“Ҳақ олинур- берилмас”
деган сўзлари маърифатпарварлар учун дастури амал бўлиб хизмат
қилган.
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган миллий ғояси мавжуд бўлади.
Бундай ҳол жамиятнинг бир қонуниятидир. Ер юзининг қайси бир минтақасида бўлмасин,
турли миллатларнинг шаклланиши билан биргаликда, уларнинг миллий ғояси ҳам
57
Август 2020 3-қисм
Тошкент
шаклланиб боради. Жадид маърифатпарварларнинг фикрича, миллий ғоя миллатнинг туб,
асл эҳтиёжларидан, туриш-турмушидан, асрий анъаналаридан, ўзлигидан ва табиийки,
имкониятларидан келиб чиқмоғи лозим
[8]
. Ҳар бир миллатнинг миллий ғоясининг мазмунини,
у кўп йиллар давомида бошидан кечирган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва табиат
билан боғлиқ бўлган шарт-шароитлар, воқеа ва ҳодисалар белгилайди.
Шунинг учун ҳам миллий ғоя тушунчасининг том маъно-мазмунини озодлик, тинчлик,
инсонийлик, меҳрибонлик, садоқат, фидоийлик, ўзаро меҳр-оқибат, мурувват, дўстлик,
биродарлик, бағрикенглик каби энг олий қадриятлар ташкил қилади.
2017 йил 7 февраль Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида янгиланаётган
ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган
вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, бунёдкорлик ишлари,
ўзбекистоннинг дунёга очилгани, замонавий, осмонўпар биноларнинг қурилиши, мақом,
бахшичилик, ҳунармандчилик бўйича халқаро фестивалларнинг ташкил этилиши, халқаро
ташкилотлар томонидан янги ислоҳотларнинг эътироф этилаётганини кўришимиз мумкин.
Миллий ғоянинг асосий мазмуни деганда, унда ифодаланган мақсадлар тушунилади.
Яъни, миллий тараққиёт ғояларидаги конкрет мақсадлар, унинг асосий мазмунини ташкил
этади. Бу мақсадлар – озод ва обод Ватан, эрки ва фаровон ҳаёт барпо этиш ёки юртимизда
ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришдан иборатдир.
Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган глобаллашув даврида турли ахборот
хуружлари, ёшларнинг онги ва тафаккурини эгаллашга бўлган курашлар кетаётгани, ёт
ғояларга қарши курашиш, ёш авлоднинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида
илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар, диний бағрикенглик
ва миллатлараро тотувликнинг таъминлангани катта аҳамиятга эга.
Миллий ўзликни англаш орқали, ўтмишда халқимиз дуч келган муаммоларни ва улар
-
нинг қандай ҳал қилинганлиги билиб олиш, шубҳасиз бугунги кундаги муаммоларни тўғри
ва тезроқ ҳал қилинишига ёрдам беради ва жамиятимизнинг тараққиётини тезлаштиради.
Биз яшаётган фаровон ҳаёт осонликча қўлга киритилмаган, бугунги тинч замонга эришиш
учун ўз жонини фидо қилган аждодларимизнинг ҳиссаси катта. Бу кунларнинг қадрига
етиш, унга муносиб бўлиш, ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ри
-
вожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз, вазифамиздир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа
ижодий уйи, 2009. 410-б.
2. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа
ижодий уйи, 2009. 410-б.
3. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: ўФМЖ, 2004. 188-б.
5. Хаитов Шавкат. Муроса ва ўзбекистон фалсафаси тарихига кириш. Т.:Фалсафа ва
ҳуқуқ институти. 2010й. 262 бет.
6. Шавкат Мирзиёев. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон
бўлади. Т. ўзбекистон, 2019. 209 б.
7. Каримов И.А. Юксак маънавият енгимас куч. Т.Маънавият, 2008. 43- бет
8. Амир Темур ўгитлари. – Т.: Наврўз, 1992. 19-б.
58
Do'stlaringiz bilan baham: |