборот (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар)
14. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп
қирралилиги ҳисобга олинади, молиявий ҳисоботлар улардан
фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур
бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди, шу сабабли йил-
лик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томони-
дан тузиладиган молиявий шарҳ киритилади, унда хўжалик юри-
тувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий
белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий
ноаниқликлар баён қилинади.
Бу шарҳда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти натижала-
рига, фаолияти қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвести-
ция сиёсатига, жумладан жорий даврда, хусусан келгуси даврларда
дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар очиб бери-
лади, яъни:
14. 1. Хўжалик юритувчи субъектни молиялаш манбалари ва ха-
тарларни бошқариш;
14. 2. Хўжалик юритувчи субъект ишлаб турган ташқи муҳитдаги
ўзгаришлар ва шу ўзгаришлар муносабати билан кўрилган чора-
тадбирлар ҳамда уларнинг субъект фаолиятига таъсири;
14. 3. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарор қабул
қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар.
15. Қўшимча ахборотни тақдим этиш - тушунтиришлар, изоҳлар
ва ҳисоб-китоблар - хўжалик юритувчи субъект томонидан махсус
шаклда ёки эркин шаклда тақдим этилади.
179
Do'stlaringiz bilan baham: |