Кириш
Ўзбекистон дунёдаги жуда катта олтин, кумуш ва бошқа қимматбахо хамда ер бағрида кам учрайдиган металлар захираларига эга бўлган давлатлар жумласига киради.
Аниқланган олтин захиралари бўйича республика жахонда тўртинчи, қазиб олиш даражаси бўйича тўққизинчи ўринда туради. Ўзбекистонлик геологлар томонидан Евроосиёда йирик ҳисобланган штокверг турли олтин кони (Мурунтов) топилган. Шу кунгача 50 та олтин кони аниқланган бўлиб, улар асосан 3 та: Қизилқум, Нурота, самарқанд ва Тошкент олди геологик-иқтисодий районларда жойлашган. республика ғарбида Султон Увайс тоғи ва жанубий худудлардаги истиқболли объектларда геологик-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Олтин захиралари асосида навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, маржонбулоқ, Ангрен ва Чодак олтин ажратиш фабрикалари ишлаб турибди. Чорметон фабрикаси қурилмоқда [1].
Мурунтов кони дунёдаги гигант конлар жумласига киради, у Евроосиё қитъасидаги руда таркибида олтин юқори даражада бўлган энг йирик кондир. мурунтов конининг топилиши халқаро геология жамоатчилиги томонидан XX асрнинг иккинчи ярмида олтин сохасида қилинган энг катта кашфиёт деб эътироф этилди.
Мурунтов кони – жуда катта манбаъ бўлиб, ундан ҳар йили миллионлаб кон тупроғи қазиб олинади. Ундан дунёдаги энг сифатли олтин ажратиб олинади. Олтин тозалашда аффинаж (энг соф метал олиш) жараёнининг замонавий технологияси жорий этилган. бу технология бир қатор "ноу-хау" ни ўз ичига олади. натижада олий товар кўринишига эга бўлган, софлик даражаси "тўртта тўққиз" га тенг асл олтин олинмоқда. Ана шу олтин Ўзбекистонга кўплаб халқаро совринлар келтирди.
Сўнгги йилларда инфраструктураси яхши ривожланган Самарқанд ва Тошкент вилоятларида олтин рудали конлар аниқланди ва қидириб топилди. Дунёнинг энг йирик олтин рудали вилояти бўлган қизилқумда Мурунтовдан ташқари Ажибугут, Булуткон, Балпантов, Аристонтов, тўрбой ва бошқа янги конлар аниқланиб, ўрганилмоқда.
Қизилқум минтақасидаги барча олтин конларининг муҳим хусусияти шундан иборатки, руданинг таркибида олтин кўп миқдорда бўлиб, у очиқ усулда қазиб олинади. мухандислик тармоқлари, коммуникациялар (сув, газ, электр энергияси, темир йўл ва автомобил йўллари) хам мавжуд.
менинг малакавий битирув ишим олтинни цианли эритмалардан ион алмашгич смола ёрдамида ажратиб олишнинг технологик схемасини танлаш ва ҳисоблашга бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |