Тўш дастаси — халқ табобатида — тўшнинг ханжарси- мон ўсимтаси.
Тўш ортки буқоғи — тўш орқасида жойлашган аберрант буқоқ.
Рус. Загрудиннмй зоб.
Тўш орти оғриғи — аксари, юрак иши етишмаслиги ёки кўкс оралиғининг бошқа дардларида уларнинг белгиси сифа- тида сезиладиган тўш ортидаги оғриқ.
Рус. Загрудинная боль.
Тўш суяги — қ. Тўш.
Тўқима — функцияси, тузилиши ва келиб чиқиши бир хил бўлган ҳужайралар ва ҳужайра бўлмаган структуралар мажмуи.
Рус. Ткань.
Тўқимадаги алмашиниш — бирор-бир тўқима миқёсида бўладиган алмашинув.
Рус. Тканевой обмен.
Тўқималар қўшилмаслиги — донор билан реципиент тўқи- маларида генетик (ирсий) қарама-қаршилик — антиген фарқ- лар бўлиши ва оқибатда кўчириб ўтқазилган — трансплан- тация қилинган аъзо ва тўқималарнинг ажраб тушиши реал бўлган ҳодиса.
Рус. Тканевая несовместимость.
Тўқима нафаси (син. ҳужайра нафаси) — организм фойдаланадиган энергия ажраб чиқишига олиб келувчи аэроб оксидланиш-қайтарилиш реакциясидан иборат тирик жон тўқималарида кечадиган нафас жараёнлари.
Рус. Тканевое дшхание; син. клеточное ддгхание.
Тўқима экмаси (син. тўқима культураси) — орга- низмдан ташқарида ундириб ўстирилган тўқима.
Рус. Культура ткани.
Тўқнашув — психиатрияда — олий нерв фаолиятини из- дан чиқишга олиб келувчи марказий нерв системасида қўзға- лиш билан тормозланиш жараёнларининг тўқнашиши.
Рус. Сшибка.
Тўғноғичсимон чўлтоқ — ампутация қилинган — кесиб ташланган оёқ чўлтоғида юмшоқ тўқималар уюми ҳосил бўли- шидан юзага келган чўлтоқ.
Рус. Булавовидная культя.
Тўғри ичак — қ. Кўтон.
Do'stlaringiz bilan baham: |