Ас. т. Ўткир одонтоген периостит.
Рус. Одонтогеннмй периостит острмй; син.: парулис, флюс.
Пинҳон буйрак (син. бедарак буйрак) — ҳеч бир кли- ник белгиларсиз ишламаётган буйрак; экскретор урография ва ангиография ёрдамида фавқулодда маълум бўлиб қолади.
Рус. Немая почка.
Питрак — 1. Ниҳоятда серҳаракат, бир дақиқа ҳам жим тура олмайдиган, тиниб-тинчимас, қўл-оёқлари доим ҳара- катланиб турадиган одам.
2. Шундай одамнинг руҳий-жисмоний ҳолати.
Рус. Подвижнмй.
Питраклик — питрак одамнинг руҳий-жисмоний фаоли- ят кўрсаткичи.
Пичоқ — тиббий техникада — бир томони кесадиган дам- ли, тўқималарни, гипс боғламларни кесишга мўлжалланган кесувчи тиббий асбоб.
Рус. Нож.
Пишлон — халқ табобатида — чақалоқ кўзининг "бўқла- шиши".
Пойафзал уриши — пойафзалнинг узоқ вақт механик таъ- сирлашидан келиб чиқадиган оёқдаги дерматит; қизариш, птишит, пуфаклар ҳосил бўлиши ва шилинишлар кузатилади.
Рус. Потёртость.
Поча — халқ табобатида — болдирнинг тўпиққача бўлган қуйи қисми.
Поғонали игна — тиббий техникада — чегараланган ўлчам- да тери багрига киритишга мўлжалланган найсимон игна; унинг терига киритиладиган диаметри тери юзасида қола- диган қисмининг диаметридан кескин фарқ қилади.
Рус. Ступенчатая игла.
Пуркагич — бирор бир объект юзасига сепиш мақсадида ҳаво босими билан суюқлик оқимини пуркаб чиқариш учун ишлатиладиган аппарат.
Рус. Опрмскиватель.
и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Do'stlaringiz bilan baham: |