197
Сунъий аъзо
Сув сузғичлаш — 1. Сувдаги осилма заррачаларни сувни ғоваксимон муҳитдан ўгказиб табиий равишда ажратиб уш- лаб қолиш.
2. Сувни сузғичдан ўтказиб уни осилма заррачалардан тозалашдан иборат технологик усул.
Рус. Фильтрация водм.
Сув-туз алмашиниш — организмга сув билан тузлар ту- шиш, айланиш жараёнларини, сингиш ва организмдан чи- қарилиш омилларини ўзига қамраб олувчи алмашинув.
Рус. Водно-солевой обмен.
Сувчечак — ҳаво-томчи орқали юқадиган, фильтрланув- чи вирус келтириб чиқарадиган, терига папула-везикулали тошмалар тошиши, ҳароратнинг кўтарилиши билан кечади- ган ўткир юқумли касаллик; аксарият, 10 ёшгача бўлган бо- лалар касалланадилар; чечакнинг бу тури ҳозир ҳам учраб туради ва ҳаёт учун айтарли хавф туғдирмайди.
Рус. Ветряная оспа.
Сувчираш — яралар, шилинишлар, ҳар хил жароҳатлар, шунингдек, бошқа тери касалликлари юзаларининг нами- қиб уларданс чиқиб туриши.
Сувчировчи гуш — юзаси намиқиб, "сув" чиқиб турадиган гуш.
Рус. Мокнушдя экзема.
Сузиш I — сув юзида, сув бағрида оёқ-қўлларнинг ихти- ёрий махсус ҳаракатлари ёрдамида муаллақ ҳолатда олдинга ҳаракатланиш.
Рус. Плавание.
Сузиш II — суюқликларни улар таркибидаги заррачалар- дан тозалаш ва аксинча, улар таркибидаги чўкма, осилма ва устки юзаларидаги қуйқаларни ажратиб олиш.
Рус. Фильтрование.
Сузғич — тиббий техникада — сув ёки газларни улар тар- кибидаги осилма заррачалардан ажратиб олишга мослашти- рилган ғоваксимон тана, прибор, мослама ва б.
Ик. номи Фильтр.
Рус. Фильтр.
Сузғичлаш — сув ёки газларни улар таркибидаги осилма заррачалардан сузғич ёрдамида ажратиш жараёни.
Ик. номи Фильтрация.
Рус. Фильтрация.
Сунъий аъзо — одамнинг ички бирор аъзосининг вази- фасини вақтинча ёки доимий бажариб туришга мўлжаллаб ясалган техник қурилма: сунъий юрак, буйрак, ўпка ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |