Адреснинг оралиқ регистри бажарилаётган команданинг адресли қисмини қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган. Адресларнинг мумкин бўлган сони регистр разрядлилиги билан аниқланади.
Маълумотларнинг оралиқ регистри – хотирадан танланган сўзни ташқи маълумотлар шинасига узатишдан олдин вақтинчалик сақлаш учун хизмат қилади. Унинг разрядлилиги ахборот сўзининг байт сони билан аниқланади.
5-расм. Бир кристалли МП структура схемаси.
Команда ҳисоблагичи – бажарилаётган команда байтлари жойлаштирилган хотира ячейкаси адресидан иборат бўлади.
Команда регистри – команда ҳисоблагичида жойлашган навбатдаги команда кодини қабул қилади ва сақлайди. Бошқариш қурилмаси сигнали билан унга регистрдаги сақланаётган ахборот узатилади.
Стек регистри – стек ва стек кўрсаткичига бўлинади.
Микопроцессор асосий қисмларини тўлиқроқ кўриб чиқамиз. (5-расм). Маълумотларнинг ички шинаси микопроцессорнинг асосий қисмларини бирлаштиради.
Шина деганда умумий функционал аломатларига кўра бирлаштирилган ахборот узатиш линияси гуруҳи тушунилади.
Мультиплексор – бир, икки (ёки кўпроқ) ахборот кириш каналларидан маълумотларни танлаб бу маълумотларни ўзининг чиқишига узатувчи қурилмадир. Мультиплексор схемаси икки киришли мантиқий элементлар ВА –ЁКИ дан иборат бўлиб импульслар тақсимловчиси билан бошқарилади.
Демультиплексор – мультиплексорнинг тескари вазифани бажаради.
8 разрядли арифметик- мантиқий қурилма барча арифметик ва мантиқий операцияларни бажаради. АЛУ биринчи киришига 8 разрядли аккумулятордан байт келади, 2-киришга 18 разрядли оралиқ регистрдан байт келади.
Кўрсатилган икки байтнинг қўшилиши натижаси АЛУ чиқишида маълумотлар ички шинаси орқали аккумуляторга узатилади. Бундай ташкил этиш - микопроцессор бир адресли ташкил этишини қониқтиради. Ушбу ҳолатда қайта ишлашда иштирок этаётган операндлардан бири ҳар доим адреси ноаниқ берилган аккумуляторда сақланади. Шунинг учун икки операндни қўшиш операциясини бажаришда фақат бир адрес-иккинчи оперендни кўрсатиш талаб қилинади. АЛУ га операция натижалари аломатларини таҳлил қилиш ва сақлашга мўлжалланган аломатлар регистри уланган.
Микропроцессор таркибига яна стек кўрсаткичи, команда ҳисоблагичи, адреснинг оралиқ регистри, ОЗУ киради.
Микропроцессорнинг регистрлар ва бошқа блоклари орасида ахборот алмашув ички маълумотлар шинаси орқали амалга ошади. Ташқи маълумотлар шинаси билан алоқа маълумотларнинг оралиқ регистри орқали амалга ошади.
Микропроцессор – бу дастурий–бошқарилувчи қурилма. Унинг маълумотларни қайта ишлаши дастур ёки командалар тўплами билан аниқланади. Команда иккига бўлинади: операция коди ва адрес.