Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида


автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш



Download 53,52 Kb.
bet3/13
Sana21.02.2022
Hajmi53,52 Kb.
#66080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ВМҚ 683 31.08.2017 узб (1)

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — автомототранспорт воситасини доимий ҳисобга қўйиш, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома ва РЎДРБни бериш;
рўйхатга олиш жойи — автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ЙҲХДХ органининг жойлашган жойи;
автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш — бошқа модел ва модификациялар агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи деталлардан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси таркибий қисмлари элементлари ва тузилишига ўзгартиришлар киритиш;
рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари — қонун ҳужжатларига мувофиқ ЙҲХДХ органлари томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳнома ва РЎДРБни беришдан иборат давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар комплекси;
рўйхатдан ўтказиш ҳужжати — унинг йўл ҳаракатида иштирок этишига ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳнома, шунингдек автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картаси;
транспорт воситаси — одамлар, юкларни ташиш учун ёки махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган қурилма. Мазкур Низомнинг мақсадларидан келиб чиқиб, транспорт воситалари автотранспорт (шунингдек электромобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар) ва мототранспорт (мотоцикл, мопед, мотороллер, скутер ва электроскутер, трицикл, квадроцикллар ва бошқалар) воситаларига бўлинади.
3. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари ҳудудий ЙҲХДХ органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлимлари, туман, туманлараро рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий ЙҲХДХ органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
4. ЙҲХДХ органларида двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки соатига 50 ва ундан ортиқ километр юқори тузилмали тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари, шунингдек тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.
Автомотостранспорт воситаларининг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёр талабларига мос келиши керак.
5. ЙҲХДХ органларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
ёпиқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланмаган технологик транспорт воситалари (трактор, трактор тиркамалари, қурилиш-йўл ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари);
фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;
трамвай ва троллейбуслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий транспорт воситалари.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кўрсатилган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
6. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва тугатилиши кунидан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини, унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар ЙҲХДХ органларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.
Автомототранспорт воситасини автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтган жойдаги ҳудудий ЙҲХДХ органларида техник кўрикдан ўтказиш имконияти унинг носозлиги, автомототранспорт воситаси эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки унинг автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги билан боғлиқ ҳолда мавжуд бўлмаса, автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтиши ҳудудий ЙҲХДХ органи томонидан автомототранспорт воситаси турган жой бўйича амалга оширилиши керак. Бу ҳолатда техник кўрикдан ўтказиш натижалари тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органи ходимлари томонидан алоҳида автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасида қайд этилади.
Автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказишга олиб келувчи барча ҳолатларда у ЙҲХДХ органлари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади.
Автомототранспорт воситаси ҳудудий ЙҲХДХ органи томонидан тип, марка, модель, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши предмети юзасидан техник кўрикдан ўтказилади.
7. Автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақида битимлар нотариус томонидан тасдиқланишидан олдин автомототранспорт воситаси рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларга мос келиши предмети юзасидан текширилиши учун битим амалга оширилган ёки автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтган жой бўйича ҳудудий ЙҲХДХ органига тақдим этилиши зарур. Автомототранспорт воситасини битим амалга оширилган жойдаги ёки автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтган жойдаги ҳудудий ЙҲХДХ органларида кўрикдан ўтказиш учун тақдим қилишнинг имконияти унинг носозлиги, автомототранспорт воситаси эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки унинг автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги билан боғлиқ ҳолда мавжуд бўлмаса, автомототранспорт воситасининг кўрикдан ўтиши ҳудудий ЙҲХДХ органи томонидан автомототранспорт воситаси турган жой бўйича амалга оширилиши керак. Бу ҳолатда кўрикдан ўтказиш натижалари тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органи ходимлари томонидан алоҳида транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасида қайд этилади.
Автомототранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича кўрикдан ўтказиш маълумотлари ҳудудий ЙҲХДХ органи ходимлари томонидан автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳномага кўрикдан ўтказган мансабдор шахснинг фамилияси ва инициаллари, кўрикдан ўтказиш санаси кўрсатилган ҳолда ва мансабдор шахснинг имзоси билан белгиланган намунадаги штамп босилиши йўли билан қайд қилинади. Штамп ўн календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
8. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишда, шунингдек нотариус томонидан битимларнинг тасдиқланишидан олдин кўрикдан ўтказилишида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ЙҲХДХ органлари томонидан олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан таққосланади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситаси бошқа шахсга ўтказилишига тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги юзасидан текширилади
9. Юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобус ва микроавтобусларга нисбатан рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари амалга оширилганда ҳудудий ЙҲХДХ органлари мудофаа ишлари бўйича бўлимларни белгиланган тартибда ҳисобга қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш учун хабардор қилишади.
Кўтарувчи механизмлар билан жиҳозланган автотранспортларга (автокран) нисбатан рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари, улар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳисобга қўйилгандан (ҳисобдан чиқарилгандан) сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат рўйхатидан ўтган транспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунда белгиланган тартибда терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд ҳамда қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқа органларга тақдим этилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
11. Ҳудудий ЙҲХДХ органлари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларининг рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва тузилишининг хавфсизлик талабларига жавоб беришини баҳолаш бўйича ишларини ташкил этиши, шунингдек иш юритишни олиб бориши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Download 53,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish