Транспортдаги маълумот-ахборот тизими ривожланмоқда. Бундай тизимлар транспорт компаниялари мижозларига қаратилган бўлиб, уларга on-line тизимида вақт жадвали, йўналишлар, хизмат нархи, бўш жойларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотларни олиш имконини беради.
Шунингдек, юк ташувчилар бозори иштирокчилари (юк эгалари, ташувчилар, экспедиторлар ва бошқалар) ўртасида ахборот алмашиши ташкил эьтиш учун мўлжалланган маълумот-ахборот тизимлари ҳам мавжуд.
Бундай тизимларда, юклар ва бўш (бир хил йўналишдаги) машиналари ҳақида кундалик маълумот жойлаштирилади. Ахборот ўша заҳоти барча фойдаланувчилар учун маълум бўлади. Тегишли юк (ёки машина)ни танлаб, тизим фойдаланувчиси ахборот тақдим этган фирма билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиб, ташиш ҳақида келишиб олади.
Транспорт корхонасини самарали бошқаришни оширишга қаратилган корпоратив ахборот тизимлари фаол ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳолда, эътибор кўпроқ юк ҳаракатини назорат қилиш, ташишни оптималлаштириш, ҳаракт жадвалини ташкил этиш каби ишларга қаратилади.Автоматлаштирилган тизимлардан ҳаракатни назорат қилиш, диспетчерлик ва экспедиторлик вазифаларни бажаришда кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |