АВТОМАТИК ТАРЖИМА ЙЎНАЛИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ. АВТОМАТИК ТАРЖИМА.
ТАРЖИМОН ДАСТУРЛАР
Маъруза режаси:
1.Машина таржимаси хусусиятлари.
2.Автоматик таржима йўналиши тарихи.
3.Ҳоирда мавжуд таржимон дастурлар.
4.Автоматик таржима йўналиши.
5. Таржимон дастурлар.
6.Автоматик таржима йўналишининг замонавий ҳолати ва истиқболи.
7.Маълумотлар базасини яратиш.
Таянч тушунчалар: таржима дастури, машина таржимаси, машина таржимаси тарихи, таржима тизими, таржима принциплари.
автоматик таржима, электрон машина, хотира кучи, ЕVROTRA, Сократ системаси, Windows operatsion , Лингво системаси.
Машина таржимаси ёки автоматик таржима – муайян сўз ёки матнларнинг компьютер ёрдамида бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси. Автоматик таржима (машина таржимаси) компьютер лингвистикасининг асосий йўналишларидан бўлиб, автоматик таржима тизими принцип ва методлари ҳақидаги билимларни ҳосил қилиш, лингвистик таъминот яратиш, мавжуд тизимлар ва луғат яратиш тарихи, тил ҳақидаги билимлар, кўникмаларни шакллантириш, машина таржимаси тизимининг лингвистик процессорини яратишда лингвистик таҳлилни алгоритмлаш тизимини амалга оширади. Автоматик таржима олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
автоматик таржима тизимини яратиш ва ундан фойдаланишнинг асосий принципларини ўргатиш;
тилнинг назарий асослари (формализация) методлари ва воситалари билан таништириш;
- автоматик таржима тизими лингвистик протсессорини яратишда сўз ва унинг маъноси, гап структураси, семантикаси ва матн таҳлилида лингвистик алгоритм босқичларини ўргатиш.
Автоматик таржима қуйидаги масалаларни қамраб олади:
1.Автоматик таржима – сунъий интеллект йўналиши.
2.Автоматик таржима турлари. Қўл таржимасининг турлари, шакллари, типлари. Таржима типологияси автоматлашган кўринишда: қўл таржимаси, автоматик таржима. Автоматик таржима стратегияси: сўзма-сўз таржима, трансфер ёрдамидаги таржима, интерлингво ёрдамидаги, лингвистик таҳлилга асосланган батафсил таржима, таржима хотираси.
3.Лингвистик таҳлилга асосланган машина таржимаси алгоритми. Матннинг морфологик, синтактик, семантик таҳлили. Таржима қилинаётган тилда матн синтези: матнинг семантик кўриниши, синтактик структуралар қурилмаси, морфологик синтез.
4.Автоматик таржиманинг структурал тизими. Машина таржимасининг лингвистик билимлар базаси структураси: лингвистик маълумотлар базаси ва лингвистик процессор. Лингвистик маълумотлар базаси компонентлари. Лингвистик процессор структураси (тузилиши).
5.Таржима хотираси. Мисолларга асосланган машина таржимаси тизимлари. Таржима хотираси тизими учун матнлар корпуси (тўплами) қурилмасини шакллантириш принсиплари. Тизим структураси (тузилиши) ва ишлаш алгоритми. Таржима хотирасининг қўлланиш соҳалари. Мисолларда асосланмаган машина таржимаси тизимларида таржима хотирасининг қўлланиш соҳалари .
6.Автоматик таржиманинг бошқа билим соҳалари билан боғлиқлиги. Сунъий интеллект тадқиқида машина таржимаси ва компютер лингвистикаси. Машина таржимасининг компьютер лингвистикаси ва психолингвистика билан боғлиқлиги.
7.Автоматик таржиманинг лингвистик муаммолари. Морфологик ва семантик доирадаги муаммолар. Ўзакдош ва ўзакдош бўлмаган тилларнинг формал ва мазмуний номутаносиблиги. Муаммолар ечими йўллари. Машина таржимасининг семантик ва прагматик муаммолари. Полисемия масаласини ҳал қилишда контекст ва экстралингвистик фактларни ҳисобга олиш. Автоматик таржима сифатини оширишда ва семантик таҳлил борасидаги қийинчиликларни ҳал этиш йўллари.
Автоматик таржима “Компютер лингвистикаси”, “Квантитатив лингвистика”, “Билим инженерияси”, табиий тилнинг автоматик ишлаб чиқилиши, сунъий интеллект муаммолари билан боғлиқ. Бу соҳаларнинг комплекс ривожи сунъий интеллект тараққиёти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.
Автоматик таржима тил ўргатишнинг замонавий йўналишлари ва лингвистик таҳлилни информацион технологиялар ёрдамида алгоритмлаш, билимларни татбиқ қилиш, билимлар базаси, лингвистик билимларни яратиш принциплари билан чуқурроқ танишишга имкон яратади.
Автоматик таржима Европада алоҳида фан сифатида ўқитилади.
Автоматик таржима бўйича дастлабки ғоялар инглиз олими Чарлз Беббидж томонидан 1836-1848 йилларда илгари сурилган. Унинг фикрича, механик-электрон машиналар кодлаштирилган автоматик таржимани амалга ошириши мумкин бўлади. Унинг лойиҳаси бўйича 50мингта сўз хотира кучига эга бўлган электрон машиналар 100000 та сўзни автоматик равишда таржима қилиши зарур бўлади.1 Беббидж ғоялари 100 йилдан кейин амалга ошди.
1949-йилда Ч.Беббиджинг ғояларидан таъсирланган америкалик олим Уоррен Уивер машина таржимаси тизимини яратишнинг назарий асосларини ишлаб чиқди ҳамда лингвистика, дешифровка, программалаштириш назарияси бўйича мутахассисларни ҳамкорликка чорлади.2
Шундан сўнг АҚШда МТ бўйича коллаборациялар, ҳамкорлик лойиҳалари яратилди. Машина таржимаси бўйича биринчи халқаро конференция 1952-йилда Массачусетс технология институтида ўтказилди.
1954-йилда АҚШдаги Жоржтаун университетида дунёда биринчи марта автоматик таржима амалга оширилди. У GAT тизими (инглизча «Georgetown Automati Translation» бирикмасининг қисқартмаси) деб аталади. Бу тажрибалар IBM-701компютерида ўтказилди. Бу тажрибанинг базаси алгоритмлардан иборат бўлиб, 50 000 та сўз (60 та гап)ни рус тилидан инглиз тилига таржима қилди.3
1966-йилда АҚШнинг фан масалалари бўйича конгресс қўмитасида (Automati Language Proessing Advisory ommittee- ALPA RЕPORT бўлиб ўтди. Унда автоматик таржима бўйича «Language and Mashines: omputers in Translation and Linguistis» («Тил ва машиналар: тилшуносликда ва таржимада компютерлар») мавзусидаги автоматик таржиманинг салбий жиҳатлари кўрсатиб ўтилган маъруза муҳокамаси ташкил қилинди. Юқори даражада сифатли автоматик таржимани таъминловчи универсал тизим яратишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. «Табиий таржима» (инсон таржимаси)нинг машина таржимасидан арзонроқ ва сифатлироқ эканлиги қайд этилди. Шундан кейин жаҳон миқёсида автоматик таржимага оид тадқиқотларни молиялаштириш кескин камайиб кетди. Улар фақатгина Японияда давлат томонидан молиялаштирилди. «Generel Motors», «Siemens», «LG», «Philips» компаниялари бугунги кунда дунёда автоматик таржимага оид изланишларни мабла‘ билан таъминлаб туради.
Д.Й.Панов, А.А.Ляпунов, л.С.Мухинлар машина таржимаси йўналишининг Россиядаги таниқли тадқиқотчилари саналади.4
О.С.Кулагина, И.А.Мельчук, Й.А.Моторин, Й.Н.Марчук, Р.Г.Пиотровский каби олирмлар автоматик таржима тизимини ривожлантирдилар. Собиқ Иттифоқда машина таржимаси бўйича биринчи тажриба 1955-йилда ўтказилди. Шундан сўнг О.С.Кулагина ва И.А.Мельчук раҳбарлиги остида Амалий математика институтида машина таржимаси бўйича учта йирик тажриба тизими яратилди: франсузчадан русчага (ФР-1), инглизчадан русчага ва французчадан русчага (янги вариантда). 1959-йилда Москва давлат лингвистик университетида машина таржимаси лабораторияси очилди. Москвада 1974-йилда ИНФОРМ-ЭЛЕКТРО институтида франсузча-русча (ЭТАП-1), инглизча-русча (ЭТАП-2) ҳамда немисча-русча (НЕРПА) автоматик таржима тизимларини яратиш б‘йича амалий тадқиқотлар юзага келди. 1960-йилда собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг автоматик таржимага бағишланган махсус йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилишда автоматик таржима бўйича профессор А.Белоногов раҳбарлигида махсус лаборатория ташкил қилишга қарор қилинди.
Ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган жаҳон тиллари учун автоматик таржима дастурлари ишлаб чиқилган. Жумладан, русчадан инглизчага, инглизчадан русчага, русчдан фран-сузчага ёки акси тарзида дастурлар яратилган.
Автоматик таржима бўйича дастлабки ғоялар инглиз олими Чарльз Беббидж томонидан 1836-1848 йилларда илгари сурилган. Унинг фикрича, механик-электрон машиналар кодлаштирилган автоматик таржимани амалга ошириши мумкин бўлади. Унинг лойиҳаси бўйича 50минг та сўз хотира кучига эга бўлган электрон машиналар 100000 та сўзни автоматик равишда таржима қилиши зарур бўлади. Беббиджинг ғоялари орадан 100 йил ўтгачгина амалга ошди.
1954-йилда АҚШдаги Жорж Даун Университетида дунёда биринчи марта автоматик таржима байияа тажриба бўлди. Бу тажрибалар IBM-701 компьютерида ўтказилди. Бу тажрибанинг базаси алгоритмлардан иборат бўлиб 50000 та сўзни рус тилидан инглиз тилига таржима қилди.
1960-йилда собиқ СССР фанлар Академиясининг автоматик таржимага бағишланган махсус йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилишда автоматик таржима бўйича профессор А.Белоногов раҳбарлигида махсус лаборотория ташкил қилинди.
1966-йилда АҚШнинг фан масалалари бўйича конгресс қўмитасида автоматик таржимага оид маъруза муҳокамаси бўлиб ўтди. У автоматик таржима бўйича салбий маънодаги маъруза эди. Шундан кейин жаҳон миқёсида автоматик таржимага оид тадқиқотларни молиялаштириш кескин камайиб кетди. Улар фақатгина Японияда давлат томонидан молиялаштирилади.Қолган давлатларда автоматик таржимага оид лойиҳалар хусусий йирик компаниялар ҳисобланаган «Generel Motors», «Siemens», «LG», «Phillips» компаниялари бугунги кунда дунёда автоматик таржимага оид изланишларни маблағ билан таъминлаб туради. Автоматик таржима бўйича дунёдаги энг йирик лойиҳа 1991 йилда АҚШда NASA мутахассислари томонидан яратилган: DIANA. Унинг ҳажми 10 миллионта сўзни ташкил этади. У дунёнинг 6 та йирик тилига асосланади: инглиз, рус, француз, немис, араб, испан.
Рус олимлари ҳам профессор Лякунов рахбарлигида «Vista Tehnoloji» компанияси «Retrans Vista» лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг таркибига кирувчи 3 млн. 400 мингта сўз хотирага киритилди. Шунда 1млн. 800мингтаси русча-инглизча, 1млн 600мингтаси инглизча-русча сўздан иборат.
Бугунги кунда автоматик таржиманинг қуйидаги системалари мавжуд. 40 млн.та сўз хотира кучига эга ЕVROTRA ситемаси – Европа олимлари томонидан ишлаб чиқилган. У барча Европа тиллари бўйича автоматик таржимани амалга ошира олади. Сократ системаси 40 млн. та сўз хотира кучига эга. Дунёдаги 40 та тилда автоматик таржимани амалга оширади. Яъни қайси тилда Windows операцион версияси мавжуд бўлса, шу тилда автоматик таржимани амалга ошира олади. Лингво системаси (лингво компьютер луғати) – бу луғатга ҳам дунёнинг 40 тилидаги маълумотлари жамланган.
Автоматик таржиманинг камчиликлари:
Сўзлар автоматик таржима жараёнида тўғридан-тўғри таржима қилинади. Шунинг учун таржимада грамматик қоидаларга деярли риоя қилинмаган ҳолда амалга оширилади
Do'stlaringiz bilan baham: |