Пулнинг қадрсизланиши (обесценивание денег, money depreciation) – Қоғоз пулнинг маҳсулот ва хизматлар баҳосининг ошишида намоён бўлади.
Р
Рақобат (конкуренция, competition) – Бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун кураш.
Реал даромад (реальный доход, real the income) – Аҳолининг номинал даромадлари сўммасининг товар ва хизматлари сотиб олиш лаёқати. Аҳоли реал даромадига номинал даромад сўммаси билан бирга баҳолар даражаси, солиқлар ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилади.
Реал иш ҳақи (реальная заработная плата, real wages) – Реал, ҳақиқий иш ҳақи, инсоннинг ҳақиқий меҳнати учун олган ҳақи; моддий бойликлари ва хизматлар акс этган иш ҳақи; реал иш ҳақи номинал иш ҳақи миқдори, баҳо даражаси, хизматлар ва олинадиган солиқлар миқдори билан аниқланади.
Реклама (реклама, reclame) – 1) Янги товар, унинг ўзига хос белгилари, хизматлари тўғрисидаги маълумот; 2) оммавий ахборот воситаларида тижорат фаолияти (товар ва ғояларни эълон қилиш).
Реконструкция (қайта тиклаш) Фаолият юритаётган корхонани маънавий ва жисмоний эскирган қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни йўқотиш йўли билан алмаштириш ёрдамида тўлиқ ёки қисман ўзгартириш.
Рентабеллик (рентабельность, efficiency) – Корхона хўжалик фаолиятининг бир кўрсаткичи, маълум бир давр давомида корхона фаолияти фойдалилиги (зарар кўриб ишлаши)ни характерлаб беради. Маҳсулотни сотишдан келадиган фойданинг шу маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига нисбати.
Ресурслар (ресурсы, reserve) – 1) Ресурс, имконият, бойлик манбаи; чора, илож. Масалан: иқтисодий ва молиявий ресурслар; 2) ишлаб чиқаришни таъминлайдиган омил ва воситалари. Иқтисодий ресурслар қуйидагиларни ўз ичига олади: табиий (хом ашёвий, геофизик), меҳнат (инсон капитали), капитал, муомила воситаларини, информацион ва молиявий ресурслар.
С
Савдо (торговля, trade) – Товар ва хизматларни олди-сотди қилиш шакли. Савдо меҳнат тақсимоти натижасида ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларни бир-бирлари билан боғловчи махсус фаолият сифатида келиб чиққан.
Санация (санация, sanitation) – Молия ва кредитлаш тадбирлари тизими; корхона, ширкат, бирлашма, банк ва бошқаларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, уларни банкродликдан сақлаш ва рақобатдошлик қобилиятини ошириш мақсадларига йўналтирилади.
Сертификат (сертификат, certifacate) – 1) Молия (пул) мажбуриятини акс эттирувчи гувоҳнома, ҳужжат; 2) қимматли қоғоз тури; 3) ташқи иқтисодий алоқаларда товар сифати ҳақидаги гувоҳнома; суғурталанган мулкка етган зарар таснифи, ҳажми ва сабабларини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам сертификат деб аталади.
Солиқ (налог, tax) – Давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар даромадларининг бир қисмини бюджетга жалб қилиш. Масалан: даромад, акциз ва бошқа солиқлар.
Соф фойда (чистая прибыль, net profit) – Корхоналарнинг ялпи пул тушумидан барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми.
Т
Табиий бойлик (естественное богатство, natural wealth) – Миллий бойликнинг табиат инъомларидан иборат бўлган, фойдаланишга жалб қилиган, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қиладиган қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |