Ҳамма йўллар
|
Йўллар аҳамияти бўйича, км
|
Йўллар қопламаси бўйича, км
|
Шундан тоифаси бўйича, км
|
Ҳал-қаро
|
Давлат
|
Маҳал-лий
|
ц/б
|
а/б
|
Қора
|
Ша-ғал
|
Туп-роқ
|
I
|
2664
|
1649
|
898
|
117
|
314
|
2241
|
109
|
|
|
II
|
5969
|
1723
|
3648
|
598
|
24
|
5476
|
469
|
|
|
III
|
7584
|
533
|
4132
|
2919
|
28
|
5113
|
2443
|
|
|
IV
|
18993
|
67
|
4819
|
14107
|
|
7927
|
10988
|
78
|
|
V
|
7485
|
19
|
585
|
6881
|
|
1221
|
4210
|
1349
|
705
|
Жами
|
42695
|
3991
|
14082
|
24622
|
366
|
21978
|
18219
|
1427
|
705
|
Республика ҳукумати ва Президенти олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга, айниқса келажак авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир. Ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистонимиз, халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби таълим соҳасида ҳам илғор технологияларни жорий этиш ва шу орқали таълим мазмунини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.Бу вазифаларни бажариш таълим тизимида янги техника ва технологиялардан фойдалана оладиган, юксак малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш демакдир.
Йўл жойлашган ҳудуднинг табиий-иқлим шароити
БУХОРО ВИЛОЯТИ — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Бухора вилояти худуди асосан Қизилқум чўлида жойлашган. Жанубий шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шимолий гарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шимол ва шарқдан Навоий вилояти, жанубий шарқда Қашқадарё вилояти, жанубий гарбда Туркманистон б-н чегарадош. Майдони 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Бухора вилояти таркибида 11 қишлоқ тумани: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон.
Табиати. Бухора вилояти худудининг рельефи аксарият геоморфологик хусусиятларига кўра бирмунча мураккаб текисликлардан иборат. Энг баланд жойи Қулжуқтов тизмаси. Қулжуқтов билан Зарафшон дарёси водийси оралиғида Оёкоғитма ботиғи жойлашган. Текисликлар Амударё ўзани томон кия. Бухора вилоятида қуйидаги рельеф кўринишларини ажратиш мумкин:
1) алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош);
2) текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир);
3) дарё ва кўл ётқизиқлари билан қопланган ва шамол таъсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар;
4) алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл);
5) ясси юзали воҳаларда бал. 5—15 м ли тепалар учрайди. Тоғлар асосан силур, девон, тошкўмир, бўр, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик давр табиий омиллари таъсирида ўзгарган.
Иқлими кескин континентал: ёзи иссиқ, узоқ, қуруқ, июлнинг ўртача тепратураси 28—32°, қумликларда 60—70° гача кўтарилади. Январнинг ўртача тепратураси 0° дан—2° гача. Йилига 90—150 мм ёғин тушади. Асосан баҳор ва қишда ёғади. Вегетация даври 220 кун. Бухора вилоятининг асосий сув манбаи —АмуБухоро машина канали. Қуйимозор, Тўдакул, Шўркул сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқова сувлар ташланадиган Денгизкўл, Қорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Бухора вилояти бўйича обикор ерларнинг 94,4% турли даражада шўрланган. Чўл зонасида кам чириндили қўнғир тусли сур, қумли чўл, тақир тупроқлар ва шўрхоклар кенг тарқалган. Улар турли типдаги яйловлар ҳосил қилади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қозоқ, татар, яҳудий, рус, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2га 35 киши тўғри келади. Воҳаларда аҳоли анча зич (1 км2га 100— 300 киши). Чўл яйловларида 1 км2га 12—25 киши, қумли яйловларда 1—3 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 448 минг киши, қишлоқ аҳолиси 995 минг киши (2001). Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманларида аҳоли зичроқ.
Транспорти. Вилоятдаги транспорт йўли узунлиги 401 км. Асосийтранспорт йўли магистраллариКогон — Қарши — Душанбе, Қарши— Китоб, Қарши— Самарқанд. Янгиқурилаётган Тошғузор — Бойсун—Қумқўрғон (умумий узунлиги 223 км) транспорт йўлининг 106,2 км қисми Қашқадарё вилоятиҳудудиданўтади. 2004 йил октябргача ушбу йўлнинг 112 км дан зиёд Тошғузор — Деҳқонобод ва Қумқўрғон — Бойсун қисмлари фойдаланишга топширилди. Вилоятда жами 13,9 минг км узунликда автомобиль йўллари мавжуд. Шундан умумий фойдаланилаётган йўллар узунлиги 3,4 минг км, хўжаликлар ҳисобидаги йўллар узунлиги 10,5 минг км. Қашқадарё вилояти ҳудудидан республика аҳамиятига эга бўлган Қарши — Амударё (Туркманистон), Катта Ўзбекистон тракти (Тошкент — Термиз), Қарши —Бухоро, Қарши — Самарқанд автомобиль йўллари ўтади. Қаршидан Тошкент, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Денов ва бошқалар шаҳарларга автобуслар қатнайди. Қарши аэропортидан Қарши— Москва, Қарши — Тошкент, Қарши— Андижон ва бошқалар йўналишларда йўловчилар ташувчи самолётлар қатнови йўлга қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |