Топологик йўналтирилган технологиялар учун машиналарни автоматлаштириш тизимлари
Ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш маҳсулотлари ва бошқа ресурсларни минимал ҳаражати билан юқори ҳосил олиш, бунинг натижасида энг юқори даражадаги экологик тоза экинлар етиштириш учун даланинг ҳар бир қисмида (бир неча квадрат метр) барча технологик операцияларни (тупроққа ишлов бериш, ўғитлаш, экиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш маҳсулотлари билан қайта ишлаш ва бошқалар) шу дала қисмининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш талаб этилади. Шу мақсадда, 1929 йилдан бошлаб Америка Қўшма Штатларида қишлоқ хўжалигида янги йўналишга site-specific crop management (SSCM) ёки аниқ деҳқончиликка (precision agriculture) асос солинди.
Топологик йўналтирилган агротехнологияларни қўллаш учун уларнинг ўрнини автоматик равишда аниқлаш қурилмаларига эга назорат қилиш тизимли машиналардан фойдаланилади. Бу қурилмалар геоахборот дастурий маҳсулотлар (GlS-пакетлар) ва сунъий йўлдош радионавигацион тизими тармоғи (СЙРНТТ) сигналлари билан GPSдан фойдаланишга асосланади.
Бугунги кунда бундай тизимлардан иккитаси NAVSTAR (АҚШ) ва ГЛОНАСС (Россия) ишлатилмоқда. Улар сўровсиз тартибда тегишли аппатура билан жиҳозланган чегараланмаган сонли объектлар учун бир зумда уларнинг ер куррасининг ихтиёрий нуқтасидаги ҳаракати тезлиги ва ўрнини юқори аниқликда аниқлаш имконини беради.
Машинанинг ўрнини ва ҳаракат тезлигини аниқлаш учун фазода тарқатилган камида тўртта ернинг навигацион сунъий йўлдошлари (ЕНСЙ) дан фойдаланиш лозим. Объектнинг кўриниш доирасида 7-10 тагача сунъий йўлдош, агар аппаратура бир вақтнинг ўзида NAVSTAR ва ГЛОНАСС СЙРНТТ сигналларидан фойдаланиш имконини берса камида 12 сунъий йўлдошлар жойлашган бўлиши мумкин. ЕНСЙ нинг энг яхши конфигурациясини танлаш ҳар қандай сунъий йўлдош сигналини автоматик равишда навигацион приемник орқали қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигида ўрнини аниқлашнинг автоматик тизими - ихтиёрий СЙРНТТнинг очиқ фойдаланишда бўлган навигация сигналлари (НC) дан фойдаланиш ёки ҳар иккала тизимлари сигналларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин. Лекин тизимларнинг фақат очиқ фойдаланишда бўлган сигналлари машина ўрнини ўртача квадрат хатолик 50 м кам аниқликни бера олмайди. Аниқлик 1...5 м бўлиши учун қўшимча тузатиш ахбороти бўлиши зарур. Энг кенг тарқалган тузатиш усулларидан бири дифференциаллаш усули ҳисобланади. Унинг моҳияти қишлоқ хўжалиги машинасининг даладаги координаталари ва ҳаракат тезлигини СЙРНТТ нинг камида икки нуқтада сигналларни қабул қилиш ва қайта ишлаш натижалари асосода аниқлаш ётади. Бу нуқталарнинг бири – машинанинг бортидаги навигацион приемник антеннаси, иккинчиси – координаталари геодезик (сантиметр) аниқликдаги қўзғалмас назорат нуқтаси бўлиб, унда худди машинадагидек навигацион приемник (бироқ юқорироқ синфдаги) ва компютер базасидаги аппаратура жайлаштирилади. Назорат нуқтасининг координатасини уларнинг априор қийматлари билан солиштириш орқали қишлоқ хўжалиги машинаси бортида ўтказилган ўрнини аниқлаш ўлчовларининг систематик хатолиги ҳисобланади. Назорат нуқтасида жойлаштирилган воситалар мажмуаси дифференциал станцияни (ДС) ҳосил қилади. У 50 км радиусда жойлашган чегараланмаган миқдордаги ҳаракатланаётган қишлоқ хўжалиги агрегатларининг ўрнини 3 м гача аниқликда тузатиш ахборотини шакллантириш имконини беради.
Қишлоқ хўжалигининг топологик йўналтирилган технологияларида барча дала агрегатлари ахборот томонидан боғланган, гарчанд ўз вазифаларини турли вақт интервалларида бажарсалар-да.
Мисол тариқасида 1.3 – расмда бундай технологиялар учун қишлоқ хўжалиги агрегатларини ахборот таъминотининг техник воситалар комплекси таркиби кўрсатилган.
Тузатиш ахборотларини ҳисобга олиб борт аппаратураси томонидан аниқланган машина ҳаракатининг координатаси ва тезлиги аниқлаштирилади ва ГИС-пакетлар ёрдамида ишлаб чиқилган дастурлар ёрдамида автоматик равишда ҳар бир дала майдони қисмидан йиғиб олинган ҳосилга мос дала ҳосилдорлигининг электрон харитаси қурилади. Картани визуал идрок қилиш учун у мозаика панноси, уч ўлчамли графика ёки жадваллар шаклида тақдим этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |