Фаргона вилояти Дангара тумани МТБ тасарруфидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида тузилган Кузатув кенгашининг йиғилиш
Б А Ё Н И
Дангара тумани ________ 2020 йил
Қатнашдилар:
Ота-оналардан: Худойберганова Муяссархон,Рахимова Ферузахон, Рахмонов Дилшод,Ортигова Мамурахон,Тургунова Махлиё,Нишонова Насиба,Мелибоев Рашид,Шоназаров Зафар,Мелибоева Нодира,Умарова Хавасхон,Парпиева Юлдузхон,Рахмонова Махфуза,Усмонова Муборакхон,
Хомий ва тадбиркорлар: Маматкулов Нуриддин Иномжонович,Рахимов Кутлугбек Кахрамонович
МТТ ходимларидан аъзолар: Худойберганова Муаззамхон,Маманова Гулчехрахон,Нусратова Нилуфархон,Исмоилова Гуллолахон,Худойберганова Мохидил,Шамсиева Замирахон.
МТТ мудири: Ф.З.Ботирова
К У Н Т А Р Т И Б И
10-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2020-2021 янги укув йили учун Кузатув кенгаши раиси ва котибини сайлаш тўғрисида
МТТда ҳомийларни ва ҳомийлик маблағларини жалб этиш тўғрисида
_____________________________________________________________
Эшитилди: Кун тартибидаги масала юзасидан МТТ директори Ф.З.Ботирова сўзга чиқди ва Кузатув кенгаши ҳақидаги Низомни ўқиб эшиттирди ва ушбу низом асосида кенгаш ўз фаолиятини янги таркиб билан давом эттириш кераклигини, шу низомда кўрсатилганидек кенгаш аъзолари ичидан кенгаш раиси ва котибини сайлаб олиш кераклигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг сўзга чиққан, М. Худойберганова Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955 сон қарорида мактабгача таълим ташкилотларида амалга Васийлик кенгашларининг фаолияти тугатилганлиги унинг ўрнига Кузатув кенгашларин ташкил этилиб фаолият юритилаётганлигини айтди. Мактабгача таьлим муассасасининг кузатув кенгаши хакидаги Низомга асосан кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади,бунда кенгаш таркиби хар укув йили бошида куриб чикилиши мумкин. Кенгаш аьзоси этиб сайланган ота-оналарнинг фарзандлари ташкилотда тарбияланувчилар сафидан чикарилганда кенгашнинг ушбу аьзоси кенгащазолари каторидан чикарилади ва унинг урнига ота-оналар орасидан бошка аьзо сайланади. Ташкилотимизда тайёрлов гурух тарбияланувчмюиларимиз мактабга чикиб кетканлиги сабабли,кузатув кенгаши аьзолари твркиби янгиланиши кераклиги айтилди. Укув йили бошидаги умумий ота-оналар йигилишида очик овоз бериш оркали кузатув кенгаши раислигига Гофурова Инобатхон Шокировна ва котибалигига Худойберганова Муяссархонлар сайланди бир овоздан маькулланди.
Кенгаш аьзолигига МТБ вакили этиб,Дангара тумани МТБ нинг 2020 йил 15-сентябрдаги 63-сонли буйругига асосан,Н. Тоштемиров тайинланди.
Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан Шоназаров Зафар сўзга чиқиб, МТТни мавжуд имкониятларини инобатга олиб , ер участкаларига экин экиш кераклиги ва экилган экинларни суғоришда қийинчиликлар борлиги ҳамда МТТнинг таъмирталаб қисмларини таъмирлаш кераклигини инобатга олиб, МТТда ҳомийлик ташкил этиш лозимлиги тўғрисида таъкидлади.
Юқоридага фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
1.Сўзга чиққанларнинг фикр ва мулоҳазалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Гофурова Инобатхон МТТнинг Кузатув кенгаши раиси ҳамда Худойберганова Муяссар котиби этиб тайинлансин.
3.Ҳомийлардан МТТга маблағ жалб этиш вазифалари юклатилсин.
4. Қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |