Б. А. Хасанов, А. А. Хашимов, З. А. Пардаева бухгалтерия ҳисоби


- модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисоб олиш



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/80
Sana07.07.2022
Hajmi2,74 Mb.
#754142
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80
Bog'liq
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ” copy

13- модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисоб олиш 
Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган 
санадан қатъи назар, қайси даври тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот 
даврида акс эттирилади. 


79
14- модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш
Хусусий капитал - устав капитали, қўшилган, Резерв капитали-
дан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади. 
Устав капитали - таъсис ҳужжатларида белгиланган 
ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йигиндисидир. Устав капиталига 
ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсис-
чилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига 
кўра белгиланади ва ҳисобга олинади. 
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд 
нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини 
акс эттиради. 
Заҳира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чогида ҳосил 
бўладиган инфляция заҳираларини, шунингдек текинга олинган 
мол-мулк қийматини акс эттиради. 
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамгарилашганини ифо-
далайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига 
қўшилиши мумкин. 
15- модда. Гаровни ҳисобга олиш
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун 
гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблағлари 
корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади. 
Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб 
олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида 
балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади. 
16- модда. Молиявий ҳисобот
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида 
тузилади. 
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
– бухгалтерия баланси;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
– асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
– пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
– хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;


80
– изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. 
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий 
ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади. 
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Ўзбекистон Ре-
спубликаси Молия вазирлиги белгилайди. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish