Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111
Юқорида келтирилган жараённинг бошланишида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ўзига хос йўналишларини қайд қилиш зарур. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - ижара корхоналарининг ташкил этилиши; - мулкчиликнинг аралаш шакллари, яъни давлат ва ширкатчилик шаклларига эга бўлган корхоналарни ташкил этилиши; - дастлабки хусусий корхоналар ва акциядорлик компанияларнинг ташкил этилиши; - бошқарувнинг олий ва ўрта бўғинининг қайта ташкил этилиши. Бу йўналиш вазирликлар ва идоралар акциядорлик негизидаги корпорациялар ва концернларга айлантирилишини тақозо қилади. 1990-1992 йиллари Ўзбекистон Республикасида юқорида келтирилган йўналишлар орқали мулкчиликнинг нодавлат шаклларига эга бўлган ишлаб чиқариш тузилмаларининг барча турлари ташкил этилди ва синовлар ўтказилди. Ушбу жараён давлат корхоналарини оммавий тарзда давлат тасарруфидан чиқаришига объектив имкониятлар яратди. Давлат мулкини (корхоналарини) ислоҳ қилиш, яъни хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқаришнинг, жаҳоннинг турли давлатлари тажрибасидан келиб чиқиб, қуйидаги усуллар асосида амалга оширилиши мумкин: 1. Давлат корхоналари акцияларини очиқ сотиш; 2. Давлат корхоналарини хусусий инвестрлаш (мавжуд объектни тўғридан-тўғри сотиб олиш ёки акциялар пакетини тўла сотиб олиш йўли билан амалга оширилади); 3. Корхоналарнинг мулкини сотиш ва кейинчалик мавжуд қарзларни тўлаш йўли билан давлат корхонасини тугатиш; 4. Давлат корхонасини алоҳида бўлимларга ажратиш ёки бўлиш ва қайта қуриш йўли билан уларни қисмлар бўйича сотиш; 5. Акцияларни ким ошди савдоси орқали сотиш; 6. Корхоналарни меҳнат жамоаси аъзолари ва раҳбарлари томонидан сотиб олиш; 7. Давлат корхонасининг хусусий шахс томонидан ижарага олиниши ёки давлат ва хусусий корхоналар ўртасида корхонани бошқариш тўғрисида битим тузиш. Бундай корхонанинг маблағлари давлат мулкчилигича қолади. Download 2,97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |