Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,98 Mb.
bet73/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Кам= Рс : Қам ,
бу ерда: Кам - айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти, айланмалар;
Рс - сотилган маҳсулот ҳажми, сўм;
Қам - айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи, сўм.
Айланувчанлик коэффициенти маълум давр (йил, чорак) мобайнида корхона айланма маблағларининг доиравий айланишлари сонини ифодалайди ёки 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажмини кўрсатади. Формуладан кўриниб турибдики, айланма маблағлар миқдорининг кўпайиши 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишига олиб келади.
Айланма маблағлар бандлиги коэффициентининг катталиги айланувчанлик коэффициентига тескари миқдордир. У 1 сўм сотилган маҳсулотга сарфланган айланма маблағлар миқдорини тавсифлайди.
Кб= Қам : Рс ,
бу ерда:Кб - айланма маблағларнинг бандлиги коэффициенти;
Бир айланиш давомийлиги кун ҳисобида - даврдаги кунлар сонини айланувчанлик коэффициентига бўлиш билан топилади:
Ад = Дк : Кам ,
бу ерда: Дк - даврдаги кунлар сони (360, 90).
Айланма маблағларнинг айланиш муддати қанча кам ёки сотилган маҳсулотнинг ўша ҳажмда айланишлар сони қанча кўп бўлса, айланма маблағлар шунча кам талаб қилинади. Ва аксинча айланма маблағлар қанча тез айланса, улар шунча самарали фойдаланилади.
Мисол: Корхонада сотилган маҳсулот ҳажми ўтган йили 600000,0 минг сўмни, ҳисобот йили эса 612000,0 минг сўмни ташкил этди. Айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғи мос равишда 120000,0 минг сўм ва 110500,0 минг сўмга тенг.
Бунда айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти ўтган йилда 5,0 га (600000,0:120000,0) ва ҳисобот йилда 5,54 га (612000,0:110500,0) баробар бўлади. Айланма маблағларнинг бир айланиш давомийлиги ўтган йили 360:5=72 кунга ва ҳисобот йили эса 360:5,54=65 кунга тенг. Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти: 120000,0:600000,0=0,2 ва 110500,0:612000,0=0,18 сўм бўлади.
Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши самараси улардан фойдаланишнинг яхшилангани туфайли уларга бўлган талабнинг камайишида, уларнинг бўшатилишда намоён бўлади.
Мутлоқ бўшатилиши айланма маблағларга бўлган талабнинг тўғридан-тўғри камайишини акс эттиради.
Корхонада айланма маблағларнинг мутлоқ бўшатилиши ҳисобот йилда ўтган йилга нисбатан 9500,0(120000,0 – 110500,0) минг сўмни ташкил этади.
Нисбий бўшатилиш айланма маблағлар миқдорининг ўзгаришини, шунингдек сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун шу даврда сотилган маҳсулотга ҳақиқий айланишдан келиб чиққан ҳолда ҳисобот йили учун айланма маблағларга бўлган талабларни ва ўтган йил учун айланувчанликни ҳисоблаб чиқиш керак. Фарқ бўшалган маблағлар суммасини беради.
Юқорида келтирилган мисол маълумотлари асосида корхонада бўшатилган маблағлар қийматини ҳисоблаш мумкин.
Айланма маблағларнинг ўтган йилги ўртача қолдиғи – 120000,0 минг сўмни, ҳисобот йилда эса 110500,0 минг сўм ташкил этди. Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиш давомийлиги, мос равишда, 72 кун ва 65 кунга тенг. Айланма маблағларга бўлган талаб ҳисобот йилда ўтган йилги айланувчанликда ва ўтган йилда сотилган маҳсулот ҳажмида: (612000,0х72):360=122400,0 минг сўмга тенг бўлади. Айланма маблағларнинг нисбий бўшатилиши 11900,0 минг сўмни ташкил этади (122400,0-110500,0).
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш корхона фаолиятини нормал таъминлашда, ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишда катта рол ўйнайди. Бироқ, айрим корхоналарнинг ўз молиявий ресурслари, нафақат кенгайтирилган, ҳатто оддий такрор ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ миқдорда таъминлашга етмайди. Корхонада зарур молиявий ресурсларнинг йўқлиги, тўловлар интизоми даражасининг пастлиги ўзаро тўламасликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши, ҳозирги шароитда, корхоналарнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади ва қуйидаги йўллар билан эришилади:

  • ишлаб чиқариш заҳираларини тузиш босқичида ─ иқтисодий асосланган заҳира нормаларини жорий этиш; хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар таъминотчиларни истеъмолчиларга яқинлаштириш; моддий-техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек, материаллар ва ускуналар улгуржи савдосини кенгайтириш; омборлардаги ишларни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш.

  • тугалланмаган ишлаб чиқариш босқичида ─ илмий-техник тараққиёт ютуқларини жорий этиш; саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларини такомиллаштириш; хом-ашё ва ёқилги-энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш.

  • муомала босқичида ─ ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш; бевосита алоқалар асосида буюртмаларини бажариш: юқори талабга эга бўлган маҳсулот улушини кўпайтириш ва бошқалар.


Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish