Б а ё н нома 2021 йил 07-октябр Янгиариқ мфй раислик қилувчи



Download 16,3 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi16,3 Kb.
#699708
Bog'liq
bayonnoma 21.02.


2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган давра суҳбати


Б А Ё Н НОМА
2021 йил 07-октябр Янгиариқ МФЙ


Раислик қилувчи: Ф.Мирзоев-мактаб директори


Қатнашдилар: Ҳ.Ҳасанов- ММИБДЎ
П.Ахмедов-ЎИБДЎ
Ф.Саломов-Ички ишлар ходими
Х.Мусоев-мактаб психологи
Мактаб педагог ходимлари ва
7-11 синф ўқувчилари(116нафар).


К У Н Т А Р Т И Б И:

  1. Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз

  2. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш

мактабда 7-11 синф ўқувчилари иштирокида “Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди Давра суҳбатида ички ишлар ходими, профилактика нозири Ф.Саломов иштирок этди. Давра суҳбатини ММИБДЎ Ҳ.Ҳасанов кириш сўзи билан очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. ички ишлар ходими, профилактика нозири ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори қабул қилинганлиги,мамлакатимиз ёшларининг соғлом вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айлангани, айни мақсад йўлида БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланаётганлиги ҳақидаги бир қатор маълумотларни айтиб ўтди ва бугунги кун ёшлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш ҳолатлари, қаровсиз, ўқишга бормайдиган, вақтини бекорчи ишларга сарфлайдиган ёшларимизнинг ҳам учраб туриши, ўқиган, маънавиятли, илмли, ўз ҳақ ҳуқуларини билган, юрт равнақи учун курашадиган ўқувчилар ўртасида ҳуқубузарлик ҳолатларининг бўлмаслиги, илм олиш уларнинг олдидаги энг олий мақсад эканлиги ҳақидаги фикрларни айтиб ўтди.
Психолог сўзга чиқиб бугунги кунда инсоният тинчини бузаётган иллатлардан – бири дин ниқоби остида бегуноҳ инсонлар ёстиғини қуритаётган эктремистик ва террористик оқимларнинг мавжудлигидир. Бу ҳаракат раҳнамолари, айнан, ўз домига ёшларимизни турли алдов йўллари билан маълум муддат ойлик маош билан таъминлаб, уларни аста-секин динни ўргатамиз деб, уларнининг онгини заҳарлаб, ватанга, ота-онасига нисбатан хоин қилиб тарбиялаб, ҳаётини дўзахга айлантиришмоқда.
Эътибор беринг, қайси ота-она фарзандини дунёга келтирганида, уни ватан хоини бўлсин деб, ният қилади. Ҳеч бир ота-она, ундай ният ҳам дуо ҳам қилмайди. Албатта, фарзанд дунёга келдими, бошидан унга тарбия беришади, уни келажакда эл фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фидойи инсон бўлишини хоҳлаб, мактабда таълим олишга, университетда ўқитишга ҳаракат қилади ва келгусида унинг роҳатини кўрай, дейди.
Афсуски, ОАВ ларига нигоҳингиз тушганда нотинчлик ҳукм сураётган Сурия, қўшни Афғонистон ва шу каби бошқа давлатларда ҳар куни минг-минглаб бегуноҳ оилаларни ётиғи қуриётганин ўз кўзимиз билан кўрамиз. Бунга ким сабаб, деган савол туғилади. Албатта, маънавий онги бўш, исломни ниқоб қилиб, нотўғри талқин этиб, турли оқимларни ўзларича ҳаётга тадбиқ эътишга ҳаракат қилаётган хоинлар мана шундай манфур ишларни қилишмоқда. Ҳозирги кунда акромийлар, нурчилар, ҳизбут-таҳрир, ал-қоида ва бошқа шу каби 200 дан ортиқ норасмий оқимлар мавжуд. Уларнинг кўзлаган мақсади тинчликни бузиш, динни ниқоб қилиб ўз манфаати йўлида инсонларни қурбон қилиш, алдов йўли билан ёшларни ўз сафига қўшиб бузғунчи ғояларни уларнинг онгига сингдириш. Шундай экан, азиз тадбир иштирокчилари бугунги кунда ҳар доим огоҳ бўлиб яшашга ҳаракат килайлик, баъзан интернет тармоқлари орқали диний сайтларга кириб қоласиз, интернет орқали ҳам ўша биз юқорида таъкидлаб ўтган дин ниқоби остидаги оқимларга қўшилиб кетиш ҳам ажаб эмас. Булардан огоҳ ва эҳтиёт бўлинг , деб, сўзининг якунида бугунги мустақил ватанимизда ўтаётган ҳар бир кунимиз, тинчлигимизга шукроналик ҳисси билан яшашимиз, юртимиз равнақи учун , юрт кори учун ярайдиган етук баркамол инсонлар бўлиб етишишлари, бунинг учун эса барча ўқувчилар билим олиши, ўқиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ҳақидаги фикрларни билдирди ва улуғ алломалар Б.Нақшбандий, С.Оллоёрларнинг илм олишга даъват этувчи ҳикматли сўзларидан мисоллар келтирди ҳамда шундай экан ҳушёр бўлиш, огоҳ яшаш, тинчлик учун курашиш, юртимизнинг равнақи учун ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир деб, таъкидлаган ҳолда нутқини якунлади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Давра суҳбати мазмунли якунланди


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўқувчилар ўртасида ҳуқубузарлкик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида улар ўртасида профилактика ишлари мунатзам равишда олиб борилсин




  1. Ўқувчиларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш , уларда огоҳлик ҳиссини

кучайтириш, маънавий иммунитетларини кучайтриш мақсадида мутасадди
ташкилотлар ходимлари иштирокида, ўқув йили давомида, режа асосида давра
суҳбатлари, тадбирлар ташкил этиб борилсин.
Мактаб директори: Ф.Мирзоев


Амалиётчи психолог: Х.Мусоев
Download 16,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish