Axborot xavfsizligini ta'minlash



Download 0,73 Mb.
bet6/7
Sana18.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#824378
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Axborot xavfsizligii ma\'ruzalar

Internetга телефон оркали уланиш. Internetга уланиш усуллари кўп ва улар такомиллашиб туради. Телефон орқали internet билан ишлашни икки йўли бор. Коммутация қилинувчи каналга терминал кириш (conventional dialup, shell account) ва Internet қайдномасига коммутация орқали кириш (IP over dial – up).
Internet тармоғининг ишлаш принципи ТСР/IP (Transmission Control Protocol/Internet Protocol - маълумотларни узатиш қайдномаси / Internet қайдномаси) компьютер тармоғида маълумотларни узатиш кайдномалари мажмуининг номидир. ТСР/IP жумласи уз ичига Transmission Control Protocol (ТСР) ва Internet Protocol (IP) қайдномалар номларини бирлаштириб олган қайднома бўлиб, у шундай қоидалар мажмуики, ТСР/IP барча компьютер ишлаб чиқарувчи компанияларнинг мосламавий ва дастурий таъминот ҳамкорлигини таъминлайди. Бу қоида жумладан, ТСР/IP пакети билан ишловчи Dijital Equipment фирмаси компьютерларидан РС Compaq компьютерларига мурожат қилишни кафолатлайди. ТСР/IP очик қайднома, бу шуни билдирадики, қайднома хақидаги барча маълумотлар чоп этилган ва ундан барча очиқ фойдаланади. Бундай сиёсат бу соҳанинг тезрок ривожланишига олиб келади. Қайднома қандай қилиб бир жумла бошқаси билан боғланишини аниқлайди. Бу программа таъминотида қуйидагича диалогга ухшаш бўлади: “мен сизга ушбу маълумотни юборяпман, кейин сиз менга унинг жавобини юборасиз, сунгра мен мана буни сизга юбораман. Сиз барча маълумотларни йиғиб, уларнинг умумий натижасини қайтариб юборишингиз шарт”.
ТСР/IP нинг ташкил этувчилари.
ТСР/IP таркибига кирувчи турли сервис ва уларнинг бажарадиган вазифаларига қараб ҳар хил синфларга бўлинади. Қуйида қайднома гурухлари ва уларнинг бажарадиган вазифалари келтирилади.
ТСР (Transmission Control Protocol). Қабул қилувчи ва узатувчи компьютерларнинг мантиқий боғланишга асосланган маълумотлар узатишини қўллаб – қувватловчи қайднома.
UDP (User Dtagram Protocol). Мантикий боғланишлар ўрнатилмасдан, маълумотлар узатилишини қўллаб – қувватлайди.

5-ILOVA
Internetни унинг архитектураси нуқтаи назаридан карасак, TCP/IP қайдномаларнинг баъзи бир қирраларини яхши тушуниш имконини беради. Internet таркибига юқори тезликка эга маълумотларни узатувчи BACK bone деб аталувчи магистрал тармоқ киради. Агар бирор муассаса Internetга уланса, у шлюз деб аталувчи алоҳида ажратилган компьютерга уланади. Шлюз турли платформали компьютерларни бир – бирини тушунишини таъминловчи программа воситасидир. Хар бир шлюз IP манзилига эга. Агар шлюз уланган манзили кўрсатилган тармоқдан хабарлар ўтса, у ҳолда хабар локал тармоққа ўтади. Ахборотлар бошқа шлюзга мўлжалланган бўлса, у ҳолда кейинги шлюзга узатилади. Агар локал тармоқ орқали маълумот шлюз орқали Internetга узатилса, у ҳолда шлюз энг қисқа ва қандай йўл билан манзилга етказишни ўзи танлайди.


InterNIC (Internet Network Information Center) – сервер Internet тармоғини бош маълумотлар марказининг бошланғич саҳифаси манзили экан. Internet ялпи ахборот алмашинувини енгиллаштирувчи система сифатида яратилгандир. Агар бизга бирорта идора, муассасанинг телефон рақами зарур бўлиб қолса, кўпинча “09” ни териб, маълумот бериш хизматига мурожат қиламиз. Internetдан фойдаланувчи эса ўзини қизиқтираётган ахборотни Info Guide (маълумотлар омбори) ёрдамида қийналмай топади. Фойдаланувчи зарур сўз ёки жумлани компьютер экранига ёзгач, бу маълумотни қаёқдан топиш мумкинлиги ҳақида изоҳ рўйхат пайдо бўлади. InterNIC тугрисидаги маълумотлар http;/ /www.internic/net манзил бўйича қаралиши мумкин.

5-ILOVA
Internetнинг қулайлик соҳаларидан бири электрон почтадир (ЭП). ЭП компьютерларнинг ўзаро маълумотлар айирбошлаш мақсадида компьютер тармоғига барлаштиришдир. У Internetнинг энг кенг тарқалган хизмат кўрсатиш туридир. Ҳозирги кунда электрон почтада ўз адреси бўлган сони тахминан 100 миллион кишидан ошиб кетди ва фойдаланувчилар сони соат, кун сайин ошиб бормоқда. Электрон почта оркали ҳат жўнатиш оддий почта орқали жўнатишдан кўра ҳам арзон, хам тез амалга оширилади (электрон почта орқали кўп ҳолларда хабар бир неча минутларда керакли манзилга етиб боради). Ҳозирги кунга келиб, АКШ ва Европа мамлакатларининг қўллаб – қувватлашлари эвазига электрон почтадан фойдаланиш янги юқорига кўтарилиш даврини кечмокда. АКШда ҳар йили бу соҳада инфраструктура тармоғини яратишга бир неча миллионлаб маблағ ажратилмоқда. Бундан ташқари бу ишларда Япония, Буюк Британия, Германия, Швеция, Финляндия ва бошқа мамлакатлар ҳам иштирок этмоқдалар.


Электрон почта бу компьютер орқали мулоқотнинг энг универсал воситасидир. У ахборотни исталган компьютердан исталган бошқа компьютерга (агар улар электрон почта тармоғига уланган бўлса) юбориши мумкин. Чунки ҳозирги системада ишлайдигагн турли хил шахсий компьютерларнинг (ШК) купчилиги уни қўллайди. Бунда узоқдаги компьютер хост компьютер деб аталади. Электрон почта – бу хабарларни узатувчи тармок. Унда компьютерларнинг турли конфигурациясидаги ва мослашувдаги турлари биргаликда ишлаш учун бирлаша олади. Юқорида келтирилганлардан ташқари тармоқ ЭП аъзоларига берилувчи бошқа қатор имкониятлар ҳам мавжуд.
Оддий почтадек ЭПда ҳам алока бўлимлари булиб, улар провайдерлар деб аталади. ЭП ёрдамида дунёдаги барча ЭПга эга бўлган шахслар, ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва бошқалар билан алоқа ўрнатиш имкониятлари мавжуд. Энг мухими, бу алоқа тез ва арзон. Бу усул билан дунё қитъалари билан бир зумда боғланиб сизга ва сизнинг сухбатдошларингизга тегишли маълумотларни ҳамда сизни кизиқтирган саволларга жавобни бир неча секундда олишингиз мумкин. Унинг ёрдамида уз мақолаларингизни журналларга юборишингиз, бир ёки бир неча гурух кишиларга ўз хатингизни юбориш ва улардан бир зумда жавоб олиш имконияти мавжуд. Ҳозирда ЭПдан фойдаланиш замонавий рахбарнинг, илмий ходимларнинг, талабаларнинг чет эл адабиётларидан фойдаланишларида кундалик ишга айланди. Энг муҳими ЭПда ишлаш жуда осон ва қулай бўлиб, унда ишлаш компьютер клавиатурасидаги баъзи харфлар, клавишалар ва уларнинг комбинациясини босишдангина иборат. Сўнгги версиялардаги ЭПларда сичқонча ёрдамида ҳам ишлаш имконияти бор.

5-ILOVA
Xavfsizlik muhimdir, chunki kompyuter tizimlari va tarmoqlari himoyalanishi zarur bo‘lgan keng spektrdagi axborot va resurslarni o‘zida saqlaydi. Siz Internet orqali xarid qilish uchun o‘z kredit kartangizdan foydalanganingizda siz shartnoma tuzayotgan vaqtda internetdagi sotuvchi sizga xavfsiz aloqa ta’minlayotganiga ishonasiz va Siz berayotgan ma’lumotlar uchun hech qanday xavf yo‘qligiga ishonch bildirasiz Bugungi kundagi identifikatsiyaga tahdid yuqori bo‘lgan davrda tashkilot xodimlari Xavfsizlik bo‘limiga o‘zining ijtimoiy himoya nomeri yoki oilaga oid axborot kabi shaxsiy ma’lumotlari himoyadaligiga ishonadi. Talaba tajriba natijalarini kiritayotganida har gal kompyuterda ishlash imkoni borligi va dastur ishlayotganiga ishonch hosil qiladi. Bular nima uchun tarmoq xavfsizligi zarurligini namoyon etuvchi ba’zi sabablardir. Bu va boshqa sabablarni quyidagi guruhlarga ajratishimiz mumkin:


1. Axborot va resurslarni shunday himoyasiki, bunda tijorat yoki tashkilotlar muammo va uzilishlarsiz o‘z faoliyatini saqlab qoladi.
2. Tibbiy yozuvlar kabi shaxsiy ma’lumotlar maxfiyligi ta’minlanishi kafolatlanadi
3. Identifikatsiya va kredit kartalarini o‘g‘irlanishidan himoya etadi.
4. Ish jarayonlari oqimini oila a’zolari, talabalar va tashkilot xodimlarining ishlashi va o‘yinlar o‘ynashida to‘xtash va buzilishlar yuz bermaydigan etib, engillashtiradi.
5. Kompyuter xakerlarini keyingi zararli hujumlar uyushtirishdan to‘xtatadi.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish