Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхонанинг молиявий барқарорлиги



Download 2,98 Mb.
bet33/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

3.4. Корхонанинг молиявий барқарорлиги

Корхонанинг яшаш фаолияти бир қанча цикллардан иборат бўлиб, у қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: корхонани ташкил қилиш; реорганизация; реструктризация; санация; банкротлик ва тугатиш. Бу босқичлар ҳамма корхоналарга тегишли деган хулоса чиқариш керак эмас. Чунки булар корхонанинг фаолияти натижасига қараб амалга оширилади. Бу жараёнларни вужудга келиши аксарият ҳолда корхонанинг молиявий барқарорлигига боғлиқ. Шу сабабли корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш аҳамиятини ёритиш учун юқорида келтирилган корхонанинг яшаш циклларини мазмунига қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.


Биринчи босқич - корхонани ташкил қилиш ва фаолиятини тиклаш. Корхонани ташкил этиш қоидалари ушбу бобнинг биринчи парагрифида келтирилган. Ушбу қоидада корхонани ташкил этилишининг асоси бўлиб уни таъсис этувчиларнинг мол-мулки ётади. Мулксиз корхона ташкил этилмайди. Мулкдан фойдаланиш, уни ошириб бориш, сақлаш корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида амалга оширилади.
Иккинчи босқич - реорганизция. Корхона фаолиятини такомиллаштириш, молиявий барқарорлигини ошириш, бозорда тутган ўрнини (“Ниша”сини) сақлаш ёки кенгайтириш мақсадида ўз таркибида янги ишлаб чиқариш ёки функционал бўлимлар очиш, айримларини қўшиш, бирлаштириш, самарасизларини тугатиш каби қайта ташкил қилиш ишларини амалга ошириб боради. Бу масала аксарият ҳолда корхонанинг молиявий аҳволидан келиб чиқади.
Учинчи босқич - реструктризация. Реструктризацияга реорганизациянинг бир шакли сифатида қараш мумкин. Реструктризация деганда корхонанинг таркибий бўлимларини (цехлари) ҳуқуқий шахс мақомисиз, мустақил баланс ва ҳисоб рақами билан алоҳида ажратилишига тушунилади. Бундан асосий мақсад ишлаб чиқаришни самарасини ошириш бўлиб, корхона бўлими (цехи) тижорат ҳисоб-китобига ўтказилади. Уларга мулк ажратилади, фойда ва харажатлари алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.
Санация - иқтисодий ночор корхоналарни банкротлигининг олдини олиш мақсадида қарздор корхона - ҳуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар, шу жумладан, давлат томонидан қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирларни ташкил қиладиган фаолият.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан “Иқтисодий ночор корхоналарни санациялаш тўғрисида” Низом қабул қилинган. Ушбу Низомга биноан қарздор корхона - ҳуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), корхона мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар санациялаш субъектлари бўлиши мумкин.
Қарздор корхона санациялаш объекти ҳисобланади. Фаолиятни давом эттириш учун қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тикланишининг аниқ имкониятлари асосланса бундай иқтисодий ночор корхоналар санация қилинадиган объектлар қаторига киритилади.
Ўзбекистон Республикасида корхоналарни санациялаш жамғармаси тузилган1. Корхоналарни санациялаш учун маблағлар қаторига тузилган жамғармалардан ташқари, корхоналар эгалари, кредиторлар, бирлашмалар (хўжалик уюшмалари), бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг молиявий ажратмалари ҳам киради.
Санациялаш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ўтказиладиган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
Кейинги босқич бу корхонани банкротлиги.
Корхона банкротлиги унинг иқтисодий ночорлигининг оқибати.
Банкротлик деганда суд томонидан эътироф этилган ёки қарздорни ихтиёрий равишда ўзини банкрот деб эълон қилган қарздорнинг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги, қисқа қилиб айтганда молиявий қобилятсизликга тушунилади.
Ўзбекистон Республикасида “Банкротлик тўғрисида” қонун (28 август 1998й, янги таҳририда) қабул қилинган. Ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг Банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Корхона яшашининг охирги босқичи уни тугатилиши. Иқтисодий ночорлик ёки банкротлик асосида суд қарори билан ёки мулкдорнинг ўз ихтиёри билан корхона фаолияти тўхталиши мумкин.
Корхона тугатилиши унинг фаолиятини тўхталиши ва давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошланади, корхона эса тугатилган деб ҳисобланади.
Иқтисодий ночор корхоналар бошқа субъектлар билан келишув битими қилиши мумкин. Келишув битими (муросали келишув) - бу қарздор билан кредитор ўртасида қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ёки қарзлардан чегирма қилиш тўғрисидаги битимдир. Келишув битими ёзма равишда тузилади ва у хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
Корхонанинг яшаш циклларидан келиб чиқсак, у ўз фаолиятини олиб бориш даврида молиявий барқарорлигига қандай эътибор билан қараши лозимлиги иборасиз кўзга ташланади, чунки иқтисодий ночорлик банкротликка, банкротлик корхонани тугатилишига олиб келиши муқаррар.
Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш кўп қиррали муаммо бўлиб, кўп омиллар унга таъсир қилади. Шу сабабли унинг йўналишлари ҳам ҳар хил. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- давлат ва ҳокимиятлар томонидан берилган имкониятлардан қонунлар ва қонун ҳужжатлари талаблари доирасида самарали фойдаланиш;
- истеъмолчилар талаб ва эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлари орқали чуқур ўрганиш;
- конкуреинтларнинг кўрсаткичлари ва имкониятларини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
- корхона ички муҳитини, фаолият шарт-шароитларини бозор эҳтиёжларига мослаштириб бориш;
- ўз маҳсулотларини, хизматларини рақобатбардошлигини таъминлаш, сифатини яхшилаш;
- корхонанинг иқтисодий параметрларини, шу жумладан молиявий параметрларини доимий таҳлил қилиш, шу асосида уларни яхшилаш бўйича конкрет чора-тадбирларини амалга ошириб бориш;
- хатарларни олдини олиш, корхонани иқтисодий, молиявий хавфсизлигини таъминлаш кабилар.



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish