40
VIII-Бўлим. Кўлланилган бахолаш ёндашувлари натижаларини мувофиклаштириш ва якуний
кийматини аниклаш.
Кўчмас мулклар қийматини ҳисоблашда қўлланилган ёндошув(усул)ларни ва натижаларни
мувофиқлаштириш тартиби ва усулларининг қисқача тавсифи
Баҳолаш натижаларини мувофиклаштириш
- Баҳолашнинг турли ёндашувлари ёрдамида олинган натижалар-
-ни ўлчаш ва таққослаш йўли билан баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири
билан амалга оширилади:
Мантикий мувофиклаштириш усули билан;
У бахоловчи амалга оширадиган тахлил асосида, барча мухим параметрларни хисобга олган ҳолда
таккослама улчовларни танлашдан иборат. Бахоловчи устун ёндашувни аниклайди, колган ёндашувларнинг
натижаларидан эса устун ёндашув ёрдамида олинган натижани текшириш ва унга тузатиш киритиш учун
фойдаланилади.
Математик ўлчаш усули билан.
Бунда турли баҳолаш ёндашувлари билан олинган натижаларнинг таққослама ўлчовларини аниқлаш учун бир
нечта мезонлардан фойдаланилади ва уларнинг ёрдамида қўлланилган ҳисоблаш усулининг афзалликлари ёки
камчиликлари конкрет объектни баҳолаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тавсифланади.
Мувофиклаштириш, коида тарикасида, турли бахолаш ёндашувлари билан олинган бахолаш натижалари учун
таккослама улчовларни аниклаш оркали амалга оширилади, бунда бахоловчи:
- бахолаш максадини ва бахолаш натижаларидан фойдаланиш мулжалини;
- бахолаш объектининг хусусиятини;
- киймат турини;
- бахолаш ёндашувларини куллашда фойдаланилган ахборот хажми ва сифатини хисобга олиши лозим.
Бахолаш натижаларини куйидаги усуллардан бири оркали амалга оширилади:
мантикий мувофиклаштириш усули;
математик улчаш усули.
Биз кўлланилган бахолаш ёндашувлари натижаларини мувофиклаштириш ва якуний кийматини аниклашда
математик улчаш усулидан фойдаланилди, бунда турли баҳолаш ёндашувлари билан олинган натижаларнинг
солиштирма ўлчовларини аниқлаш учун бир нечта мезонлардан фойдаланилди ва уларнинг ёрдамида
қўлланилган ҳисоблаш усулининг афзалликлари ёки камчиликлари аниқ объектни баҳолаш хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда тавсифланди. Солиштирма ўлчовларни аниқлашда 8-сон МБС асосан қуйидаги асосий
омилларни таҳлил қилдиқ: Солиштирма улчовларни аниклашда бахоловчи куйидаги асосий омилларни тахлил
килиши лозим:
• тахлил ва хисоблашларга асос булган ахборотнинг ишончлилиги ва етарлилигини;
• бахолаш ёндашуви бахолаш объектига хос булган нарх белгиловчи омиллар тузилишини хисобга олишга
кодирлигини;
• ёндашув бахолаш объектига ўхшаш объектларнинг коида тарикасидаги харидорлари ва сотувчилари
мотивациясини акс эттиришга кодирлигини;
• бахолаш ёндашуви хисобланаётган киймат турига мувофиклигини.
Do'stlaringiz bilan baham: