Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни



Download 2,97 Mb.
bet30/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

3.2. Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни
рўйхатдан ўтказиш тартиби

Корхоналарни барпо этиш хужжатларига қуйидагилар киради:



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисидаги Низом”;

  2. “Хусусий корхона тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни (2003 йил 11 декабрь);

  3. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1996 йил 26 февраль);

  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида Низом”;

  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

  6. Ўзбекистон Республикаси қонуни “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 6 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2012 йил 26 апрелда №ЎРҚ-327 томонидан тасдиқланган).

Юқоридаги Низом ҳамда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартиб асосида корхона мулк эгаси (улар вакили) қарорига мувофиқ ёки корхонани таъсис этувчилар гуруҳи ё бўлмаса алоҳида шахслар қарори билан барпо этилиши мумкин. Шу билан бир қаторда корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий бўлинмаларга ажралиб чиқиш натижасида белгиланган тартиб асосида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида янги шакл ва турдаги корхоналарни ташкил қилиш ва уларни тез оёққа туриб олиши учун кенг имкониятлар яратилди. Бунинг учун зарурий ҳуқуқий асос ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Давлат бозор иқтисодиёти самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида корхоналарни ҳуқуқий асосларини, айрим муҳим хизматларини адо этиш вазифаларини ўз зиммасига олди. Булар қаторига хусусий корхоналарга қонуний мақом бериш, хусусий мулк ҳуқуқларини белгилаш, шартномаларга риоя қилишни кафолатлашни таъминлаш бир томондан бўлса, иккинчи томондан, давлат қонуний “ўйин қоидалари”ни белгилайди. Бу қоидалар корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб туради. Қонунлар асосида давлат иқтисодий муносабатларни тартибга солиш соҳасида ҳакамлик вазифасини ўз зиммасига олади, бу борада қонунбузарликка йўл қўймасликни олдини олади ёки уларга нисбатан ўз ваколатлари чегарасида чоралар кўради, эркин ва тўғри рақобат учун шарт-шароитларни яратади, моддий-ашёвий, молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг тенг имкониятларини таъминлайди ва бозорда монопол эгаликка йўл қўймайди.
Корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган.
Янги корхоналарни ташкил қилишнинг асосий мақсадлари, биринчидан, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган кишиларнииг иш жойлари билан таъминлаш, яъни жамиятнинг ижтимоий муаммосини ҳал қилиш; иккинчидан, сиёсий масалани ҳал қилиш бу эса қишлоқ жойларда миллий ишчилар синфи вужудга келтиришда ўз аксини топади; ва ниҳоят учинчидан, иқтисодий масалаларни ечиш, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни танқислигини камайтириш асосида аҳолининг моддий фаровонлигини оширишдан иборатдир.
Корхонани барпо этиш ҳужжатларидан бири уни таъсис этиш шартномаси ҳисобланади. Бу ҳужжат ўз мазмунидан келиб чиқиб, келажакда корхонани ташкил этувчиларнинг ўзаро муносабатларининг қоидаларини белгилайди. Таъсис этиш шартномасида корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, фаолияти тури, мақсад ва вазифалари, жойлашиш ва ҳуқуқий адреси, устав капитали ҳажми ва унда таъсисчилар ҳиссаси, қатнашувчиларнинг ўз ҳиссасини бошқаларга бериш шарти, унинг бошқарув ва назорат органлари, фойдани тақсимлаш усул ва тартиблари, таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа масалаларни ҳал қилиш тартибларини белгилайди.
Таъсисчилар корхонани уставини ишлаб чиқади. Корхонанинг устави расмий ҳужжат ҳисобланади. Чунки уставда корхона билан давлат ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиниш қоидалари ўз аксини топади. Устав қонунлар, қоидалар ва Низомларга асосланган ҳолда тузилади. Уставни корхонани таъсис этувчилар тасдиқлайди.
Хусусий корхона Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонунига биноан мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир.
Хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
Хусусий корхона тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақли. Хусусий корхонанинг тўлиқ фирма номи унинг тўлиқ номини ва «xususiy korxona» деган cўзларни ўз ичига олган бўлиши керак. Хусусий корхонанинг қисқартирилган фирма номи унинг қисқартирилган номини ва «xususiy korxona» деган сўзларни ёки «ХК» аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.
Хусусий корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисобварақлари очади.
Хусусий корхона ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва хусусий корхонанинг жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда айни пайтнинг ўзида унинг фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Хусусий корхона ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда кўзга ташланиб турадиган бошқа идентификация воситаларига эга бўлишга ҳақли.
Хусусий корхона мулкдор томонидан тузилади, мулкдор унга тегишли мол-мулк беради ва унинг уставини тасдиқлайди.
Хусусий корхона, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.
Хусусий корхонанинг таъсис ҳужжати унинг уставидир.
Хусусий корхонанинг уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- корхонанинг фирма номи;
- унинг жойлашган ери ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
асосий фаолият турларининг рўйхати;
- мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
- устав фондининг миқдори.
Хусусий корхонанинг устави қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади.
Хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хусусий корхонанинг устав фонди бўлинмасдир ва уни мулкдорнинг ўзи белгилайди.
Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар хусусий корхонанинг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Мулкдор хусусий корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди.
Агар хусусий корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.
Хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, хусусий корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақлар очади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Хусусий корхона мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хусусий корхона уставига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
хусусий корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш;
хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш.
Хусусий корхона мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Хусусий корхона мулкдори:
- устав фондини шакллантириши;
- ўзига қарашли корхонани якка бошқариши шарт.
Хусусий корхона мулкдори зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Хусусий корхона (иш берувчи) ва хусусий корхонанинг ходими ўртасидаги ўзаро муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.
Хусусий корхона ўз ходимларига меҳнат ҳақи, мукофотлар ва компенсациялар тўлашнинг шакллари, тизими ҳамда миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил белгилайди.
Хусусий корхонада меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишга ҳақлидир.
Очиқ акциядорлик жамияти ўзи чиқараётган акцияларга ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, жамият уставида ва қонун ҳужжатларида ёпиқ обунани ўтказиш имконияти чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони чегараланмайди.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Бундай жамият ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас. Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тугагач суд тартибида тугатилиши лозим.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади. Агар акциядорлар акцияларни сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмасалар, жамият акциядорлар томонидан сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши унинг уставида кўзда тутилиши мумкин.
(7-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 392-модда)
Акциядорлар сотаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби, муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акциялар савдога қўйилган пайтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Акциядорлик жамиятининг устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади.
Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисобварақлар очишга ҳақлидир.
Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
Жамият қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли Қонунига мувофиқ саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Уставни корхонани таъсис этиш шартномасидан фарқи, унда давлат билан корхона муносабатларининг тартиби белгиланса, иккинчисида, корхонани таъсис этувчиларнинг муносабатлари акс топади. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат корхоналари тўғрисида”ги Низомда:

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish