Автомобил йўлини қуришда меҳнат мухофаза ватехника хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан давлат назоратини, махсус ваколат берилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низом асосида ишловчи давлат идоралари амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини, меҳнат жамоалари ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлаган вакиллар томонидан амалга оширилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус тайёргарлиқиан ўтган вакил иш жойларида меҳнат муҳофазасининг аҳволини монеликсиз текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнатни муҳофаза қилишбўйича вакилга ўз вазифаларини бажариш учун ҳар ҳафтада иш пайтида камида икки соат вақт ажратиб берилади ва ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ, тўланади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273), Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 182-моддасига мувофиқ қуйидагилар ички назоратнинг асосий турлари ҳисобланади:
а) иш раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор
назорати;
б) маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорати, 1-илова;
в) меҳнатни муҳрфаза қилиш хизмати томонидан амалга
оширилувчи назорат;
г) Бош мутахассислар хизматлари томонидан амалга оширилувчи назорат.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273). Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 181-моддасига мувофиқ куйидагилар назорат қилиниши лозим:
а) иш жойларининг ҳолати;
б) меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларнинг бажарилиши;
г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри ўрганилиши;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирлар режасининг бажарилиши;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш учун ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилиши.
Хавфли омиллар. Автомобиль йўллари қурилишига, асфальтбетон заводларида бажариладиган ишларга хос бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг руйхати келтирилган.
Зарарли моддаларнииг иш доираси ҳавосидаги йўл қўйилувчи чекланган концентрацияси (ЧЙК) ГОСТ 12.1.005-88 «Иш доираси ҳавосига умумий санитар-гигиена талаблари» бўйича ўрнатилган бўлиб, 11-иловада келтирилган.
Вибрациянинг йўл қўйилувчи санитар меъёрлари 15-иловада келтирилган.
Асфальтбетон заводидаги (АБЗ) бажариладиган ишларда хавфи юқори бўлган касблар рўйҳати;
юк тушириш ускунаси машинисти;
машинист ёрдамчиси;
бульдозер машинисти;
ёрдамчи ишчи;
юклагич машинисти;
минерал кукунини тушириш ускунаси машинисти;
битум сақлаш омбори машинисти;
битум эритиш агрегати машинисти;
сирт-фаол моддалар (СФМ) тайёрлаш бўйича машинист;
асфальт аралаштиргич машинисти;
форсункачи;
амалдаги тош майдалаш қурилмасига бевосита хизматкўрсатувчилар, майдаловчи ва ёрдамчи (ташувчи) ишчи;
газ пайвандчи;
электрик;
этилланган бензин билан ифлосланган махсус кийимбошсақланиши билан банд гардеробчи; этиллангаи бензин биланифлосланган хоналарни тозалаш билан банд ишлаб чиқиришхоналариии тозаловчи фаррош.
Хавфи юқори бўлган ишларда банд ишчилар, биртурдаги дастурлар бўйича ўқув курсидан ўтишлари, ўрнатилган тартибда махсуслаштирилган ташкилотларда имтиҳои топшириб, ишларниамалга ошириш ҳамда берилган ускунага (механизмга) хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олганлари тақдирдагина мустақил ишга қўйиладилар.
АБЗда ишлар бажарилишидаги хавфи юқори бўлган ишлар:
Асфальтбетон аралаштиргични ишга тушириш.
Форсункаларни ёқиш.
Газ горелкаси ва ўтхонадан фойдаланиш.
Босим остидаги идишлар ва қурилмалар билан ишлаш.
Қуритиш барабанларидан фойдаланиш.
Автоматизациялаштирилган афальтбетон заводларидан фойдаланиш.
Юклаш- тушириш ишлари.
Силос банкаси ичида ишлаш.
Транспортерлардан фойдаланиш.
Винтли конвейерлардан фойдаланиш.
Арқонлардан фойдаланиш.
Буғ ўтказгич қувурларини битумли идишга улаш ва ундан узиш. Қиздирилган битумни узатиш.
Битумни суюлтириш.
Суюлтирилган битумни иситиш.
Битум эритиш агрегатлари қозонларини тозалаш.
Сирт-фаол моддалар ёки фаоллаштирувчилар биланишлаш.
Оммавий ҳимоя воситаларига, технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши ҳамда заводдардан фойдаланишда бажарилиши лозим бўлган хавфсизлик техникаси бўйича бир қатор чора -тадбирлар киради
Тошнинг майдаланишида ҳосил бўлувчи ишлаб чиқариш чангини олдини олиш учун, иш хонасида ускуналарга чангланган ҳавони тортувчи мосламалар қурилмаси жиҳозланиши зарур.
Вибрация билан ишловчи элаш ускуналарида, улар орқали вентиляция тизимига вибрация узатилишини камайтириш учун уларнинг туташиш жойига элаш ускунаси ўйиқчасига кириб турувчи резинали қайишқоқ фартук кўринишидаги қисм жиҳозланади.
Маҳаллий ҳаво сўргичлар, шунингдек ўзидан чанг чиқарувчи материалларни етказувчи (шағал, чақилган тош, қум ва б.) элеваторлар ёки тасмали транспортерларнинг чанг чиқувчи ерларига ўрнатилиши лозим.
Майдалашга мўлжалланган тошларни дастлабки ҳўллаш ва ишлов беришнинг нам усулларини - гидрочангсизлантириш, юқори бўлмаган баландликдан тушувчи материалларнинг герметик нуқталарини аниқлаш усулларини, вентиляция ва аспирация тизимларини қўллаш, сочилувчи материалларнинг тўкилишини олдини олувчи қурилмаларни жорий этилиши зарур.
Қуритиш барабанидан чиқувчи тутун газлари ва чангланган ҳаво мўрикон орқали махсус тозалаш қурилмаларидан ўтказилганидан сўнг вентиляторлар ёрдамида чиқариб юборилади.
ХУЛОСА Бу курс лойихасида IV тоифали автомобил йўлининг йўл пойи ва йўл тўшамасини қуриш ишларини олиб бориш учун иш бошлаш муддатини аниқладим. Керакли материаллар ҳажми ва уларни ташиб келтириш масофаларини хисоблаб топдим. Бунда менга Тошкент вилояти тушди биз йул курилишини олиб боришимиз учун биринчи вилоятнинг иклимини урганиб чикдим. Урганишдан максад биз йул курилишини бахор ойлари +5 куз ойлари +10 гача давом етиши керак. Биз бунда биринчи ишни таёргарлик ишидан бошладик яни биринчи усимлик катламини киркиб олишдан бошладик (15-25 см) кейин еса каток билан зичлаш ишларини олиб бордик . Кейин асосий ишга утдик биз бунда биринчи етакчи механизмни танлаб олдик яни екскаваторни екскаватор грунтни карердан автосамасвалга юклаш ишларини олиб борган булса автосамасвал юкланган грунтни йул пойи курилаётган йерга йетказиб бериш ишларини бажарган болса булдозер грунтни тегишли калинликгача ёйиш ишларини бажариб беради ундан кейин максимал намликга етказиш учун сув сепувчи машина ёрдамида сув сепилади ундан кейин икки хил катокда зичлаш ишлари олиб борилади .Охирида юзани пардозлаш ишлари бажарилади Биз бунда етакчи механизм килиб Автогрейдерни танлаб оламиз бу механизм нишаблик бериб текислаш ишларини олиб боради кейин еса йенгил каток билан шиббалаш ишлари олиб борилади шу билан йул пойи ишлари тугалланади.Кейин асос кисмига утилади бунда хам йул пойидаги каби ишлар олиб борилади.Бунда асос кум шагал аралашмасидан барпо килинади.Ундан кейин йул ёкасини грунтдан мустахкамлаш ишлари олиб борилади.Ундан кейин копламага утилади копламанинг остки кисми Й/Д асфалт бетондан курилади бунда биз етакчи механизм килиб Автоукладчикни танлаб олдик ёрдамчи механизмлар килиб автосамасвал,урта ва огир катоклар,автогудранатор каби механизмларни танлаб олдик.