Рус. Старческая капризность.
Қарилик пилакчаси — макро- ва микроглия ядролари ҳамда йўғонлашган аксонлар чигали билан ўралган ҳужай- ралараро модданинг мия тўқималарида шаклсиз тўплани- ши; қарилик ақлпастлигида бош мия пўстлоғининг кўпроқ пешона бўлимларида, камроқ пўстлоқ остки тузилмаларида учрайди.
Рус. Старческая бляшка: син. дру за.
Қарилик қалтироғи — асосан бош, пастки жағ, қўл бар- моқларининг аралаш қалтираши; ҳаракат актларига сези- ларли таъсир кўрсатмайди; аксари, кекса ва қарияларда уч- райди.
Рус. Старческое дрожание.
и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Қарилик қичимаси
324
Қарилик қичимаси — тери тўқималари қариликдан атро- фик ўзгаришларга учрайдиган ва атеросклероз туфайли юзага чиқадиган қичима.
Рус. Старческий зуд.
Қарилик қорасони — танада маҳаллий ва умумий қон ай- ланиш (қ.)нинг атеросклеротик бузилишлари ҳамда нерв тро- фикаси издан чиқиши оқибатида қарияларда юзага келади- ган қорасон.
Рус. Старческая гангрена.
Қариш (син. кексайиш) — организмнинг аъзо ва сис- темаларида ташқи таъсирларга мослашиш имкониятларини чеклаб қўювчи ва қариликка олиб келувчи ёшга алокддор салбий ўзгаришларнинг пайдо бўла бошлаши.
Рус. Старение.
Қария (син. чол) — қарилик (қ.) палласини бошидан ке- чираётган камида 75 ёшга кирган ва ундан ошган эркак.
Рус. Старик.
Қариялар пуфакчали тошмаси — кексаларда кузатиладиган суст кечувчи акантолитиксиз пуфакчалар тош- маси.
Ас.т. Қариялар пемфигуси.
Do'stlaringiz bilan baham: |