Автоклавда қотиш жараёни. Силикат бетонлар турлари



Download 69,5 Kb.
bet2/3
Sana19.02.2022
Hajmi69,5 Kb.
#459374
1   2   3
Енгил силикат бетонлар. Енгил силикат бетонларни тайёрлаш учун тўлдирувчилар сифатида табиий ва сунъий усулда олинган ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади. Ўзбекистон Республикасида енгил силикат бетонлари тайёрлаш учун тўлдирувчилар сифатида сунъий ғовакли тўлдирувчилар: керамзит, аглопорит, кўпчитилган вермикулит ва перлитлар ишлатилади. Енгил силикат бетонларда ҳам боғловчи оҳак-қумли боғловчилар ишлатилади. Енгил силикат бетон қоришмаларни тайёрлаш, қолиплаш ва автоклавда термик ишлов бериш зич силикат бетонларники каби бўлади.
Зич ва енгил силикат бетон буюмлари бино ва иншоотлар қурилишида цементли бетонлар билан бир қаторда ишлатилади, аммо силикат бетонларни пойдеворлар қилишда ва юқори намлик таъсир этадиган жойларда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки силикат бетондаги гидросиликатларни сувга чидовчанлиги паст.
Пардозбоп силикат бетон плиталар. Силикат бетонлардан биноларни фасадларини пардозлаш учун пардозбоп плиталар тайёрланади. Пардозбоп силикат бетон плиталарни тайёрлашни технологик жараёни юқорида кўрсатиб ўтилган жараёндан фарқ қилмайди. Пардозбоп силикат бетон плиталарни ўртача зичлиги 1900-1950 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 20-30 МПа, массасига кўра сув шимувчанлиги 16% гача бўлади.
Пардозбоп силикат плиталар турар жой, саноат биноларнинг деворлари юзасини пардозлашда ишлатилади. Пардозбоп силикат бетон плиталарини нисбий намлик юқори бўлган жойларда (ҳаммом, кир ювиш хоналари, биноларни цокол қисми) ишлатиш тавсия этилмайди.
Кўп ғовакли силикат буюмлар. Кўп ғовакли силикат бетонлар ўта енгил бўлиб, паст иссиқ ўтказувчан буюмлар бўлиб ҳисобланади. Кўп ғовакли силикат бетонлар ишлатилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
-ўртача зичлиги 500 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 2,5 МПа гача бўлган иссиқизоляцион;
-ўртача зичлиги 500 дан 800 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 2,5 дан 7,5 МПа гача бўлган конструктив-изоляцион;
-ўртача зичлиги 800 кг/м3 дан юқори ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 7,5 дан 20 МПа гача бўлган конструктив.
Кўп ғовакли силикат бетонлардан арматура тўрлари ўрнатилган буюмлар ҳам тайёрланади. Кўп ғовакли силикат бетондаги арматуралар цементли бетонлардагига қараганда коррозияга кўпроқ учрайди, шунинг учун кўп ғовакли силикат бетондаги арматуралар сиртини албатта химоялаш зарур.
Кўп ғовакли силикат бетонларни ғовак ҳосил қилишига қараб иккита турга, яъни газосиликат ва кўпиксиликатга бўлинади.
Кўпик силикат буюмларни тайёрлашда боғловчи ашё сифатида, асосан, оҳак ишлатилади. Кўпик силикатнинг киришишини камайтириш ва мустаҳкамлигини ортириш мақсадида 1 м3 ҳажмдаги қоришмага 50—80 кг цемент қўшиш тавсия этилади. Мустаҳкамлигига кўра кўпик-силикат конструктив ва иссиқликни кам ўтказадиган турларга бўлинади. Конструктив кўпик силикат буюмлар диаметри 1—6 мм. гача бўлган арматура турлари билан ишланади. Кўпик қоришма билан арматура жуда мустаҳкам ёпишади. Бундай буюм нам муҳитда ишлатилса ҳам ундаги арматура зангламайди. Кўпик-силикат совуққа ва сувга чидамли, ёнмайдиган ва ишлаш учун осон бўлган деворбоп ашёдир. Кўпик силикатнинг айрим хусусиятлари 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал

Download 69,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish