Ас. т. Папула.
Рус. Папула; син. узелок II.
Тузалиш — қ. Соғайиш.
Туз етишмаслик — организмнинг овқатда туз сурункали кам бўлиши оқибатида юзага келадиган патологик ҳолати.
Рус. Солевая недостаточность.
Тузилма — турли хил тўқималардан тугма ёки ҳаётда орт- тирилган ҳолда вужудга келган нормал анатомик ёхуд но- нормал бир чимдим тўқима.
Рус. Образование.
Туз иситмаси — организмда натрий хлорид компенсаци- яланмай ушланиб қолганида кўтариладиган иситма; бир ёшгача бўлган болаларда уларни нотўгри овқатлантирилганда кузатилади.
Рус. Солевая лихорадка.
Тузлантириш — сувли эритмаларга нейтрал тузларни куч- ли концентрацияларда солиш орқали улардан турли хил мод- даларни, аксарият, органик моддаларни ажратиб олиш мето- ди; бу — оқсилларни, шу жумладан, ферментларни ҳам тоза- лашда, тоза биологик моддалар олишда кенг қўлланилади.
Рус. Вмсаливание.
Тузли ҳўқна — бироз миқдорда гипертоник эритма (на- трий хлориднинг 3-10 %ли сувли эритмаси)ни кўтон — тўгри ичакка юбориш билан ич суриладиган ҳўқна.
Рус. Гипертоническая клизма; син. солевая клизма.
Тук (-лар) — деярли бутун гавда сатҳини қоплаб турувчи ингичка, оч, баъзан, тўқ пигментланган майин, дагал калта тери ортиги.
Рус. Пушковме волосм.
Тукдорлик — қ. Сертуклик.
Тулки касаллиги — "Қонунда — мўйлар тўкилиши касал- лиги, шу жумладан, киприклар тўкилиши.
Тулки юриш — оёқлар панжасини бир чизиққа қўйиб юриш; бош мия пешона бўлимларининг зарарланишларида кузатилади.
Рус. Походка лисья.
Туман марказий дорихонаси — қишлоқ ёки шаҳар маъму- рий туманидаги дорихоналарга маъмурий ва ташкилий-ме- тодик жиҳатдан раҳбарлик қиладиган дорихона.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Do'stlaringiz bilan baham: |