Рус. Влечение.
Маймоқ — товони ялпоқ, оёқ кафти букик ва ён томон- ларга қийшайган оёқ ҳолати; одам (аксари, бола).
Рус. Косолапмй.
Маймоқлик — товоннинг ялпоқлиги, оёқ кафтининг букилганлиги ва ён томонларга қийшайганлиги билан изоҳ- ланадиган оёқ панжа деформацияси.
Ас. т. Оёқ маймоқлиги (қ.).
Рус. Косолапость.
Маймоқ оёқ — 1. Оёқ панжанинг товони ялпоқ, оёқ кафти букик ва қайсидир ён томонга қийшайган деформацияси.
2. Оёғи маймоқ бўлиб қолган одам.
Рус. Косолапмй.
Маймоқ қўл — 1. Қўл панжанинг билак ўқидан четлаш- ган, қайсидир ён томонга қийшайган деформацияси.
2. Кўли маймоқ бўлиб қолган одам.
Рус. Косорукий.
Майриқ — қ. Мажруҳ.
Майриқлик — қ. Мажруҳлик.
Мактаб ёши — 7 ёшдан 16-18 ёшгача бўлган давр ёши.
Рус. Школьнмй возраст.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
133
Манқалик
Мактабгача ёш — 3 ёшдан 6-7 ёшгача бўлган давр ёши.
Рус. Дошкольнмй возраст.
Малака — 1. Топшириқни (айниқса, ҳаракатлар билан бажариладиган ишларни) ҳеч иккиланмай, қийналмай ав- томатизм кўринишида бажариш маҳорати.
Рус. Навмк.
2. Квалификация.
Рус. Квалификация.
Малҳам — фармацияда — пластик (ёпишқоқ) массадан иборат сиртга (ёки ясси тўқималарга) ишлатишга мўлжал- ланган дори шакли; терига ёпишадиган, гавда ҳароратида юмшайдиган хоссага эга.
Ик. номи Малҳам дори.
Рус. Пластмрь.
Малҳам дори — фармацияда — пластик (ёпишқоқ) мас- садан иборат сиртга (ёки ясси тўқималарга) ишлатишга мўл- жалланган дори шакли; терига ёпишадиган, гавда ҳарорати- да юмшайдиган хоссага эга.
Ик. номи Малҳам.
Рус. Пластмрь.
Мамма — қ. Сут без.
Момиқ тук — ҳомиланинг бирламчи туки тушиб ўрнига чиққан чақалоқ гавдасидаги туклар.
Рус. Пушок.
Маний — қ. Шаҳват — 1.
Мантиқий хотира (син. маъновий хотира) — одам- нинг нарса-ҳодиса, ахборот-восита, фикр-мулохдза кабилар элементларининг мантиқий, маъновий боғланишларини эс- лаб қолиши орқали гавдаланадиган хотира.
Рус. Логическая память; син.: логически-сммсловая па- мятъ,сммсловая память.
Манқа I — инфекция шикастланган тери ва шиллиқ пар- далардан кириб келтириб чиқарадиган бактериал зоонозлар гуруҳига мансуб юқумли касаллик; зарарланган аъзоларда патологик доначалар, некрозлар, йирингланишлар кузати- лади; манқа — юқори нафас йўллари, ўпка ва тери манқала- ри тафовут қилинади.
Рус. Сап.
Манқа II — димоғи билан гапирадиган одам.
Манқалик — овоз жарангдорлиги бўғиқ, тембри паст, сўз- лар, товушлар талаффузи бузилган ҳолат.
Do'stlaringiz bilan baham: |