Ўзбекистоннинг ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги сиёсатини белгиловчи қонунлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг тузилмалари 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон республикасида ахборотлаштиришни ривожлантириш концепцияси.
Ривожланишнинг барча жиҳатларида глобал рақобат кучайиши шароитларида жаҳондаги ҳар бир мамлакат олдида бугунги кунда инсон капитали сифатини ошириш зарурлиги юзага келади. Бу миллатнинг саломатлигини — барча ёшдаги аҳолининг соғлом дунёқарашини, жисмоний, маънавий-интеллектуал саломатлигини асраш, жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш масалаларига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбиянинг юқори даражасига ва аҳолининг ҳаёти сифатига эришиш стратегик вазифани — мамлакатни барқарор ривожлантиришни амалда рўёбга чиқариш доирасида муҳим шарт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакат аҳолисининг барча қатламлари бутун ҳаёти давомида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ушбу вазифани ҳал этишнинг асосий омилларидан бири бўлади.
Жамият олдида турган ўртача ва узоқ муддатли стратегик вазифаларни самарали амалга ошириш учун инсоннинг бутун ҳаёти давомида соғлом турмуш тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан узлуксиз шуғулланишнинг фойдасини тарғиб қилишга барча саъй-ҳаракатлар ва ресурсларни биргаликда йўналтириш, ушбу жараёнга барча давлат муассасалари, нодавлат муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этишни таъминлаш талаб этилади.
Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини тўлиқ кўламда ривожлантириш йўлидан бориб ҳозирги пайтда мамлакатда бунга тўсқинлик қилувчи бир қатор жиддий камчиликлар мавжудлигини англаш муҳимдир. Жумладан:
аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун равишда маънавий ва жисмоний камол топтиришни таъминлаш учун шарт-шароитларни шакллантириш ишларини ташкил этишнинг паст даражаси, натижада — жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишни истовчиларнинг етарлича қамраб олинмаслиги;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш тизимининг қизиқишни қўллаб-қувватлашга, шахснинг профессионал ва амалий кўникмаларига суст йўналтирилганлиги;
соҳада методик таъминлашнинг даражаси етарли эмаслиги, бу аҳолида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кучли ва амалий ижобий қизиқишни шакллантириш ва ривожлантиришни давом эттиришда тўсиққа айланмоқда;
олий маълумотли мутахассислар тақчиллиги жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини пасайтирибгина қолмасдан, балки уларнинг доирасини торайтиради;
кам комплектли спорт муассасаларининг машғулотлар ва машқлар сифатининг зарур даражасини таъминлаш имконини бермайдиган кадрлар таркиби ва моддий-техник жиҳозланиши салоҳияти паст, спортнинг айрим турлари бўйича спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар етишмайди, бир қатор энг малакали кадрлар, яъни олий ва биринчи тоифали спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар қисқариши тенденцияси кузатилмоқда, ходимларнинг умумий касбий савияси пасаймоқда;
спорт факультетлари талабалари контингентининг сифати ва тузилмаси талаб даражасида эмас. Спорт мутахассислигига кириш учун уларда салоҳият мавжудлигини ва танланган касбда ишлашдан манфаатдорлигини, болалар ва катта ёшдагилар билан умумий тил топиш қобилиятини, руҳий барқарорлик ва муомала қила билишнинг етарли даражасини аниқлаш юзасидан кирувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини, руҳий-ҳиссий маълумотларини баҳолашнинг аниқ тартиботлари ва холисона механизмлари мавжуд эмас;
спорт муассасалари тренерлари ва ходимлари учун улар салоҳияти ўсишига нималар тўсқинлик қилаётганлигини билиши керак бўлган мезонлар ва талабларнинг аниқ тавсифи мавжуд бўлган миллий стандартларнинг йўқлиги, бунинг натижасида спорт муассасалари раҳбарларини танлаш ва тайинлашнинг мавжуд тартиботи самарасиз бўлиб қолмоқда;
спорт муассасаларини бошқариш жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил этишнинг замонавий инновацион усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мавжуд даражаси қабул қилинаётган қарорлар амалга оширилиши ташкил этилишини тезкор таъминлаш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг самарадорлигини кузатиш имконини бермайди;
спорт муассасалари айрим раҳбарларида зарур масъулият ва ташаббускорликнинг йўқлиги олдинга қўйилган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;
спорт муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилувчи ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг очиқлиги ва шаффофлигининг даражаси етарли эмаслиги, жамоатчилик назоратининг заифлиги, баъзан эса мутлақо мавжуд эмаслиги ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг ҳар хил шаклларда намоён бўлишига олиб келмоқда;
спортчиларни ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларни тиббий хизматдан тўлиқ фойдаланиши ва тиббий хизматнинг зарур сифати амалда таъминланмаган, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиянинг мавжуд имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш соҳасига замонавий ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга зарур даражада эътибор берилмаяпти;
спорт муассасалари бир қисмининг моддий-техника базаси ҳолати, уларнинг ортиқча юкламага эга эканлиги, айрим ҳолларда фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли ускуналар, кўргазмали қўлланмалар билан етарлича таъминланмаганлиги уларга юкланган функциялар етарлича самарали бажарилмаслигига олиб келмоқда;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳасига инновацион технологияларнинг пассив қўлланилиши.
Юқорида санаб ўтилган ва ушбу соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган бошқа муаммолар, айрим раҳбарлар тафаккурининг заифлиги ва ташаббус кўрсатмаслиги республикада жисмоний тарбия ва оммавий спорт тизимини замонавий талабларга мувофиқ янада такомиллаштириш йўлида тўсиқ бўлувчи омилларга айланмоқда.
Шу муносабат билан 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги концепциясини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Концепция қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутади:
1-боб. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш
1. Республика маҳаллалари, туманлари ва минтақалари бўйича тегишли ҳудудларда аҳолининг жинс-ёш таркиби хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиладиган спорт тадбирларининг оммавийлиги ва мунтазамлилигини таъминлаб соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ишлари доирасида спорт муассасалари, ижро этувчи ҳокимият органлари ва жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигининг намунавий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини такомиллаштириш ва қўллаш орқали болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт хоналари, заллари ва майдончаларини ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини кадрлар билан таъминлаш, таълим муассасаларида футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича тўгараклар ва секциялар ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
3. Барча даражалардаги ҳокимликлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда жисмоний тарбия жамоаларини ташкил этиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясини меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар тизимига киритиш, футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича спорт мусобақаларини мунтазамлилик асосида (бир чоракда камида 1 марта) ўтказиш.
4. Ёшларни маънавий камол топиш ва жисмонан соғлом шахслар бўлиш руҳида тарбиялаш, уларни фойдали машғулотлар билан қамраб олишни, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ишлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларининг спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
5. Ҳаётнинг замонавий тенденциялари ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда болалар ва катта ёшдагилар, исталган ёшдаги ҳаваскор спортчилар ва профессионаллар учун мўлжалланган янги шаклдаги оммавий жисмоний тарбия ва оммавий томоша тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадбирларнинг иштирокчилар ва томошабинлар учун томошабоплиги ва жозибадорлигини ошириш.
6. Спорт юлдузлари иштирокида спорт тадбирлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказиш учун таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий ва бизнес тузилмаларнинг, спорт муассасаларининг спорт инфратузилмасидан фаол фойдаланиш, болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда очиқ машқлар ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.
7. Аҳолининг турли қатламларини қамраб олишни кенгайтиришга мўлжалланган ўтказиладиган «Спорт — ҳаёт тарзи» спорт ва жисмоний тарбия — оммавий мавзули тадбирларнинг турлари хилма-хил бўлиши ва тез-тез ўтказилишини, янги медиа-технологиялардан фойдаланган ҳолда фаол иштирокчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини таъминлаш.
8. Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларида ва чет элдаги етакчи спорт марказларида таълим олиш учун минтақалардан иқтидорли болаларни танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълим муассасалари ўртасида, айниқса, қизлар учун мунтазам равишда минтақавий спорт мусобақалари ўтказиш.
9. Вояга етмаган болаларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишига ота-оналар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан доимий мониторинг олиб бориш механизмини жорий этиш.
10. Аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатламлари ва қулайроқ шарт-шароитлардаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари (даромаднинг паст даражаси, тўлиқ бўлмаган оила, шу кабилар) болалари шуғулланадиган спорт муассасалари фаолиятини, шунингдек, чекка туманларда (шу жумладан, тоғлик жойлар ва анклавлар) жойлашган спорт муассасалари фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |