Г л о б а л т а р м о к л а р бутун дунё бўйича тармоқдан фойдаланувчиларни қамраб олади ва кўпинча бир-биридан 10-15 минг километр узоқликдаги ЭҲМ ва алоқа тармоқлари узелларини бирлаштирувчи спутник алоқа каналларидан фойдаланади. Масалан, INTERNET тармоғи.
М и н т а к а в и й т а р м о к л а р унча катта бўлмаган мамлакат шаҳарлари, вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алоқа канали сифатида кўпинча телефон тармоқларидан фойдаланади. Тармоқ узеллари орасидаги масофа 10-1000 километрни ташкил этади.
ЭХМ н и н г л о к а л т а р м о к л а р и бир корхона, муассасанинг бир ёки бир қанча яқин биноларидаги абонентларни боғлайди. Маҳаллий тармоқлар жуда кенг тарқалган. Чунки 80-90% ахборотлар ўша тармоқ атрофида айланиб юради. Маҳаллий тармоқлари ҳар қандай структурага эга бўлиши мумкин. Лекин маҳаллий тармоқлардаги компьютерлар юқори тезликка эга ягона ахборот узатиш канали билан боғланган бўлади. Барча компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналларнинг бўлиши - маҳаллий тармоқнинг ажралиб турувчи хусусияти. Оптик каналда ёруғлик ўтказгич инсон соч толаси қалинлигида ясалган. Бу ўта тезкор, ишончли ва қиммат турадиган кабел.
5-ILOVA
Internet (International Network – халкаро компьютер тармоги)-бутун дунёни қамраб олган глобал компьютер тармоғидир. Ҳозирги кунда Internet дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида 100 миллионлаб абонентларга эга. Ҳар ойда тармоқ миқдори 7-10% ортиб бормоқда. Internet дунёдаги турли хил маълумотга оид ахборот тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқани амалга оширувчи ядрони ташкил қилади.
Internet қачонлардир фақат тадқиқот ва ўқув гуруҳларигагина ҳизмат қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб, у ишлаб чиқариш доиралари орасида кенг тарқалмокда. Компанияларни Internet тармоғининг тезкорлиги, арзон, кенг қамровдаги алоқа, ҳамкорлик ишларидаги қулайлик, ҳамманинг ишлаши учун имкон берувчи программа ҳамда маълумотларнинг ноёб базаси эканлиги ўзига тортмоқда. Арзон ҳизмат нархи эвазига (фақат Internet тармоғидан ёки телефондан фойдаланганликлари учун ойма-ой туланувчи доимий туловни назарда тутмаса) фойдаланувчилар АКШ, Канада, Австралия ва бошқа кўпгина Европа мамлакатларининг тижорат ёки нотижорат ахборот ҳизматларига йул топадилар. Internet нинг эркин кириладиган архивида инсоният фаолиятининг барча жабхаларини қамраб оладиган ахборотларга, янги илмий янгиликлардан тортиб, то эртанги кунги об-хаво маълумотигача билиб олиш мумкин.
Айниқса, коммуникацияга мухтож шахслар, ташкилот, муассасалар учун кўпинча телефон орқали тўғридан-тўғри алоқага нисбатан Internet инфраструктурасидан фойдаланиш анчагина арзон тушади. Бу нарса, айниқса, чет элларда филиаллари мавжуд бўлган фирмалар учун қулайдир, чунки
Internet нинг конфиденциал ноёб алоқалари бутун дунё бўйича имкониятга эга.
Маршрутлаштирувчи (Router). Маршрутлаштирувчи бу Internetнинг локал тармоқ билан боғланган нуқтаси. Маршрутизатор локал тармоқни Internetдан яккалантиради: локал тармоқ ортиқча маълумотлар оқимини ишлаб беришдан ҳоли қилса, Internet эса локал тармоқдаги носозликни қаерда бўлишидан қатий назар бартараф қилиб туради.
Шлюз (Gateway) –маълумотларни узатишнинг турли қайдномаларини Internet фойдаланадиган электрон почтанинг оддий қайдномаси STMP га (Simple Mail Transfer Protikal-электрон почта узатишнинг оддий кайдномаси) айлантирадиган компьютер. Аслида шлюз бу программалар мажмуидир. Бунда шлюз мақсадида фойдаланадиган компьютерга катта талаблар қуйилмайди. Бунинг учун унда шлюз вазифасини ўтайдиган программалар билан ишлаш имкони бўлса, бўлди ҳолос. Демак, илгаридан ўз локал компьютер тармоғингизда бирор система билан ишлаб келаётган бўлсангиз, уни Internetга уламоқчи бўлсангиз ана шундай шлюз программани ўрнатсангиз етарли.
5-ILOVA
Internetга уланиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши зарур:
- ташқи модем учун кетма – кет портга, ички модем учун уни кўшиш учун жойга эга булган компьютер;
- телефон;
- модем (ички ёки ташки);
- коммуникацион программалар;
- SLIP ёки PPP қайдномалар программа таъминоти;
- Internet провайдерда (Internet хизмати кўрсатувчи ташкилотда) алмашиш кайдномаси (SLIP ёки PPP);
- рўйхатдан ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |