иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
191
Совуқ уриш
Рус. Костоправ.
Сирка I — 1. Фармацияда сирка эссенцияси, ацетат кис- лота (сирка кислота), сирка альдегид ва унинг дори восита- лар сифатида ишлатиладиган ҳосилаларининг халқ орасида қисқартириб айтиладиган умумий номи.
2. Узум ва шу каби бошқа қандли маҳсулотларни ачитиб тайёрланадиган қўл бола нордон кислота; сувга ацетат кис- лота қўшиб тайёрланган овқатга ишлатиладиган ўгкир ҳидли, нордон суюқ кислота.
Рус. Уксус.
Сирка II — битлиқилик (қ.)да соч ораларида, ички ки- йимларнинг бурмаларида, чоклари ораларида учрайдиган нуқтадан катта, тариқдан кичик оқ юмалоқ бит тухуми.
Рус. Гнида.
Сирқираш — қ. Зирқираш.
Сирқироқ — қ. Зирқироқ.
Сирқ-сирқ оғриқ — қ. Зирқироқ.
Сирғалиқ — қ. Солинчак.
Сиқма — қалай, мис, алюминий ва замонавий полиэти- лендан ясалган, суртма дорилар ҳамда пасталарга мўлжал- ланган сиқма идиш.
Рус. Туба.
Сиғим — тиббиётда — организмдаги ичи бўш аъзолар- нинг ҳаво, суюқлик, қон ва бошқа моддаларни физиологик нормада ўзига максимал даражада сиғдира олиш ҳажми; мас., нафас олиш сиғими (нафасни максимал чиқармай одатдаги ҳолатда нафасга олинган ҳавонинг максимал ҳажми), ўпка умумий сиғими (қ.), ўпка ҳаётий сиғими (қ.)ни билиш ўпка- нинг физиологик ва патологик ҳолатларида унинг функцио- нал имкониятлари ҳақида қимматли маълумотлар беради.
Рус. Ёмкость; син. вместимость.
Совуқ олиш — терига узоқ вақт совуқ ҳарорат билан бирга нам ҳаво тегиши оқибатида юзага келган патологик ҳолат; тери бир қадар шишади, кўпчийди, кўкаради, қичийди, бос- ганда оғрийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |