Фаглар — ёки докторлар, детекторларга хос бўлган ишни бажарган ҳолда зарарланган файлдан вирусларни чиқариб ташлайди ва файлни олдинги холатига кайтаради
Вакциналар — юқоридагилардан фарқли равишда ҳимояланаётган дастурга урнатилади. Натижада дастур зарарланган деб ҳисобланиб, вирус томонидан ўзгартирилмайди. Фақатгина маълум вирусларга нисбатан вакцина қилиниши унинг камчилиги ҳисобланади. Шу боис хам, ушбу антивирус дастурлари кенг тарқалмаган.
Прививка — файлларда худди вирус зарарлагандек из қолдиради. Бунинг натижасида вируслар «прививка қилинган» файлга ёпишмайди.
Фильтрлар — қуриқловчи дастурлар куринишида бўлиб, резидент ҳолатда ишлаб туради ва вирусларга хос жараёнлар бажарилганда, бу ҳақда фойдаланувчига хабар беради.
Ревизорлар — энг ишончли ҳимояловчи восита бўлиб, дискнинг биринчи ҳолатини хотирасида сақлаб, ундаги кейинги ўзгаришларни доимий равишда назорат қилиб боради.
Вирусларга қарши чора-тадбирлар
Компьютерни вируслар билан зарарланишидан саклаш ва ахборотларни ишончли сақлаш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:
- компьютерни замонавий антивирус дастурлар билан таъминлаш;
- дискеталарни ишлатишдан олдин ҳар доим вирусга қарши текшириш;
- қимматли ахборотларнинг нусхасини ҳар доим архив файл кўринишида сақлаш.
Компьютер вирусларига карши курашнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- вируслар компьютерга кириб бузган файлларни ўз ҳолига қайтарувчи дастурларнинг мавжудлиги;
- компьютерга пароль билан кириш, диск юритувчиларнинг ёпиқ туриши;
- дискларни ёзишдан химоялаш;
- лицензион дастурий таъминотлардан фойдаланиш ва ўғирланган дастурларни қўлламаслик;
- компьютерга кириталаётган дастурларнинг вирусларнинг мавжудлигини текшириш;
- антивирус дастурларидан кенг фойдаланиш;
- даврий равишда компьютерларни антивирус дастурлари ёрдамида вирусларга қарши текшириш.
Антивирус дастурларидан DrWeb, Adinf, AVP, ВоotCHK ва Norton Antivirus, Каspersky Security кабилар кенг фойлаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар
Ғуломов С.С., Шермухаммедов А.Т., Бегалов Б.А. Иқтисодий информатика. - Т.: Ўзбекистон, 1999.
Информатика. Маърузалар матни.-Т.: ТДТУ,2000.
Информатика. Маърузалар матни.-Ф.: ФарПИ,2007.
Марахимов А.Р., Рахмонқулова С.И. Интернет ва ундан фойдаланиш.- Т.: Шарқ,2001.
Д.А.Халилов ва бошқалар. Компьютерда ишлашни ўрганиш (лаборатория ишларини бажаришга доир услубий қўлланма). Қўлланма. - ФарПИ, 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: |