Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг



Download 2,98 Mb.
bet78/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг

таснифи ва тавсифи

Корхонада меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги меҳнат унумдорлиги билан ифодаланади. Меҳнат унумдорлиги корхона фаолиятининг натижавий кўрсаткичларидан бўлиб, улар фаолиятнинг салбий ва ижобий томонларини ифодалайди.


Меҳнат унумдорлиги моддий ишлаб чиқаришда меҳнат сарфи самарадорлигини ифодалайди ва вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори сифатида ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат сарфи сифатида аниқланади. Одатда жонли меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий меҳнат унумдорлиги фарқланади тушунчалари.ва кўрсаткичлари мавжуд.
Жонли меҳнат унумдорлиги муайян корхонадаги муайян ишлаб чиқаришдаги иш вақти сарфи сифатида аниқланади. ижтимоий меҳнат унумдорлиги эса моддий ва жонли меҳнат сарфи билан аниқланади. Илмий-техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш такомиллашиши билан ижтимоий меҳнат харажатларининг ҳиссаси ҳам ортиб боради. Бироқ маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетадиган жонли меҳнат, шунингдек моддий меҳнат харажатлари миқдори пасайиб бориши қонуниятга айланган. Шунинг учун ижтимоий меҳнат унумдорлиги ортиб боради.
Меҳнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан характерланади:

  1. вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш (бевосита кўрсаткич);

  2. маҳсулот яратишнинг меҳнат сигими (тескари кўрсаткич).

Бу кўрсаткичлар қуйидаги формулалар билан ифодаланади:


в=В:Т; t=Т:В,

Бунда: в - вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқариш;


t - маҳсулот яратишнинг меҳнат сигими;
В - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, сўм.;
Т - маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган жонли
меҳнат, сўм.
Маҳсулот ишлаб чиқариш - меҳнат унумдорлигининг нисбатан кенг тарқалган ва универсал кўрсаткичидир. Маҳсулот ҳажми қандай бирликда ўлчанаётганига боглиқ ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни аниқлашнинг натурал ва меъёрланган иш вақти шакллари билан фарқланади.
Кўпинча меҳнат унумдорлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг натурал ўлчов бирликлари ёрдамида ифодаланади. Буларга тонна, метр, дона каби бирликлар киради. Одатда бундай бирликларда маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчами бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарга бўлади.
Агар корхона ёки цех бир турдаги товарларнинг бир неча хилини ва маркаларини ишлаб чиқарса, унда маҳсулот ишлаб чиқариш шартли бирликларда аниқланади.
Турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда меҳнат унумдорлигини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчамнинг қиймат шаклидан фойдаланилади.
Меъёрланган иш вақтидан фойдаланилаётганда ишлаб чиқариш меъёр-соатларда аниқланади. Бу асосан натурал бирликлар билан ҳам, пул ўлчов бирлигида ҳам ўлчаб бўлмайдиган турли хил маҳсулотлар яратадиган цехларда, участкаларда, гуруҳларда ва алоҳида иш ўринларни баҳолашда ишлатилади.
Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари иш вақти ўлчов бирликларига боглиқ ҳолда ҳам фарқланади. Ишлаб чиқариш соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик ишлаб чиқариш сифатида аниқланиши мумкин.
Маҳсулотларнинг меҳнат сигими маҳсулот бирлигини яратиш учун сарфланган иш вақтини ифодалайди. Бу кўрсаткич маҳсулот натурал ўлчов бирлигида ифодаланган бўлса маҳсулот ва хизматларнинг ҳар бир номенклатураси бўйича алоҳида аниқаланади. Агар корхона кенг ассортиментда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бўлса, меҳнат сигими маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича ҳисобланади.
Корхоналардаги меҳнат унумдорлиги, яъни корхона фаолияти билан боглиқлик харажатлари билан боглиқ ҳолда аниқланиши мумкин, бу ерда баҳо берилганда энг аввало қамраб олинган меҳнат харажатларининг таркибига боглиқ ҳолда қуйидагилар фарқланади:

  1. асосий ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига оладиган технологик меҳнат сигими, tтех;

  2. ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига оладиган ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи меҳнат сигими, tёрд;

  3. ҳам асосий, ҳам ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат сарфларини ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш меҳнат сигими;

  4. маъмурият ходимларининг, хизматчиларнинг ва назоратчиларнинг меҳнат сарфини ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришни бошқариш меҳнат сигими, tбош;

  5. барча категориядаги саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг меҳнат сарфини ўз ичига олувчи жами меҳнат сигими, tжам;




Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish