Амалий машқ
1–мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича кучланиш инверторининг юқори частотали куч трансформаторини ҳисоблаш: Тармоқ минимал ва максимал UТ.мин =174 В, UТ.макс=265 В кучланишлари, юкламадаги ток IЮ=3 А, юкламадаги кучланиш Uю=12 В, ўзгартириш частотаси fЎЗГ=20 кГц, тўлдириш коэффициенти (импульс давомийлигининг унинг даврига нисбати) γ=0,1...0,9, ўзгартиргичнинг фойдали иш коэффициенти η=0,75...0,9, инвертор калит элементида кучланишнинг исрофи UСИ=5 В.
Магнит ўтказгич тури ва параметрлари; бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар токларининг таъсир этувчи қийматлари; бирламчи, иккиламчи ва бошқариш чўлғамлари ўрамлари сони; трансформаторнинг ва бошқариш занжирининг трансформациялаш коэффициентлари; чўлғамлар симларини ва параметрлари; чўлғамлардаги ва магнит ўтказгичдаги қувват исрофларини аниқлаш талаб қилинади.
Ҳисоблаш услуби.
Бирламчи чўлғамнинг максимал токи қуйидагича аниқланади:
бу ерда gмакс– тўлдириш коэффициенти, яъни импульс узунлигини даврга нисбати (gмакс=0,1…0,9);
h–ўзгартиргичнинг фойдали иш коэффициенти (h=0,7…0,9).
Бирламчи чўлғам токининг таъсир этувчи қиймати қуйидагича аниқланади:
Трансформациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
бу ерда UЧИҚ.ТЎҒР.-чиқиш тўғрилагичида кучланишнинг пасайиши (UЧИҚ.ТЎҒР.= 0,6…1 В);
UСИ- куч транзисторида кучланишнинг пасайиши.
Иккиламчи чўлғам токининг таъсир этувчи қиймати қуйидагича аниқланади:
А
Бирламчи чўлғам индуктивлиги қуйидагича аниқланади:
Гн
Бирламчи чўлғам ўрамлари сонини аниқлаш. Магнит ўтказгич тури танланади ва унинг lс, Sс, mr параметрлари ёзиб олинади.
W1 = 104 · L1 lс / (1,26 mr Sс)
7. Импульс вақтида индукциянинг камайиши қуйидагича аниқланади:
DВ = 104 · UТ.мин · gмакс/ (W1 · Sс · fЎЗГ)
Бошқариш чўлғамининг трансформациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
бу ерда UБ - бошқариш занжири таъминоти кучланиши (UБ = 12…15 В).
9. Қолган чўлғамларнинг ўрамлари сони қуйидагича аниқланади:
W2 = n ·W1
Wу = nу ·W1
Чўлғамлар симларининг диаметрлари қуйидагича аниқланади:
d1сим.из = p ·dички.м / W1
мм
бу ерда j-токнинг зичлиги (j =4…10 А/мм2).
Бирламчи чўлғам симидаги қувват йўқотилиши қуйидагича аниқланади:
Вт
бу ерда rw1- бирламчи чўлғам сими 1 метрининг солиштирма қаршилиги (rw1= 0,142 Ом/м);
b1-бирламчи чўлғам симининг узунлиги (b1 = 10 j W1).
Бирламчи чўлғам симидаги қувват йўқотилиши қуйидагича аниқланади:
Вт
бу ерда rw2-иккиламчи чўлғам сими 1 метрининг солиштирма қаршилиги (rw2= 0,015 Ом/м);
b2-иккиламчи чўлғам симининг узунлиги (b2 = 10 j W2).
Магнит ўтказгичдаги қувват йўқотилиши симлардаги қувват йўқотилишларига эквивалентдир. Бундан келиб чиқиб трансформатордаги умумий қувват йўқотилишлари қуйидагича аниқланади:
Вт.
Do'stlaringiz bilan baham: |